Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


- маъруза СПОРТ ФАОЛИЯТИНИНГ МОТИВЛАРИ



Download 0,78 Mb.
bet15/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

6- маъруза СПОРТ ФАОЛИЯТИНИНГ МОТИВЛАРИ
Режа
1.Спортда мотивларнинг ривожланиш динамикаси.
2.Спорт мотивларининг индивидуал хусусиятлари
3.Муваффақиятга эришиш мотивацияси

Спорт фаолиятининг мотивлари
Мотив - бу ўта мураккаб психологик бирикма бўлиб, у мазмун жиҳатдан киши томонидан амалга ошириладиган ҳатти-ҳаракатнинг, фаолиятнинг асоси бўлиб ҳисобланади (яъни ушбу ҳаракатга сабаб бўлган асосларни ифодалайди). Энергетик жиҳатдан эса мотив - танланган мақсадга эришиш учун даъватдир.
Тўла англанган мотив қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим: нимага (бирор бир ҳаракатга бўлган эҳтиёжни англаш), нима учун ёки нима мақсадларни кўзлаб (мақсадни англаш), нимага киши ўзида пайдо бўлган эҳтиёжни (заруриятни) айни шу йўл билан амалга оширмоқчи ёки амалга оширди (вазиятни ҳисобга олиш) .
3.4.1. Спортда мотивларнинг ривожланиш динамикаси
Спорт фаолиятининг мотивацияси ҳам ички, ҳам ташқи омиллар билан изоҳланади. Бу омиллар спортчининг ҳаёти давомида ўз мазмуни ва аҳамиятини ўзгартириб боради, улар нафақат шаклан турлича, балки ўзларининг динамик хусусиятларига кўра ҳам фарқланадилар. Бу омиллар узоқ давом этадиган спорт билан шуғулланиш жараёнларида муайян қонуниятларга кўра бири-иккинчиси билан ўрин алмашиб туради. Таниқли психолог - олим А.Ц.Пуни спорт фаолиятининг мотивларини махсус ўрганиш асосида кишида спорт билан шуғулланиш иштиёқини пайдо қилувчи мотивлар ривожланишининг қуйидаги динамикасини аниқлаган.
Спорт билан шуғулланишнинг дастлабки босқичи.
Спорт билан шуғулланишнинг дастлабки босқичи асосан болаларда кузатилади. Уларда спортнинг турли йўналиш ва турларига бирдек қизиқиш мавжуд бўлиб, муайян бир спорт турини қатъий танлашлари қийин. Бунда спорт турини танлаш одатда қуйидаги тасодифий ташқи шарт-шароитларга боғлиқ бўлади: ўзидан катта акасига, опасига ёки бирор бир дўстига тақлид қилиш, табиий шарт-шароитлар, у ёки бу спорт базасининг уйига яқинлиги, телевизор орқали йирик спорт мусобақаларининг намойиш этилиши ва ҳоказолар.
Шундан сўнг, аста-секин болалар, спортнинг муайян бир тури билан шуғуллана бошлайдилар, бирор фурсат ўтар-ўтмас, яна бир бошқа спорт турига меҳр қўйиб қоладилар, яъни улар “ўзларини излайдилар, ўзларини топишга интиладилар”, турли хатолар ва янглишишлар, ўзини синаб кўришлар асосида ўзларидаги қобилиятларни, мойилликни аниқлашга уринадилар. Шуниси қизиқки, болалар бу жараёнда тез фурсатда жуда катта ютуқларга эришишга интиладилар. Холбуки, катта спорт натижаларига эришиш йўли ўта машаққатли ва қийин бўлишини, узоқ вақтни талаб этишини улар ҳали тўла англаб етмайдилар.
Аслини олганда, у ёки бу спорт секциясига қатнайдиган кўпчилик болалар, ўз онгларида нима сабабдан айнан мана шу спорт турини танлаганликлари мотивини, яъни сабабини аниқ айтиб бера олмайдилар. Аммо, бундан ҳам ёмони, бу мотивларни уларнинг спорт мураббийлари ҳам билишмаслигида. Аксарият ҳолларда, боланинг у ёки бу спорт тури билан шуғулланишига уни спорт мураббийси бунга жалб этганлиги деб ҳисобланади. Аммо болаларнинг нима учун айнан мана шу спорт тури билан шуғулланишни хоҳлаётганликларининг туб сабаблари, ҳамда уларнинг айримлари нима учун тез орада бу спорт секциясидан кетиб қолишларининг асл моҳияти спорт мурабиийларига номаълумлигича қолаверади.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish