Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Чемпион-спортчининг шахсий сифатлари



Download 0,78 Mb.
bet26/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

6. Чемпион-спортчининг шахсий сифатлари
Россиялик таниқли психолог Р.М.Загайнов Олимпиада чемпионлари бўлган - С.Бубка, В.Санеев (енгил атлетика), жаҳон чемпионлари А.Карпов, Г.Каспаров, Н.Гаприндашвили, М.Чебурданидзе (шахмат), А.Фадеева, В.Петренко, Е.Водорезова (фигурали учиш), Н.Дерюгина, А.Анпилогова (спорт ўйинлари) ва бошқа кўплаб спортчиларнинг шахсий психологи сифатида фаолият юритган давридаги ўз амалий тажрибаларидан келиб чиқиб, уларнинг таржимаи ҳолини ўрганиб, шуни таъкидлайдики, бу олий мақом тоифа вакиллари гўё асосий спортчилар гуруҳининг юқори қисмида жойлашгандек таассурот қолдирадилар, агар уларни тавсифлашда одатий сифатлашдан фойдаланилса (мардлик, жасорат, ўз кайфиятини бошқара олиш ва ҳоказолар), улар учун мазкур сифатлар сони етишмас экан. Уларнинг хатти-ҳаракатлари, реакцияси, ўз – ўзини бошқариши (айниқса инкироз ҳолатларида) шу қадар ўзига хос ва индивидуалки, уларни таърифлаш учун махсус, ностандарт индивидуал шахсий тавсифномаларни қидириб топиш лозим бўлади.
Бундай даражадаги спортчилар шахсини тавсифлаш учун Р.М.Загайнов қуйидаги асосий, энг муҳим (супер) сифатларни белгилайди: “енгилмаслик”, ”иродалилик” (ҳамма нарсага қодир иродавий куч-қудрат - муаллиф-З.Гаппаров), “концентрация”, ”мотивация-установка”, ”профессионаллик”, “сирлилик”, ”иримчилик”, ”қаршилик кўрсата олиш”, “барқарорлик”. Тилга олинган ушбу энг муҳим сифатлар орасида “енгилмаслик” ва “иродалилик” чемпион-спортчилар шахсининг етакчи фазилати сифатида алоҳида ажралиб туради.
Енгилмаслик” –шахсий фазилат сифатида, спортчиларнинг ўз олдига спортдан ташқари ҳаётида ҳам энг максимал - юқори вазифаларни қўйиб яшашларини ифодалайди. Шуни эътироф этиш лозимки, одатда улар ҳамиша ана шу интилишларига муваффақиятли тарзда эриша оладилар. “Енгилмаслик” каби шахсий фазилат бўлғуси чемпион-спортчиларда, улар илк бор расмий мусобақаларда иштирок этиб, доимо бирдек ғалабаларни қўлга кирита бошлаган чоғларидаёқ шаклланади.
Тажриба гуруҳи аъзоларининг таржимаи ҳолларини ўрганиш шуни кўрсатдики, уларнинг аксарияти Жаҳон чемпиони ёки Олимпиада ўйинларининг чемпиони унвонига тўғридан - тўғри (кетма-кет ва фақат ғалаба қозониш билан) эришганлар. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, замонавий профессионал спорт - фаолият тури сифатида катта ғалабаларни қўлга киритиш учун мутлақо мағлуб бўлмасликни тақозо этади. Чунки мағлубият спортчи шахсиятидаги ўз шаънига ҳурмат, имкониятларига ишонч каби энг муҳим фазилатларга қақшатқич зарба бериб, уларни барбод этади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, чемпион-спортчининг ёшлик давридаёқ шаклланадиган енгилмаслик туйғуси спортчининг шахсий фазилати сифатида унинг ташқи “қиёфасида” (имиджида) ҳам ўз ифодасини топади. Бинобарин бу, унинг асосий рақибларига кучли психологик таъсир кўрсатади.
Чемпион спортчиларнинг шахсий маълумотларини ўрга-
ниш, уларнинг спортдаги дастлабки ва кейинги қадамларини тадқиқ этиш, шунингдек ҳар бирининг шахсиятидаги алоҳида жиҳатларни ўрганиш, енгилмаслик фазилати тўғридан -тўғри улардаги мотивация доирасига боғлиқ эканлигини кўрсатди. Чемпион спортчи мотивациясининг ўзига хослиги шундаки, у “мутлоқ мотивацияланган” бўлади ва бу спортчи ҳали жуда ёшлигида, спортга кириб келмасдан аввал шаклланган бўлиб (тенгдош болалар билан турли ўйинлар ўйнаганда ҳам, доимо ғолиб бўлишга интилиш, ўз иззат нафсини юқори қўйиш, шаънини ерга урувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатларга ёки танқидларга кескин муносабат билдириш, бошқаларга ўзининг етакчи эканлигини сингдириш) эҳтимол унинг ирсий, онгостига сингдирилган. Ва “ғалаба” ҳисси мотив сифатида чемпион спортчилар учун бир умрга ўзгармас бўлиб қолади. (Р.М.Загайнов).



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish