Солиқ академияси


- mavzu: Солиқ хизматида маънавият ва маърифат ишларини самарали ташкил этиш йуллари Касбий фаолиятда маънавий юксалиш йуллари



Download 0,53 Mb.
bet83/83
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#16
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
10- mavzu:
Солиқ хизматида маънавият ва маърифат ишларини самарали ташкил этиш йуллари Касбий фаолиятда маънавий юксалиш йуллари
1.C олик хизматида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш
2.Таълим- тарбия жараёнидаТтехнологик ёндашув
3.Янгича дунёкараш ва фукаролик жамиятини барпо этиш
Маълумки, биз қандай жамият барпо этмоқдамиз ва бу жамиятда яшайдиган инсонларнинг маънавий қиёфаси қандай бўлади деган масала, мустақилликка эришганимиздан буён долзарб аҳамият касб этиб келмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов таъкидлашича: “ёшларнинг ўй-фикрлари, орзу-умидларига йўл очиб, уларнинг ҳаётий манфаатларини қатъият билан ҳимоя этиши, бошқача айтганда, давлат ва ёшлар ўртасида бамисоли бир кўприк бўлиши, давлатимизнинг ёшлар сиёсатини уларга, ёшларимизнинг ўй-ташвишларини, орзу-интилишлари ва муаммоларини эса давлат ташкилотларига етказиб туриши, уларнинг ҳақиқий ҳимоячиси бўлиши зарур”. “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз ҳам”ғояси ёшлар онгига сингиши, соғлом миллий ғурурни шаклланиши жуда муҳим.
«Аслида, ҳар қандай ислоҳотнинг энг муҳим самараси аввало халқнинг маънавий – руҳий қарашларидаги янгиланиш жараёнлари, унинг онгу тафаккуриниг юксалиши, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар унинг ҳаётига, тақдирига дахлдор бўлганини чуқур ҳис қилиш ва шундай хулоса чиқариши билан белгиланади»
Бугунги ўзбек маънавий қиёфаси бозор муносабатлари ҳамда ҳозирги замон информацион интеллектуал технологияларининг устуворлиги даврида яна қандай муҳим хусусиятларга эга бўлиши зарур? Ўзгараётган замон ва янгиланаётган макон дунё халқлари феъл-атвори тизимида саъйи-ҳаракатларда. Тезкорлик, топқирлик ва айни чоғда ҳар бир ишда режавийлик, пухта тайёргарлик. Фаҳм-фаросат, муаммоларни ҳамкорлик асосида хал этиш хусусиятларини ривож топишини тақозо этмоқда.
Бозор эртами, кечми одамларда ўзига хос тафаккурни шаклланишига мажбур этади. Бунда биз маърифатлашган тафаккур шаклини шакллантиришга эътиборни қаратишимиз керак. У нималарга асосланиши керак:
- Моддий бойлик орттиришда қонунларни четлаб ўтиш эмас, балки унга қатъий амал қилишга асосланиш;
- Миллий, оилавий қариндош уруғчилик, авлод аждодлардан мерос бўлиб қолган қадриятларнинг барбод бўлишига олиб келадиган хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик;
- Моддий бойликка эришишда ҳалоллик, эътиқодли иймонли бўлиш, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, дўст-биродарлар ўртасида ўзаро ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш ва кабиларни қамраб олади.
Бозор муносабатлари инсонни тартибли ҳаётга ундайди, фикрлаб иш тутишга, тадбиркорликка даъват этади. Бозор ҳамма нарсага онгли ёндошувни, оқиллик билан муносабатда бўлишни талаб этади. Меъёрсиз бағрикенглик, ҳотамтойлик, саховатпешалик, агар лозим бўлса серчиқимлилик, ҳисобсиз сарф-ҳаражат қилишга мойиллик сингари одатларимизни маълум даражада чеклайди. Ҳар нарсага ақл кўзи билан қараш аста-секин турмушнинг бош тамойилига айланиб боради. Маълумки Мустақил Ўзбекистонда хақимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий –маданий ҳаётида улкан янгиликлар содир бўлди ва уларнинг анча тафаккури ўзгарди, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги. . . йўлида шахсий ва умуммиллий мақсадлар муштараклиги, ғоявий бирликка интилиш ҳисси уйғонди. Шахс дунёқарашининг умумий тизимида соғлом эътиқод, ишонч ва миллий қадриятларга нисбатан хурмати янада ошди, жамиятда маънавий ва ахлоқий миллий қадриятларнинг устуворлиги таъминланди, мамлакатда диний маросимлар ва урф- одатларнинг ривожланишига кенг йўл очиб берилиши миллий тараққиётимизга хизмат қилади.
Ўзбекистонда таълимни ислоҳ қилишнинг асосий омилларидан бири-комил инсон тарбиясида “шахс манфаати ва таълим устуворлиги”дир. Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури таълим-тарбиянинг мақсадини янгилади ва таълимнинг янги модели яратилди.
Шу боисдан ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини тарбиялаш ва ривожлантириш-Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Ўзбекистон истиқлол мафкурасининг асосида адолатли, инсонпарвар, демократик жамият қуриш, ўша жамиятнинг бунёдкори бўлган жисмонан бақувват, маънавий баркамол, руҳан тетик, мустақил фикрлаш ва ишлаш қобилиятига эга, замонасининг илмий-техника тараққиёти талабларига мос касбий маҳоратни ўзида мужассамлаштирган истеъдодли ёшларни тарбиялаш ғояси ётибди.
Ёш авлодни ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялаш миллий ғурур туйғусини кучайтириш, уларга иймон, виждон, ҳалоллик, поклик, меҳнатсеварлик, ишбилармонлик сингари ҳислатларни шакллантириш, ҳар бир фуқарони мустақилликнинг онгли фидойисига айлантириш хозирги кундаги маърифий тарбиявий ишларнинг асосий мақсадидир.
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Биз фарзандларимизни миллий табиятимизга ёт ва зарарли бўлган таъсирлардан ҳимоя қилишимиз, уларни ҳаётга, ён-атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган, мустақил фикрлайдиган, иймон-эътиқотли, баркамол инсонлар этиб тарбиялашимиз лозим”. 2
Шахснинг акмеологик фаоллиги – унинг энг юксак босқичларга эришуви, ҳар бир касб-ҳунарни билим орқали чуқур эгаллаши, унинг жамият ривожи, миллат равнақи, турмуш фаравонлиги ҳамда ижтимоий тараққиётнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий, ҳуқуқий жиҳатларига ижобий таъсирини кучайтиришга хизмат қилишини чуқур англаш, ўз ижодий фаоллигини, касб-ҳунар соҳасидаги бурч ва маъсулиятини адо этишга сарфлаш мақсадида мукаммаллик ва камолотга эришишни ўрганишдан иборатдир.
Маънан, руҳан, ахлоқан камол топган инсон нафснинг қулига айланиб қолмайди, таъмагирлик қилмайди, еб-ичишни, бойлик тўплашни ҳаётнинг мазмуни, яшашдан мақсад деб тушунмайди. Бундай инсон олам сир-асрорларидан хабардор бўлади, ўзи ва ўзгаларни ҳурмат қилади, қадрлайди, ўзлигини англаб етади, миллий тили, тарихи, маданияти, урф-одатлари, қадриятларини юксак даражада эъзозлайди, улар билан фахрланади.
Руҳий – маънавий бойлик инсонни беҳад гўзаллаштиради ва айни пайтда уни ёмон ҳислатлардан қутқаради, нотўғри йўлдан қайтариб, тўғри йўлга бошлайди, адолат учун курашишга, ҳақ йўлида камарбасда бўлишга даъват этади.
Инсоннинг изчил феъл – атвори, мустаҳкам эътиқоди, юксак дунё қараши билан қушилгандагина катта маънавий юксалиш беради. Инсон дунёқарашининг асосини – табиат ва жамиятдаги ривожланиш жараёнларини тўғри тасаввур қилишидир.
Шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш ишига жуда кўп эътибор ва энг кўп ўрин берилиши керак, зеро, инсоният фақат ўз-ўзини тарбиялаш йўли билангина муваффақиятли ривожлана олган.
Ҳар қандай ҳақиқий тарбия фақат ўз-ўзини тарбиялаш орқали олинади. Инсон билиб олганлари ва билиш керак бўлган нарсаларни ўзининг мустақил фикрлашлари, кечинмалари, мулоҳазалари орқалигина чуқур англаши мумкин.
Ўз фикрини яхши ифодалаб бера олмаслик бу камчилик. Лекин ўз мустақил фикрига эга бўлмаслик бу қусрдир. Инсон фақат ўзининг оқиллиги туфайлигина доно бўлиши мумкин. Ҳеч ким ўзининг шахсий иқтидорисиз, ҳаракатисиз, мақсадига ета олмайди. Ташқаридан кўрсатилган ёрдам ўз тиришқоқлиги, ҳаракатининг ўрнини боса олмайди. Комил бўлишнинг ягона йўли - шахсий фаолиятни, ўз-ўзини тарбиялашни кучайтиришдир. Ўз ҳаётий тажрибасини ҳар тарафлама бойитиш асосида тарбиялаш лозим.
Ўз-ўзини тарбиялаш инсоннинг ўз ижтимоий фазилатларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга йўналтирилган онгли фаолиятидир.
Маълумки ўзликни англаш-масъулият, маънавий фикр, сўз ва иш бирлиги, иймон ва эътиқод, юксалиш, тараққиёт, бунёдкорлик, эзгуликдир. Бунда инсон “Мен кимман?”, Бу дунёга нима учун келдим?”, “Менга ато этилган буюк неъмат-ҳаётимни нималарга сафарбар этмоғим лозим?” каби саволларга жавоб беради.
Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсондир. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Президентимиз И.А.Каримов “ Жамиятни ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди”3.
3.Янгича дунёкараш ва фукаролик жамиятини барпо этиш
Эндиликда Ўзбекистон ўзига хос ва мос тараққиёт йўлини танлаб олган, у ҳеч қачон ўзи танлаган мустақиллик йўлидан қайтмайди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб маънавий покланиш заруратига кўра, инсонларни истиқболга юксак ишонч, имон эътиқод руҳида маънавий тарбиялаш ғоявий омили ҳисобланади. Инсон онги, дунёқарашини бойитиш, ҳаётга ижтимоий муносабатини мустаҳкамлаш, миллий истиқлол мафкурасини улар онги ва қалбига сингдириш бугунги кунда муҳим вазифадир. Маълумки, миллий ўзини-ўзи англаш мураккаб жараёндир. Миллий онгини ривожланиб бориши ҳар бир миллатнинг ўзини-ўзи англаш даражасига кўтарилишига олиб келади. Миллий онг миллатнинг ўзига хослигининг муҳим белгиси бўлиб, миллий ўз-ўзини англаш эса миллий манфаатларини ҳимоя қиладиган маънавий-руҳий салоҳиятдир. Ўзликни англаш тарихий хотирани тиклаш омили сифатида номоён бўлади. Тарихий хотира-инсон маънавиятининг ажралмас қисми сифатида ўзлигини англаш ундан сабоқ олиш натижасидир. Миллий ўзликни англаш руҳий, ҳис-ҳаяжон, эҳтирос омилидир. Бунда инсоннинг яратувчанлик, ижодкорлик, келажакка ишонч каби салоҳияти намоён бўлади. Миллий ўзликни англаш орқали тараққиёт жараёнида юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш вазифасини бажаради.
Ўзликни англаш-масъулият, инсоний қадриятлар, маънавий фикр, сўз ва иш бирлиги, иймон ва эътиқод, юксалиш, тараққиёт, бунёдкорлик, эзгуликдир. Инсон ўзликни англаш натижасида миллий ғурур деб аталмиш ички бир руҳий кайфиятга эга бўлади. Миллий ғурур ўз миллатининг чинаккам фидоийси бўлган ҳар бир инсонга хос ички руҳий туйғу эканлигини унутмаслигимиз керак. Миллий ғурур ҳар бир инсоннинг ўз она замини , авлод-аждодлари томонидан қолдирилган маданий, маънавий меросдан фахрланиш ҳиссиётидир. Ўз миллатини севган инсон, унинг ютуқлари обрў-эътибори билан фахрланади, завқланади, унинг муаммоларига бефарқ тура олмайди. Миллий ғурур ҳар бир инсонда ўз миллатининг моддий, маънавий, маданий, меъросини ўзлаштириш, урф одатлари, анъаналри, қадрятлари ва тарихини билиши натижасида шаклланади. Ватанимиз мустақиллигидан фахрланиш, мамлакатимиз озод ва фаровон, эркин ҳаёт қуриш йўлида фаол меҳнат қилиш, жаҳон ҳамжамияти ютуқлари, технологияларидан фойдаланиш миллий ғурурни оширади. Бу эса ўз навбатида инсонларининг кучи салоҳияти, бунёдкорлик фаолиятини белгилайди уларнинг соғлом миллий ғурур туйғусини шакллантиради. Соҳа мутахасисларининг иқтисодий фаолиятларида тадбиркорликка кенг йўл очади. Иқтисодий билим, савияси ва малакаси, иқтисодий фикрлаш қобилиятини кучайтиради, меҳнатга бўлган ижодий ёндашувини ўстиради, фаоллаштиради. Инсонни ақлий, руҳий, ахлоқий, жисмоний комилликка, ўзлигини, ўзгаларни, жамият ва ватанни англашга, англаб қадрлашга етаклайди.
2.Таълим- тарбия жараёнидаТтехнологик ёндашув
Солиқ хизмати ходимларининг инновацион фаолияти. Инновациялар долзарб, муҳим аҳамиятга эга бўлиб, янгича ёндашувлардир. Улар ташаббуслар ва янгиликлар асосида туғилиб, фаолликнинг ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Инновация – маълум бир фаолият давомида янгича ёндашув ёки янги технологик жараённи қўллаш, олдингидан анча муваффаққиятга эришиш келадиган натижадир.
Бугун солиқ тизимидаги инновацияларни қуйдагича таснифлаш мумкин:

  • Фаолият йўналишига қараб (бошқарувдаги)

  • Киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра (локал, модулли, тизимли)

  • Келиб чиқиш манбаига кўра (ички ёки ташқаридан олинган)

Инновациялар асосида янги масалалар ҳал этилади ва фаолият жараёни боради. Инновация янги фаолият тизимини лойиҳалайди, амалиёт субъектлари позицияларини тўла янгилайди.
Бунда фаолиятнинг янги йўналишлари очилади, янги технологиялар яратилади, фаолиятнинг янги сифат натижаларига эришилади, натижада амалиётнинг ўзи ҳам янгиланади.
Иннавацион фаолият – бу узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш бўлиб, у узоқ вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради. Солиқ хизмати ходимлари иннавацион фаолиятнинг асосий белгилари:

  • Ижодий фаолиятни эгаллашга интилиш;

  • Тажриба-синов ишларини режалаштириш ва амалга ошириш;

  • Ўзидан бошқа муттахасислар тажрибаларини қўллай олиш;

  • Ҳамкасблар билан ҳамкорлик;

  • Фикрлар алмашиш ва ёрдам кўрсата олиш;

  • Зиддиятларнинг олдини олиш ва бартараф эитиш;

  • Янгиликларни излаб топиш ва уларни ўз шароитига мослаштириб бориш;

  • Янгиликка интилувчанлигини, мустақил ўз устида ишлаш кўникмаси ва малакасини шакллантириш;

Солиқ хизмати ходимининг инновацион фаолияти бутун жамоани ҳаракатга келтирувчи, олға бошловчи, тараққий эттирувчи куч вазифасини бажаради ва иш фаолиятининг сифатини кафолатлайди.
Ҳозирги замон илмий-техник инқилоб босқичининг характерли хусусиятларидан бири жамият ҳаётининг барча жабҳаларини компъютерлаштиришдан иборатлиги касбий фаолиятнинг таркибини кескин ўзгартиришни келтириб чиқаради. Солиқ хизмати ходимлари салоҳиятини оширишда унинг шахсига қўйиладиган асосий талаблар: касбий билимдонлик, ижодкорлик, маданиятлилик, қатъиятлилик, уддабуронлик.
Ҳозрги даврда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кескин кучайганлиги, солиқ хизмати ходимларининг ҳам касбга оид ва ҳам шахсий сифатига нисбатан талабларининг кескин ортишига олиб келмоқда натижада уларнинг касбий билимдонлиги юқорилашиб илмий ва ижодий хусусиятлари ортиб боради. Бу эса солиқ хизмати ходимларининг узлуксиз ижодий шахсга айланишини кўрсатади;
Солиқ хизмати ходимларининг инновацион фаолияти тузилмасига фаоллик киради, яъни бу шундай иш фаолиятики, унда билиш фаолиятини жонлантирадиган интеллектуал, иродавий, ҳиссий жараёнлар баргаликда номоён бўлади.
Жонли билиш фаолияти учун, билимга бўлган ҳар томонлама, чуқур қизиқиш, муайян куч сарф қилиниши, диққат, белгиланган мақсадга эришиш учун зарур бўлган ақлий ва жисмоний кучлар қаратилган бўлади.
Маълумки инсоннинг мустақил ҳаракатларида унинг фаоллиги номоён бўлади.
Билиш мустақиллиги қуйдаги белгиларга эга:

  • Мустақил фикрлай олиш ва унга интилиш;

  • Янги вазиятларда мўлжални ола билиш, янги вазифаларни ечишга ёндашуви;

  • Ўзлаштирилаётган билимларни қўлга киритиш;

Б.П.Есипов мустақил билимларни излаб топиш, малака ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, билимлардан янги шароитларда фойдалана олиш ҳамда билимларни амалий қўллаш каби дидактик вазифалар билан боғлайди.
Солиқ хизмати ходимларининг инновацион фаолиятни жонлаштиришда олган билим ва малакаларидан амалиётда фойдаланишни эгаллашда фаоллик, ижодкорлик, мустақилликни ошириш муҳимдир.
Маълумки фаолият деб – инсоннинг эҳтиёжлари ва қизиқишларини қондиришга қаратилган хатти – ҳаракатлари йиғиндисидир.
Фаолиятнинг мақсадга мувофиқлиги эса касбий билим, малака ва кўникмаларни эгаллаш учун онгли ва мунтазам интилишни билдиради.
Фаолиятнинг режалилигида эса барча саъй – ҳаракатлар шундай тизимга эга бўладики, унда улар ўзаро боғланган, маълум бир тартибда жойлашган, мувофиқ равишда режа асосида қурилган бўлади.
Фаолиятнинг изчиллиги доимий равишда маълум бир вақт жадвали асосида, касбий фаолиятга тайёрлашдан иборатдир.
Шахс фаолиятида унинг йўналганлиги муҳим ўрин эгаллайди, психологларнинг аниқлашларича, шахснинг йўналганлиги, бу шундай психик хислатки, унда эҳтиёжлар, мотивлар, дунёқараш, йўл-йўриқ, ҳаёт ва фаолият мақсадлари ифодаланади.
Шахснинг йўналганлиги тузилмасидаги талабларнинг асосий эҳтиёжлари, касбий малака ва кўникмаларни эгаллаш билан характерланади.
Солиқ хизмати ходимларининг ақлий фаолият хусусиятлари тўғрисида фикр юритилганда шуни таъкидлаш жоизки, педагогика назариясида ақлий тарбия шахсни ҳаётга ва меҳнатга тайёрлашнинг муҳим жиҳати сифатида белгиланади. Унинг моҳияти шундаки, интеллектуал фаолиятга қизиқиш уйғотиш, билимлар билан қуролланиш, уларни қўлга киритиш ва амалиётда қўллаш методлари, ақлий меҳнат маданиятини жорий қилиш орқали ақл ва билиш қобилиятларига раҳбарлик қилишдир.
Инновация (ингилизча инноватион)- янгилик киритиш, янгиликдир.
Педагогикага оид адабиётларда инновация жараёни схемаси берилади. У қуйдаги босқичларни қамраб олади:

  1. Янги ғоя туғилиши ёки янгилик концепциясини пайдо қилиш босқичи. У кашфиёт қилиш босқичи ҳам деб юритилади.

  2. Ихтиро қилиш, яъни янгилик яратиш босқичи.

  3. Яратилган янгилик амалда қўллай билиш босқичи.

  4. Янгиликни ёйиш, уни кенг татбиқ этиш босқичи.

  5. Муайян соҳада янгиликнинг ҳукумронлик қилиш босқичи. Бу босқичда янгилик ўзининг янгилигини йўқотади, унинг самара берадиган муқобили пайдо бўлади.

  6. Янги муқобиллик асосида, алмаштириш орқали янгиликнинг қўлланиш доирасини қиқартириш босқичи.

В.А.Сластенин янгилик киритишни мақсадга мувофиқ йўналтирилган янгилик яратиш, кенг ёйиш ва фойдаланиш жараёни мажмуи, унинг мақсади эса инсонларнинг эҳтиёжи ва интилишларини янги воситалар билан қондириш деб билади.
Инновацион жараённинг муҳим унсурлари шахснинг ўзини-ўзи бошқариш ва ўзини-ўзи сафарбар қила олиш ҳисобланади. Унинг энг муҳим йўналишлари солиқ хизмати ходимларининг билиш фаолиятини ривожлантиришдир.
Солиқ хизмати ходимларининг инновацион фаолиятига яратувчилик жараёни ва ижодий фаолият натижаси сифатида қаралади. Уларнинг инновацион фаолиятида акмеологик жиҳатдан ёндашиш ҳам муҳимдир.
Акмеология (акте) – юнонча олий нуқта, ўткир гуллаган, етук, энг яхши деган маъноларни билдиради.
Б.Г.Анаев, Н.В.Кузмина, А.А.Деркач ва бошқалар касбий фаолиятнинг самарасини ошириш билан йўғрилган инсон ҳаётининг энг ижодий даврлари, етуклик босқичлари тўғрисида фикр юритадилар. Улар етук инсонларнинг профессионализми, шахс ривожланишининг гуллаган давридаги психик қонуниятлари, профессионализмга етишдаги баландликлардан ўта олиш масалалари билан шуғулланганлар.
В.А.Сластенин акмеологиянинг юксак профессионализмга, муттахасиснинг узоқ ижодий умр кўришига олиб келадиган субъектив ва объектив омилларни асослаб берди. Объектив омилларга олинган таълимнинг сифатини, субъектив омилларга эса инсоннинг истеъдоди ва қобилиятини, ишлаб чиқариш вазифаларини самарали ҳал қила олишадиган масъулиятини, киритади.
Юксак профессионализмга эришишнинг омиллари сифатида қуйдагилар кўрсатилади:

  • Истеъдод нишоналари;

  • Уқувлилик;

  • Қобилият;

  • Истеъдод;

  • Оила тарбияси шароити;

  • Ўқув юрти;

  • Ўз хатти-ҳаракати.

Акмеология илмий нуқтаи назардан профессионализм ва ижод муносабатида олиб қаралади. Бунда қуйдаги категориялар фарқланади:

  • Ижодий индивидуаллик;

  • Ўзининг ўсиш ва такомиллашиш жараёни

  • Ўз имкониятларини амалга ошириш сифатидаги креатив тажрибаси.

Солиқ хизмати ходимларининг ижодий индивидуаллиги қуйдагилардан иборат:

  • Интеллектуал – ижодий ташаббус;

  • Билимлар кенгли ва чуқурлиги интеллектуал қобилияти;

  • Зиддиятларга нисбатан хушёрлик, ижодга танқидий ёндашув, вужудан яратувчиликка курашувчанлик қобилияти;

  • Ахборотларга ташналик, муаммолардаги ғайриодатийликка ва янгиликка бўлган ҳис-туйғу, профессионализм, билишга бўлган чанқоқлик.

Иннавацион фаолият тузилмаси таҳлилида акмеологик ёндашув Солиқ хизмати ходимларининг касбий маҳорати чўққиларига эришувида унинг шахси ривожланиш қонуниятларини очиш имкониятини беради.
Мутахассиснинг инновацион фаолиятининг энг муҳим тавсифи креативликдир.
Креативлик термини англия-америка психологиясида 60-йилларда пайдо бўлди. У индивиднинг янги тушунча яратиш ва янги кўникмалар ҳосил қилиш қобилияти, ҳислатларини билдиради.
Ж.Гилфордт креативликни тавсифлайдиган қатор индивидуал қобилиятларни кўрсатади.
* фикрлар равонлиги;
* фикрни мақсадга мувофиқ йўллай олиши;
* ўзига хослик;
* қизиқувчанлик;
* фаразлар яратиш қобилияти;
* ҳаёл қила олиш, фантастик (фантазия).
Ижодий имконияти, социал-ижодий фаолликни номоён қила олиш қобилияти.
Н.М.Гнатко креативлик механизмларини қуйидаги бўлимларга бўлиб ўрганишни таклиф этади:
* потенциал креативлик
* фаолиятдаги креативлик.
Потенциал креативлик Н.М.Гнатконинг фикрича, муайян ташқи шароитларда фаол креативликка айланишига назарий тайёр шаклда намоён бўладиган креатив фаолиятдир.
Фаолиятдаги креативлик – фаолиятнинг бирор турида ижодий фаоллик кўрсатувчининг бевосита тайёргарлигини таъминлайди.
Муттахасиснинг инновация фаолияти тузилмасидаги энг муҳим компонент бу рефлекция бўлиб, унинг ўз онги ва фаолиятини белгилаш ва таҳлил қила олиши деб қаралади.
Иннавационлик муттахасиснинг ижтимоий моҳият натижалари ва руҳий қиёфасига ҳам тааллуқлидир. Иннавационлик очиқликни, бошқалар фикрининг тан олинишини билдиради.
Солиқ хизмати ходимларининг инновацион фаолиятини амалга ошириш бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ. Унга муттахасиснинг тайинли мулоқоти, акс фикрларга нисбатан беғараз муносабати, турли ҳолатларда рационал вазиятнинг тан олинишини уқтиришга тайёрлиги киради. Бунинг натижасида у ўз билим ва илмий фаолиятини таъминлайдиган кенг қамровли мавзу(мотив)га эга бўлади.
Солиқ хизмати ходимларининг инновацион фаолиятида ўз-ўзини фаоллаштириш, ўз ижодкорлиги, ўз-ўзини билиши ва яратувчанлиги каби мавзу(мотив)лар муҳим аҳамият касб этади. Бу эса шахснинг креативлигини шакллантириш имкониятини беради.
Янгилик киритишнинг муҳим шарти мулоқотнинг янги вазиятини туғдиришдир. Мулоқотнинг янги вазияти – бу муттахасиснинг ўз мустақиллик мавқеини, дунёга, ўзига бўлган янги муносабатни ярата олиш қобилияти бўлиб у тажрибаларни бой шакллари орқали мукаммаллашиб боради. Бундай вазиятларда солиқ хизмати ходимларинингфикрлаш усуллари, ақлий маданияти ўзгариб боради, ҳиссий туйғулари ривожланади.
Кейинги шарти – бу мутахассиснинг маданият ва мулоқотга шайлиги.
Солиқ хизмати ходимларининг индивидуал қобилияти. Бу – ижодий фаолият сурати; шахснинг ижодий фаолиятидаги иш қобилияти; қатиятлилик, ўзига ишонч; масъулиятлилик, ҳалоллик, ҳақиқатгўйлик, ўзини тута билиш ва бошқалар.
Мутахассиснинг муҳим ҳаётий ўрни, унинг ўз ишининг устаси бўлишдир. Маҳоратга етишиш эса унинг муайян шахсий сифатлари билан амалга ошади. Маҳорат юксак даражадаги касбий фаолиятнинг тараққий этиши техникани эгаллаш, шунингдек тажриба, фуқаролик ва касбий мавқеини ифодалайди.
Касбий маҳоратнинг асоси билимдонликдир.Касбий билимдонлик деганда аниқ тарихий даврда қабул қилинган меъёрлар стандартлар ва талабларга мувофиқ касбий вазифани бажаришга қобиллик ва тайёрлик билан белгиланадиган интеграл касбий-шахсий тавсифнома тушунилади.
Касбий билимдонликнинг бош кўрсаткичи бу инсонга, шахсга йўналганликдир. Касбий билимдонлик воқейликни изчил идрок эта билиш ва унда изчил ҳаракат қила олиш малакасини қамраб олади. Солиқ тизимининг ривожланиш қонуниятлари ва йўналишларини тушуниш имкониятини таъминлайди ҳамда мақсадга мувофиқ фаолиятни конструкциялашни осонлаштиради.
Билимдонлик мутахассис учун ўта муҳим бўлган учта ҳолат билан боғланган замонавий педагогик техналогияларни эгаллашни тақазо этади:

    • Одамлар билан ўзаро алоқада ва маданий мулоқотда бўлиш;

    • Соҳаси бўйича ахборотларни қабул қила билиш;

    • Ўқув ахборотларни бошқаларга бера олиш.

Касбий билимдонлик асосан тўртта компонент билан ҳарактерланади:

    • Шахсга инсонга йўналганлик;

    • Воқейликни изчил идрок этиш соҳасига йўналганлик;

    • Техналогияларни эгаллаш.

Ҳозирги таълим шароитида касбий билимдонлик яна уч компонент билан тўлдирилади:

    • Билимдонлик, умуман, ўз фаолиятини жаҳон маданияти даражасида ишлаб чиқилган тажрибалар асосида ташкил этиш;

    • Ўз сафдоши тажрибаси ва иннавацион тажрибалар билан ўзаро самарали муносабат ўрнатиш қобилияти;

    • Ўз тажрибаларини бошқаларга бера олиш малакасида намоён бўлади.

Касбий билимдонлик юксак натижаларга эришишни таъминлайди.Касбий маданият фаолият ва муносабатларга шакл беради.Бунда билимлилик, дунё қараш, фикрлаш, ҳис этиш, баҳолаш, мулоқот ва ташкилий маданиятларини қамраб олади.
Солиқ хизмати ходими шахсига қўйиладиган талаблар:

    • Жамият ривожланишининг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий йўналишларини тўғри баҳолай олиши;

    • Касбий фаолиятни севиши;

    • Ўз соҳаси бўйича махсус билимларга эга бўлиши;

    • Заковатли бўлиши;

    • Касбий туйғу;

    • Юксак етуклик;

    • Умумий маданият ва ахлоқнинг юксак даражаси;

    • Янги техналогияларни маҳорат билан эгаллаган бўлиши.

Мутахассиснинг касбий фаолияти умумий ва хусусий қобилиятларни талаб қилади. Қобилиятларнинг қуйдаги гуруҳлари фарқланади:

    • Объектга нисбатан сезгирлик;

    • Коммуникативлик – инсонларга юз тутиш, хайриҳоҳлик, хушмуомалалик;

    • персептив қобилиятлар-касбий етуклик, импатия, касбий туйғу;

    • шахснинг динамикаси- иродага таъсир эта олиш ва мантиқий ишонтира олиш қобилият;

    • ҳиссий барқарорлик- ўзини бошқара олиш;

    • креативлик-ижодий иш қобилияти.

Солиқ хизмати ходимларининг илмий дунёқараши ва тафаккурини шакллантиришда жиддий эътибор бериш муҳим аҳамиятга эгадир. Дунёқараш табиат, ижтимоий жамият, тафаккур ҳамда шахс фаолияти мазмунининг ривожланиб боришини белгилаб берувчи диаллектик қарашлар ва эътиқодлар тизимидир. Шахснинг маънавий ахлоқий қиёфаси ҳаётий ёндашувлар, униниг учун устувор аҳамиятга эга бўлган қадрятлар ҳамда ахлоқий тамойиллар моҳияти у эга бўлган данёқараш мазмунини ифодалайди ўз навбатида дунёқарашнинг бойиб бориши шахснинг шахсий сифат ва фазилатларининг тобора барқарорлашувини таъминлайди. Ўз мазмунида эзгу ғояларни ифода этган дунёқараш шахс қиёфасида номоён бўлаётган ижодий фазилатларнинг бойиб боришига ёрдам беради.
Дунёқараш ўз моҳиятига кўра, илмий ва оддий дунёқараш тарзида фарқланади. Ақлий тарбия ва илмий дунёқарашнинг асосий белгилари ва моҳияти. Шахс дунёқарашининг шаклланишида ақлий тарбия муҳим ўрин тутади. Ақлий тарбия шахсга табиат ва жамият тарақкиёти тўғрисидаги билимларини бериш униниг ақлий билиш қобилияти, тафаккурини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият бўлиб уни самарали йўлга қўйиш асосида дунёқараш шаклланади. Тингловчилар ақлий тарбиясида қуйидаги вазифаларни ҳал этишга жиддий эътибор бериш лозим:

  • Тингловчиларга илмий билимларни бериш.

  • Илмий билимларни ўзлаштиришга нисбатан онгли муносабатни қарор топтириш.

  • Мавжуд билимлардан амалиётда фойдаланиш кўникма ва малакаларини таркиб топтириш.

  • Билимларни доимий равишда бойитиб боришга интилиш туйғусини шакллантириш.

  • Билмларни ўзлаштиришга ёрдам берадиган психологик қобилиятлар(нутқ, диққат, хотира, тафаккур, ижодий ҳаёл) ва хусусиятлар (аниқ мақсадга интилиш, қизиқувчанлик, кузатувчанлик, мустақил фикрлаш, ижодий тафаккур юритиш, ўз фикрини асослаш, мавжуд маълумотларни умумлаштириш, гуруҳлаштириш, мантиқий хулосалар чиқариш ва ҳоказоларни ривожлантириш).

  • Самарали ақлий таълим тарбия бирлиги асосида шахсда инсон ақлий фаолиятининг юксак шаклини ривожлантириш орқали илмий фикрлаш кўникмасига эга бўлиш.

Солиқ хизмати ходимларининг маънавий баркамол инсон сифатида тарбияланишида қуйидаги жиҳатларига эътибор берииш муҳим аҳамиятга эга:

  • Солиқ измати ходимлари Ватанпарварлик бурчини тўғри англаган ҳолда эътиқодли, ўз касбий фаолиятига қобилиятли, ижодкор, ишбилармон, миллий маданият ва умуминсоний қадриятларни, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган маънавий баркамол инсон каби сифатларга эга бўлиши зарур.

  • Улар эркин ва ижодий фикрлай оладиган, ўз устида мустақил ишлайдиган, талабчан меҳнатсевар, фидойи, адолатли, одобли бўлмоғи талаб этилади.

  • Илмий дунёқараш ва шахс психологияси тўғрисида чуқур билимга эга бўлиши керак.

  • Ижтимоий масъулиятни юксак даражада ҳис этиш, маънавий руҳий жиҳатдан тарбияли бўлиши ва нтеллектуал камолотга эришиш.

  • Янгиликни ҳис этиш ва муваффақиятли фаолият юрита олиш ва фаолият мохирлигининг энг юқори чўққисига эришиш.

  • Ўз-ўзини такомиллаштириш ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий юксакликда миллий қадриятларни ўрганишга жиддий эътибор бериш..

  • Мутахасисларнинг касбий меҳнат фуқаролик ва шахсий фаолликларини куайтириши.

  • Ватанпарварлик, халқпарварлик, виждонлилик, фидойилик фазилатларини шакллантиришдек маънавий омиллардан кенг фойдаланиш жараёнини моделлаштириш унинг мазмунини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш технолгиясини яратиш.

Гўзал ахлоқ инсонга хос яхши фазилатлар ва баркамоллигини ифодаси ҳисобланади. Гўзал ахлоқ соҳибининг баркамоллиги жамиятда бошқа одамлар учун ўрнак бўлиб хизмат қилади, унинг амалий хатти-ҳаракатлари бошқалар учун ибратдир. Гўзал ахлоқ ва яхши фазилатлар билан миллат ҳам юксалади. Милатнинг соғломлиги ва қудрати унинг ахлоқий соғлигидадир. Умуминсоний маънавий қадриятлар эса инсоният порлоқ келажагининг қиёфасидир.
Комил инсон дунёвий, илмий билимларни эгаллаган маънавий баркамол идеал инсон, калби эзгу туйғуларга лиммо -лим, покиза зот, жамиятнинг тирик виждони, дилга қувват, кўзга нур бўладиган инсон, шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқатда етук бўлган одам, яхши сўз, яхши феъл, яхши ахлоқ ва маърифат билан зийнатланган , эзгу ният ва эзгу ишларга тайёр, яхши сифатларга эга бўлган инсон. Комил инсон жамиятнинг тирик виждони, инсонларнинг мукаммали , энг оқили ва доноси муътабар зотдир. Адолат софлик, поклик, тўғрилик, ростгўйлик , инсонпарварлик, саҳий мард ва сабрли вафоли, маърифатли каби шарқона сифат ва фазилатли инсон. Комил инсоннинг шаклланган даражасини тафсифловчи энг муҳим фазилатлари – ақлий зукколиги, ахлоқий етуклик , сиёсий теран, меҳнатга ҳалол муносабатли , юксак маданий, маънавий савияли профессионал ифтихор, миллий ва умуминсоний ғурур ва бошқалардир.
Комил инсоннинг умумий хислатлари – ёқимлилик , кўркамлик, жозибадорлик, салобатлилик , ҳурматга сазовор , улуғсифатлилик, ўзига хослик, етуклик , жиддийлик, маъданиятлилик, тарбияланганлик.
Комил инсонниг ахлоқий фазилатлари – инсонпарварлик, дўстлик, ғамхўрлик, жонкуярлик, самимийлик, одамийлик, болажонлик, иймонлилик, фидокорлик хушмомилалик, илтифотлилик, кечиримлилик, меҳмондўстлик, ҳалоллик, тўғрилик, диёнатлилик, ҳаромдан ҳазар этиш, меҳнатсеварлик ватанпарварлик ва ҳоказо.
Ишбилармонлик хислатлари – ишчанлик, тиришқоқлик, серҳаракатлилик, масъулиятлилик, инсофлилик, эпчиллик, уддабуронлик, саронжом саришталик, тадбиркорлик, аниқлик, тежамкорлик, баркамоллик.
Зукколик , идроклилик фазилатлари – зеҳнлилик, бамаънилик , хотиржамлик, соғлом фикрлилик, донишмандлик , сезгирилк, заковатлилик, топқирлик, нотиқлик, танқидийлик, дадиллик , омилкорлик, саводхонлик, қизиқувчан кабилар.
Собитлик хислатлари – фаолият , қатъиятлилик, тезкорлик, жўшқинилик, саботлилик, бир сўзда туришлик, барқарорлик, ботирлик, довюраклилик, интизомлилик, нафсни тийишлик, ўзини йўқотмаслик, ўзига талабчанлик, камсуқумлик, ўзини ўзи идора этабилиш.
Эхтирослилик хислатлари – кўтаринкилик, тантанаворлик, кулиб турувчанлик, келажакка ишонч, кек сақламаслик, олийжаноблик, нозик табиятлилик , ҳаёлилик, иффатлилик ва ҳоказо.
Солиқ хизмати ходимлариниг юксак маънавий камолот соҳибъига айланишида аввало, маънавий баркамоллик тушунчаси моҳияти маъзмунини англай олиши , одоб, муомила, ахлоқий обрў, бурчни ҳис этиши, талабчан ва ҳаққоний бўлиш ижтимоий сиёсий жараёнларни баҳолай олиш, янги фикр ва фан ютуқлари уйғунлигида ўзининг шахсий ва касбий муносабати, ёндашувига эга бўлиши, маъанавий – маърифий ислохотлар жараёнида фаол қатнашишига эришиши лозим. Маълумки, инсоннинг чуқур ва замонавий билимга, кенг дунёқараш, мустақил фикрлаш, ақлий салоҳиятга эга бўлиши юксак маънавий камолот соҳибига айланишиниг асосий шарти ҳисобланади. Буюк мутафаккир аждодларимиз, қолдирган маънавий мероснинг ўзи катта хазина. Ундан самарали фойдаланиш инсонниг ички руҳиятига ижобий таъсир этади. Инсонни доимо ҳалол меҳнат билан яшашга, мардлик, саховат ва камтарликка чақиради. Билимли, ахлоқ – одобли фазилатли бўлишга даъват этади. Маънавиятсиз бўлишдан асрайди. Бир сўз билан айтганда, ташқи гўзаллик инсон гўзаллигининг мукаммаллашувида ўзига хос аҳамиятга эга. Маънавиятсизлик эса инсонни ўғрилик, юлғичлик, порахўрлик қилиш каби иллатлар сари ёллайди ва етаклийди. Айниқса бачканалик, калтабинлик қурслик, манманлик кабилар инсоннинг ташқи гўзаллигига рахна солувчи хунуклик унсурлари саналади. Шуни алоҳида такидлаш жоизки сўз, фикр, ният инсонниг ахлоқий эстетик фаолиятида ҳамда хулқий гўзалликга эришиш йўлидаги мақсад ва интилишларга асос бўладиган, инсонни тўлик фаолиятга ундайдиган маънавий омиллардир. Умуман олганда яхши сўз, ширин калом, чиройли муомала инсон гўзаллигининг сифатларидан ҳисоблайнади. Фикрлар софлиги ҳамда фаолиятнинг инсонпарварлиги инсон иймон-эътиқодининг асоий таянчидир. Инсон маънавий маъданиятининг асоий мезони ахлоқий етуклик ҳисобланади. Ахлоқий етуклик эса, ўзида ҳалоллик, инсофлилик виждонлилик, саховатпешалик, шавқатлилик фазилатларини мужассам этади. Шунга кўра яхши хулқ ва гўзал фазилат – инсон муомила маданиятиниг асосий мезонини ташкил этади. Инсон ўз гўзаллигини фақат эзгуликка йўналтирилган хатти-ҳаракатлари орқалигина номоён эттира олади. Ҳар кандай жамият, давлат пойдевориининг мустаҳкамлиги маънавий ва моддий асосларга боғлик бўлиб давлатнинг куч қудрати, иқтисодий салоҳиятини маънавий баркамол бўлган инсонлар белгилайди.
Маънавият инсонга хос бўлган ички, руҳий ҳолатгина эмас, балки жамият, давлат, миллат тараққиётиниг ҳам асосий омилларидан биридир. «Маъанавият, -дейди юртбошимиз, - инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч қудратидир. У йўк жойда ҳеч қачон бахт -саодат бўлмайди» 4.
Солиқ хизмати ходимларининг юксак ақлий салоҳият ва тажрибага ега бўлиши уларнинг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Улар ақл-идрок туфайлигина доно, теран фикрли, ростгўй, тўғри ва узоқни кўра биладиган, нафснинг қўлига тушмаслик каби хусусиятларга ега бўладилар. Улар тажриба ва илм олиш билан ақлини ривожлантиради, ҳақиқатни аниқлай оладилар ва камолотга етадилар. Ҳақиқатдан ҳам ақлий салоҳиятга ега бўлган инсон касбий фаолияти, шахсий ҳаётида фақат эзгуликлар қилади ва эзгуликлар кўради, ўзлигини англаб етади, эл-юрт деб яшайди, юрт истиқболи учун қайғурадиган комил инсон эканлигини намоён этади.
Инсон эркинлиги ва ақл-идроклилиги билан ўзини-ўзи англашга ва ўзини-ўзи бошқариш имконига эгадир.
Солиқ хизмати ходимлари билиш фаолиятининг самарадорлигига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:

  • билиш жараёнида мақсаднинг аниқлиги ва руҳий фаолликнинг мавжудлиги

  • етарли даражадаги тажриба, билим, кўникма, маҳоратга эга эканлиги

  • ходимларнинг касбий хотирасини мақсадли ривожлантириш, касбий муҳим ахборотлпрни эслаб қолиш, касбий тафаккурни фаоллаштириш

  • ходимларнинг касбий фаолиятида ҳиссий-иродавий барқарорликка эришиш, ўзини ўзи бошқара олиши ва ҳоказолар.

Солиқ хизмати ходимлари шахсий ва касбий фаолиятида онгли, ақл-идрокли, диққат-эътиборли ва ўз Ватанининг ишқи билан банд бўлган ҳолда ҳаёт кечирмоғи, маънавий-руҳий, ахлоқий камолотга эришуви муҳимдир. Чунки, инсон руҳини тарбиялаш, парвариш этиш орқали уни гўзал ахлоқли, хулқ-атворли, фазилатли қилиб етиштириш мумкин. Касбий фаолият юзасидан қўйилган вазифаларнинг муваффақиятли бажарилишида солиқ хизмати ходимларидан хизмат вазифаларига виждонан ва масъулият билан ёндошиш асосида зарур билим, кўникма, малака ҳамда меҳнат интизоми, одоб-ахлоқ, фидойилик, ҳалоллик, қатъиятлик талаб этилади. Ўз касбининг етук мутахассиси бўлиш учун катта тажриба, маҳорат, дунёқарашининг ошиб бориши ва хизмат вазифаларини бажаришда ижодий ёндашувнинг намоён бўлиши айниқса, солиқ тўловчилар билан бўлган мулоқотларда муомала маданиятига қатъий амал қилиши шунингдек, ходимнинг юриш-туриши, хатти-ҳаракати, соғлом ишчанлик, маънавий-руҳий ва ақлий, ахлоқий таъсир кўрсатувчанлиги, ҳамкасбларига нисбатан инсоний муносабатларда хушфеъл бўлиши муҳим ҳисобланади.

1 Каримов И. А. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т., “Маънавият” 2008. 4 бет.

2 Каримов И. “инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. “Халқ сўзи” газетаси, 2008 йил 9 феврал.

3 Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Биз ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз 7 ж-т.: Ўзбекистон,1999.137-бет.

4 И. А. Каримов. Истиклол ва маънавият. Т., 1994,9- бет

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish