Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спорт курашлари жараёнида пайдо бўладиган ҳис



Download 0,78 Mb.
bet18/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

3. Спорт курашлари жараёнида пайдо бўладиган ҳис туйғуларнинг тавсифи.
4. Мусобақалашувдан кейинги психик ҳолатлар.
1. Спорт мусобақаларининг психологик хусусиятлари тўғрисида умумий тушунча
Спорт мусобақаси ҳар қандай спорт фаолиятининг зарурий ва таркибий қисмидир. Бинобарин, ҳар бир спорт мусобақаси ўз моҳиятига кўра, спортчининг муайян мусобақаларга тайёргарлик давридаги ўқув-машғулот фаолияти натижаларни чиқариш демакдир. Спорт мусобақалари спорт мураббийсининг иши қай даражада тўғри эканлигини баҳолаш усули ва услуби ҳамдир. Шунинг учун ҳам, спорт мусобақалари спортда мукаммалликка эришиш жараёнининг ажралмас қисмидир. Мусобақаларсиз спорт бўлмайди.
Мусобақада иштирок этишдан мақсад ғалабага эришиш, ёки спортчи шу пайтгача эришган ютуқлар даражасидан қатъий назар натижаларни яхшилашдан иборатдир. Бу аксарият ҳолларда жуда қисқа вақт ичида кишидан ниҳоятда катта имкониятларни намойиш қилишни талаб этувчи экстремал вазиятни юзага келтиради. Мусобақаларда юқори натижаларни, кўрсаткичларни қўлга киритишга интилиш спортчининг спорт ютуқлари даражасидан, тайёргарлиги даражасидан ва бошқа омиллардан қатъий назар намоён бўлади.
Спортчини мусобақага юқорида тилга олинган мақсадлар билан тайёрлаш ундан юқори даражали психик зўриқишни талаб қилади. Шу сабабли спортчининг асаб тизими олдига, унинг жисмоний, психик сифатларини ривожлантириш даражаси олдига ҳамда спортчи шахсининг маънавий томонларига катта талаблар қўйилади.
Спортчида психик зўриқишни юзага келтирувчи сабаблар нимада? Бундай сабаблар жуда кўп. Улардан қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Спортчининг тайёргарлиги. Спортчи ўз олдида турган мусобақага қанчалик яхши тайёргарлик кўрган бўлса, у ўзини шунчалик ишончли ҳис қилади, унинг психик ҳолати ҳам оптимал даражада бўлади, яхши тайёргарлик кўрмаган спортчида эса бунинг акси кузатилади. Бундай спортчи ниҳоятда қаттиқ ҳаяжонланади, хавотирга тушади.
2. Мусобақалашув тажрибаси. Спортчи турли миқёсдаги мусобақаларда қанча кўп қатнашган бўлса унинг шахсига хос ижобий сифатлар шунчалик яхши намоён бўлади. Бироқ бунда спортчининг жисмоний, техник, тактик, назарий ва психологик тайёргарлигини ўзида мужассам этган спорт тайёргарлиги даражаси ҳам катта рол ўйнайди.
3. Мусобақалар миқёси. Мусобақаларнинг миқёси қанчалик баланд бўлса, спортчилардаги психик, зўриқиш ҳам шунчалик юқори бўлади. Чунки спорчининг мусобақа фаолияти натижаларининг шахсий ва ижтимоий аҳамияти, унинг “ғалабаси” ёки “мағлубияти”, спортчи ёки жамоанинг, давлатнинг ижтимоий мақоми ва обрўси ошишига таъсир кўрсатади. Албатта зўриқишнинг интенсивлиги спортчининг олдига кўйган вазифаларига ҳам боғлиқдир.
4. Эмоционал ҳолатларнинг суръати спортчиларнинг мусобақа давомидаги мотивлари даражасига боғлиқ бўлади, буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- мусобақаларда қўлга киритилган ғалаба орқали, қўлга киритилган спорт натижаси орқали ўз шахсиятини намоён килиш мотиви;
- спорт орқали ўзининг моддий эҳтиёжларини қондириш мотиви;
- спорт мураббийсига яхши муносабат, мураббийнинг умид ва ишончини оқлаш мотиви;

5. Мусобақа иштирокчиларининг таркиби. Ўз кучларига кўра тенг рақиблар мусобақалашганда курашлар янада қизғин тус олиб, спортчиларнинг эмоционал зўриқишлари юқори даражага етади. Агар мусобақалашаётган томонларнинг тайёргарлик даражалари бир-биридан сезиларли фарқ қилса, эмоционал зўриқиш ҳам шу қадар паст бўлади.


6. Мусобақаларни ташкил этиш ва жиҳозлаш шарт-шароитлари. Одатда мусобақа ёмон ташкил этилса, ҳакамлар нотўғри иш тутсалар, эмоционал зўриқишнинг кучайиши ва агрессив, тажовузкор ҳис-туйғуларнинг пайдо бўлиши юз беради. Бундан ташқари агрессив ҳис-туйғуларнинг пайдо бўлишига томошабинлар сонининг, айниқса мусобақалашаётган спортчиларга нисбатан дўстона муносабатда бўлмаётган томошабинлар сонининг катта бўлиши ҳам сабаб бўлади.
7. Эмоционал зўриқишнинг келиб чиқиши спортчи шахсининг индивидуал хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Бунга қуйидагилар киради: асаб тури, темперамент, шахснинг характери, спортчининг иродавий ва маънавий ривожланиш даражаси.
8. Ўз–ўзини тартибга солиш усулларини эгаллаганлиги даражаси. Агар спортчи ўз-ўзини тартибга солиш усулларини эгаллаган бўлса, бу уни турли нохуш вазиятларда ҳимоя қилувчи ички ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади. Масалан, стресс ҳолати юзага келганда ёки мусобақа жараёнида кўплаб салбий омиллар пайдо бўлганда тезкорлик билан ўз вақтида уларни бартараф эта олади.
Мусобақа қадим-қадимдан педагогика ва психология соҳасида инсон фаолиятини рағбатлантирувчи омил сифатида эътироф этиб келинган. Мусобақанинг бундай рағбатлантирувчи таъсирини ўрганишга бир қатор психологик тажрибавий тадқиқотлар ҳам бағишланган.
Ўз пайтида тадқиқотчи олимлар Мёде ва Шульц мусобақалашув шароитида, ўқувчиларнинг панжаларини қисиш кучлари ва тананинг бел кучи ўрта ҳисобда 10,3 - 24,0% гача ошишини қайд этганлар. П.В. Юрьев эса турли малакага эга гимнастикачилардаги мушак ҳаракатларини дозалай олиш қобилиятини ўрганган. Тадқиқотчининг аниқлашича, гимнастикачилар ўзаро мусобақалашув жараёнида уларнинг мушак кучларини дозалай олиш аниқлиги 30-50% га ошар экан. Айрим ҳолларда эса бу кўрсаткич 2 баробардан ҳам каттароқ рақамни ташкил этар экан. А.С. Егоров ҳам ўз тажрибалари асосида мусобақалашув шароитларида статистик мушак ишларини бажаришда иродавий зўр беришларни ривожлантириш қобилияти сезиларли даражада ўсишини исботловчи маълумотларни қўлга киритган. Г.М.Двали ҳам спорт машқларини бажаришга спорт мусобақаларининг таъсирини махсус ўрганган (чанғиларда 5 километрлик масофани босиб ўтиш, сув ҳавзасида 25 метрга сузиш, арқон тортиш, арқонга осилиб чиқиш, велосипедда учиш) Натижада, мусобақалашув шароитида 84,8% спортчи ўз кўрсаткичларини яхшилашга муваффақ бўлган.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish