ТЎПИДЛАРНИНГ СИНИШИ
Тўпиқларнинг синиши болдир суяклари синишининг 60% ни ташкил килади. Бевосита шикастланиш камрок учраб, унда битта тўпиқнинг синиши кузатилади ёки бўғим оғир шикастланади. Билвосита шикастланганда тўсатдан ичкарига ёки ташқарига кайрилиб қолиши вертикал босим натижасида юз беради.
Кўпинча, тўпиқларнинг синиши оёқни нг ташқарига кайрилишида юзага келади. Бундай лолларда оёқ пронация, абдукция ва эквинус ҳолатида бўлади {пронацион синишлар, 203-расм). Пронацион синишларда панжанинг ташқарига тўлик ёки чала чиккашшги кузатилшии мумкин. Оёқнинг орка қисмининг пронацияси дельтасимон бойламнинг чўзилишига ва ички тўпиқнинг асосидан ёки бойлам бириккан жойидан синишига олиб келади. Ички тўпиқнинг синиш чизиги кўндаланг бўлиб, делтасимон бойламининг узилиши х,ам кузатилади.
Ошиксуягининг силжиш жараёнида кичик болдир суяги кўпинча бўғим ёриги рўпарасидан ёки 5-7 см юқорирогидан, кичик болдир суягининг ингичкарок жойидан синиши мумкин. Кичик болдир суягининг синиш чизиги кийшикҳ кўндаланг ва бурама йўналишларда бўлади. Агар таъсир килувчи куч давом этса, болдирлараро бойлам х,ам узилади. Бойламлар тўлиқ узилиб, дистал суяклараро мембранаси >;ам ажраб кетса, ошик суяги болдир суякларининг орасига кириб қолади.
Пронацион синишнинг асосий компонентлари: 1) ички тўпиқнинг синиши ёки дельтасимон бойламнинг узилиши; 2) ташки тупик ёки кичик болдир суягининг пастки 1/3 қисмидан синиши; 3) дистал болдирлараро синдесмознинг ажралиши; 4) панжанинг чала ёки тўлиқ чиқиши — «поёнига етган» классик Дюпюитрен синишидир (203-расм, а, б). Юқорида кузатилган шикастлар ҳаммаси кузатилмаса, Дюпюитрен типидаги ёки «поёнига етмаган» пронацион синиш дейилади (203-расм, в, г).
Болдир суяклараро синдесмозининг ажралиб кетиши ва дельтасимон бойламнинг узилиши пронацион синиш вариантларидан ҳисобланади
(203-расм, д). Шу синиш механизмида синдесмознинг ажралиши ички тўпиқнинг синиши ёки дельтасимон бойламнинг узилишисиз бўлмаслигини ёдда тутиш зарур.
Оёқ,кафтининг тўсатдан ичкарига кайрилиши супинацион синиш келиб чиқишига олиб келади — пронацион синиш механизмининг тескари шикастланишидир.
Оёқни орқа қисмининг куч билан супинацияси товон-кичик болдир бойламининг чўзилишига ёки узилишига ва ташки тўпиқнинг синишига олиб келади. Синиш чизиги кўндаланг йўналишда ўтади.
Таъсирот кучлирок бўлганда, товон суягига босилиш натижасида ички тупик ва катта болдир суягининг кийшик вертикал синиши кузатилади, панжа ичкарига силжийди. Ичкарига чала ёки тўликчиқиш бўлади (204-расм, а -в).
«Поёнига етган» супинацион синишда куйидагилар кузатилади: 1) ташки тўпиқнинг ажралиб синиши ва унинг эквиваленти — ошик бўғимининг ташки ён бойламининг узилиши; 2) ички тўпиқнинг кийшик синиши ёки катта болдир суяги ички кдорасининг синиши; 3) панжанингчала ёки тўлиқ ичкарига чиқиши.
Агар панжа пронацияси ёки супинацияси буқилиш ёки ёзилиш билан кечса, кўшимча шикастланиш — катта болдир суягининг олдинги ёки орқа томонининг синиши — Потта-Десто сиииши кузатилади хамда панжанинг олдинги ва орқа томонга чала ёки тўлиқ чиқиши кузатилади (205-расм, а,б).
Бурама харакатланиш кичик болдир суягининг барча қисмларидан винтсимон синиш, болдир суяклараро синдесмозининг ажраши ва ички тўпиқнинг синишига олиб келади.
Вертикал йўналишда куч таъсир қилганда катта болдир суягининг дистал метафизи майдаланиб ва кичик болдир суягининг пастки 1/3 қисмидан синишига олиб келади. Тўпиқлар синиши, панжанинг чала ёки тўлиқ чиқишлари — ниҳиб-синишлар дейилади. Шундай қилиб, билвосита шикастларда тўпиқларнинг алохида синиши, ошик бўғими со>(асида синишлар ва чиқиб-синишлар билан омихта келиши учрайди. Синиқ, чизигининг ва панжа чиқишининг йўналишига караб шикастланиш механизмини билиш мумкин.
Т а ш х и с. Тупик синишларини аниқлаш унчалик кийин эмас. Беморларни болдир-ошик бўшмида оррик безовта килади. Оёқда босиб юришни чиқиб-синганда мутлако иложи бўлмайди, аммо битта ёки иккала тупик синса юриш мумкин. Болдир-ошик бўғими шишади.
Пронапион чикиб-синганда панжа ташқарига йўналган бўлиб, вальгус холатида туради. Катта болдир суяги дистал қисмининг териси
таранглашади, унинг остида катга болдир суяги синган бўлакларининг қирраси аниқланади (206-расм, а). Супинацион чиқиб-синишларда панжа ичкарига силжиган ва варус холатида бўлади (206-расм, б). Потта-Десто чиқиб-синишида катга болдир суягининг орқа қисми синса, панжа-кафт юзага буқилган холатда бўлади. Панжанинг олдинги қисми қисқарган, катта болдир суягининг олдинги қирраси болдир-ошик бўғимида пайпасланади (206-расм, в). Катта болдир суягининг олди томони синиб, панжа олдинга чиққанда панжанинг олдинги қисми узунлашиб қолади, болдир суягининг олдинги қирраси ушлаб кўрилганда окрикнинг зурайиши кузатилади. Панжа дорсал юзага караб буқилган бўлади (206-расм, г). Болдир-ошик бўғимидаги деформация оёқнинг ташқарига ёки ичкарига чиқиши, олдинга ва оркҳага чикмши омихта келса, деформацияга олиб келади.
Чиқиш кузатилмаса диагноз қўйиш мураккаб. Тўпиқларнинг учидан юқорирокда оғриқ.бўлса — синган бўлади; листал болдирлараро синдесмоз ажраганда болдир-ошикбўғими ёриги устида оғриқ. бўлади. Болдир-ошик бўғимида ёнга қилинган ҳаракатда окрик босгандаги оррикдан кучлирок бўлади. Болдир суяклари яқинлаштирилганда синган жойда оғриқ, кузатилади. Дистал болдирлараро синдесмоз ажралганда «пружинасимон каршилик» сезилади. Кўпрокмаълумот шарт бўлган олдинги ва ён кўринишдаги рентгенограммалардан олинади. Рентген суратларида (олдиндан қилинган кўринишида) кичик болдир суягининг синдесмоз соҳасида 2/3 ёки 1/2 қисмини катта болдир суягининг сояси тўсиб туради. Агар кичик болдир суяги соядан мустасно бўлса, синдесмознинг тўлиқ ажралганлиги аниқланади. Яна >дам аниқрокбўлиши учун болдирни 20° ичкарига айлантириб олдиндан қилинган рентген тасвири тўлиқ маълумот беради. Солиштириш учун соғлом томонини х,ам бир хил холатда тасвирга олиш керак
Д а в о л а ш. Жойидан силжимаган битта ёки иккала тўпиқларнинг синишларини амбулатор равишда даволаса хам бўлади. Тўпиқлари очиқ
ёки «мураккаб» синиб силжиган, чиқишлар ва ошик бўғимида катта шиш бор беморлар стационар шароитда даволанадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |