Солиқ академияси



Download 0,53 Mb.
bet82/83
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#16
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
VI -БОБ. ЖАВОБГАРЛИК
20. Ходим ушбу Касб одобномаси қоидаларини бузганлиги учун Ўзбе-кистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
ДСҚ Махсус бошќармаси
9- mavzu: Soliq xizmatida ma’naviy-ruhiy, intellektual ehtiyoj va ijodiy muhitni shakllantirish imkoniyatlari
1. Soliq xizmati xodimlarining ma’naviy-intellektual sifatlari.
2. Qobiliyat va uning turlari.
3. Kasbiy faoliyatda ishchanlik muhitini yaratish.
Ёшларнинг маънавий ва ахлоқий сифатларини шакллантириш бугунги кунда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу борада Президентимиз қуйидагиларни таъкидлаб ўтади.“Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”1.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, жамиятимизда бозор иқтисодиёти ва демократик тамойил ўз устуворлигини намоён этди.
Ёшларни янгича фикрлайдиган, қийин дамларда масъулиятни ўз зиммасига ола биладиган, ҳаёт билан ҳамқадам юришга қодир, иймони пок, билимдон, ишбилармонлик руҳида тарбиялаш, энг долзарб муаммолардан биридир.
Маънавий тарғибот, маънавий билим, амалиёт ва ўзини ўзи тарбиялаш маънавий тарбия воситаларига киради. Ушбу воситаларни қўллаш асосида маънавий тарбия ҳақидаги ахборотларни кўпайтириш муҳим аҳамият касб этади. Бироқ маънавий саводхонлик, маънавий маданият ўз-ўзидан вужудга келмайди.
Касбий одоб қонун-қоидаларининг таъсир доираси, миқёси бир хил эмаслигидан касбий одобнинг бузилиши оддий одобсизлик доирасидан чиқиб, ахлоқсизликка айланиб кетиши мумкин.
Инсон гўзал хулқу-одоби билан азиздир. Хушхулқ инсон доимо бахтиёр бўлади. Маълумки, Ислом дини инсониятни гўзал хулқу одобга чорлаш, уларни чин инсоний фазилатлар эгаси қилиб тарбиялаш учун нозил қилинган. Унинг таълимоти инсоният ҳаётининг барча жиҳатларини қамраб олган. Муқаддас динимиз хушхулқликка ва тотувликка раҳни солувчи иккиюзламачилик, манманлик, ғийбат, ҳасад ва хиёнат каби иллатларни харом қилган. Меҳр-шавқат, гўзал ахлоқ, самимий муносабатда бўлиш каби ҳамма ижобий хислатларни тарғиб этади. Дарҳақиқат, яхши муомала ва самимий муносабат қалбларга севинч бағишлайди. Гўзалликка тўла қалблар фақат яхшилик истайди. Зеро, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, аҳил ва иноқликнинг зиёда бўлиши биринчи навбатда, ҳушмуомала ва ширин суҳанликка боғлиқдир. Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш-бу одамийлик зийнатидир. Инсон ёмон хулқи билан бошқа инсонларнинг кўнглига озор берса, ўша ҳулқи туфайли қилган яхшиликлари ҳам бекор бўлади. Инсон илмга қанча муҳтож бўлса, гўзал ҳулққа ҳам шунча муҳтождир. Зеро, илм ва гўзал ҳулқ инсонни камолотга етказувчи икки қанотдир.
Солиқ хизмати ходимларининг умумий маънавий тарбияси унинг касбий одобининг асосини ташкил этадики, уларнинг юксак инсонийлиги, меҳрибонлиги, ўзини тута билиши, сабр-бардошлилиги, ҳар қандай вазиятларда ҳам тўғри йўлни топа билиши кабиларни қамраб олувчи маънавий ҳулқ-атворидир. Шу сабабли мутахассисларда ушбу сифатларни шакллантириш жараёнининг тизимли олиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан мазкур масалага давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилаётганлиги ҳам бежиз эмас.
Таълим муассасасида маънавий-ахлоқий тарбиянинг самарали услубларини жорий этиш солиқ хизмати ходимларининг маънавий ва уйғун камол топиши билан боғлиқ қизиқишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш лозим. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил қилиш яхши самара беради.
Соха мутахасисларининг миллий ғурур, ифтихор, ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифадир. Бу борада жамиятимиз таълим-тарбия ишларида миллий урф-одатлар, халқнинг ўзига хос миллий хусусиятлари ахлоқий тарбия орқали миллатимиз обрўси ва нуфузини оширилишига хизмат қилишини таъминлаш, ўзбекларга хос шарқона тарбия масалалар нуфузини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, мутахассисларнинг жойларда йўл қўяётган қонунбузарликлари ҳақида ҳикоя қилувчи видеолавҳалар тайёрлаш, уларни намойиш этиш тарбиявий аҳамиятга эгадир.
Бунинг учун ўқитувчи махсус тайёргарликка эга бўлиб, у қобилиятли, ташкилотчи, ижодкор ва ишбилармон, миллий-маънавий ва умуминсоний қадриятларни улуғлайдиган, дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган, замонавий илмлардан тарбия жараёнида самарали фойдалана оладиган, маънавий жиҳатдан етук бўлмоғи лозим.
Ўқитувчи фаолияти ва машғулоти моддий ва интеллектуал воситаларининг юқори даражада бўлиши дарснинг сифатига бевосита таъсир кўрсатиши табиий ҳол бўлиб, бу ўқув-моддий негизни узлуксиз замонавийлаштириб, мустаҳкамлаб ва бойитиб бориш орқали амалга оширилади.
Маълумки, машғулотнинг интеллектуал воситаларидан бири машғулот жараёни учун керак бўладиган ахборот – коммуникация манбалари бўлса, иккинчиси таълим жараёни иштирокчиларининг интеллектуал тараққиёт даражалари омилидир. Машғулот сифатини белгилашда интеллектуал омил асосий ўринни эгаллайди. Бунда ўқитувчи ва тингловчиларнинг интеллектуал даражаси ҳисобга олинади. Бу интеллектуал сифат даражаси умуман ақлий фаолият кўникмаларининг ривожланганлиги билан белгиланади. Ақлий фаолиятдаги асосий жараён эса фикрлаш жараёни бўлиб, унинг сифати мантиқийлиги, мустақиллиги, тежамлилиги, мақсадлилиги, тезлиги таҳлилийлиги, қиёсийлиги, умумлаштирилганлиги, хусусийлаштирилганлиги, кенглиги, чуқурлиги, ишонарлилиги, реаллиги ва ҳаққонийлик даражаси билан белгиланади. Шу билан бирга интеллектуал сифатлар хотира, тасаввур, англаш каби психологик жараёнларнинг тезлиги ҳамда бошқа параметрлар билан боғлиқдир.
Интеллектуал тараққиёт даражаси ўқитувчи ҳамда тингловчиларда қанча юқори бўлса машғулотнинг ташкилий, педагогик, психологик ва бошқа сифатларини ўстириш мумкин бўлади.
Ўқитувчи фаолияти ва машғулотининг сифати унинг ташкилий ва услубий ривожланганлик даражаси, самарадорлигининг асоси тингловчилардаги ўқиш-ўрганишга бўлган эҳтиёж, мотив, мақсад ва интеллектуал даража ҳисобланади.
Ўқитувчининг ҳар бир усулни пухта эгаллагани унинг педагогик маҳорат даражаси билан белгиланади.
Замонавий ўқитувчи учун биргина умумий маданиятнинг ўзи кифоя қилмайди. У ҳар бир ўзгаришларни ўрганади ва жамиятда вужудга келаётган асосий ижтимоий ғоялар билан таққослайди, таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш йўллари ва усулларини аниқлайди, турли воситалар билан тарбиявий таъсир кўрсатади. Бу борада педагогик тажриба ва ютуқларни илмий жиҳатдан ўзлаштиради. Ўқитувчининг касбий маҳоратини шакллантиришда педагогик-психологик назарияларнинг аҳамияти каттадир. Айниқса, ўқитувчининг тажрибасини такомиллаштиришда илмий маълумотлар муҳимдир. Чунки, ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти ўқитувчининг эркин мустақил ижодий фикр юритишни талаб этади. Илмий савияга эга бўлиш, интеллектуал қизиқиш, янгиликларни ҳис қила билиш орқали педагогик маҳоратни ошириш ўқитувчига хос хусусиятлардан ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, халқимизнинг келажаги мустақил Ўзбекистоннинг истиқболи кўп жиҳатдан ўқитувчининг савияси, психологик етуклиги, ўқув ва тарбия ишлприга бўлган муносабатига боғлиқ. Ўқитувчининг касбий хусусиятлари шундаки, у ўз касбига муҳаббатли бўлиши, педагогик ҳаракати ва тасаввури, ташкилотчилик қобилияти, ҳаққонийлиги, дилкашлиги, талабчанлиги, қатъийлиги ва мақсадга интилиши, вазминлиги, ўз-ўзини тута билиши, касбий лаёқати билан алоҳида ажралиб туради. Маҳоратли ўқитувчи тингловчилар билан самимий муомала муносабатда бўлади ва ўз фаолиятида яхши натижаларга эришади.
Ўқитувчи маҳоратининг асосида ўз устида ишлаш ва мустақил ўқиш муҳим ўринни эгаллайди. Шунингдек, нутқ малакалари, таъсирчан фикр ва ҳис-туйғуларни сўзда аниқ ифода этиш, мимика, имо-ишора, маъноли қараш, кайфият ва табассум, чиройли, самиймий гапириш, рағбатлантирувчи, ижодий ёндашув ва жиддийлиги мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқитувчи ўзининг педагогик маҳорати билан маънавий, ахлоқий, иқтисодий, экологик жиҳатдан тарбияланган, жисмонан чиниққан комил инсонни вояга етказишга алоҳида эътибор бериши лозим.
Халқимиз яратган миллий урф-одатлар ва анъаналардан кенг фойдаланилган тингловчиларнинг инсоф, диёнат, эзгулик, адолатга нисбатан ишончини уйғотиш ўқитувчи фаолиятининг мазмунини ташкил этади. У шарқона фикр юритиб, иш ва сўз билан ҳаракат бирлигини таъминласа, уларнинг энг яхши фазилатларини таркиб топишига эришади. Айниқса тингловчиларга фаол таъсир ўтказиш, талабчанлик, қатъийлик, ғайратлилик, чидамлилик, мустаҳкам ирода билан раҳбарлик қилиш ўқитувчининг муваффақиятини намоён этади.
Ўқитувчи ўтказадиган суҳбатларнинг юқори савияда бўлиши, тингловчиларнинг маънавий эҳтиёжларига тўғри таъсир кўрсатади.
Демак, ўқитувчи жамият ҳаётида етакчи ўрин тутувчи мураккаб ва масъулиятли шахс тузилмасига эга бўлган инсоннинг касбий қиёфасидир. Ижтимоий турмушнинг барча соҳаларида эришилган ютуқлари заминида унинг меҳнати таъсири ва натижалари мавжуд.
Ўзининг иш фаолиятида янгиликлар яратиш, ижодкорлик, ихтирочилик кайфиятида бўлиб, яратувчанлик руҳи билан яшаш айнан ўқитувчининг касбий хусусиятларини қамраб олади.
Хулоса шуки, муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқитувчи педагогик маҳоратга эга бўлиши зарур. Педагогик маҳорат эгаси улкан натижаларга эришади. Ижодкорлик унинг ҳамиша ҳамкори бўлади. Педагогик ишга қобилиятли, истеъдодли кишидагина педагогик маҳорат бўлади. Юксак маҳоратли педагог энг аввало қобилиятли, малакали ва уддабурон бўлиши керак. Қобилият фаолият жараёнида пайдо бўлади ва ривожланади. Шунга эътибор бериш керакки, педагогик маҳорат мазмунида педагогик техника ётади. Педагогик техника эса таълим-тарбия учун зарур бўлган умумпедагогик малакалар йиғиндисидир. Бу йўналишда ўқитувчи юксак маҳорат билан таълим-тарбиянинг замонавий мақсад ва вазифаларини англаган ҳолда фаолият кўрсатиши маълум маънода ўзининг педагогик маҳоратини такомиллаштириш учун шарт-шароитлар яратган бўлади.
Ўқитувчининг педагогик маҳорати унинг тажрибаси орқали орттириладики, бу шу соҳадаги шахснинг ижодкорлиги асосида ҳосил бўлган касбий кўникмаларининг юқори даражаси ва касбий моҳирлигидир.
Ўқитувчининг педагогик маҳорати – касбининг сирларини ва инсонийлик фазилатларини чуқур эгаллаб, истеъдоди ҳамда интеллектуал салоҳияти билан бирга касбий билим, кўникма малакаларининг мукаммал шаклланган ижодий фаолиятидир.
Ўқитувчининг педагогик маҳоратида қуйидаги жиҳатларга эътибор берилади:

  • Ўқитувчи дарс материалларини аниқ, равшан баён қила олиши ва тўлиқ айтиб бериши;

  • Таълим олувчиларни баҳолаб бориб, дарс ўтиш технологиясини такомиллаштириш имкониятига эга бўлиш;

  • Кузатиш, тинглаш, эшитиш, билим, тушунтира олиш, нутқ, муомала қобилиятлари, диалектик, академик, перцептив, ташкилотчилик, диққатни тақсимлай олиш, коммуникатив, талабчанлик, масъулиятли ва ҳақиқатпарвар бўлиш, истиқболни кўра олиш каби бир қанча қобилиятларни эгаллаш;

  • Замонавий чуқур билим, илмий тафаккур, онгли фаол мустақил фикр доираси кенг, юксак дунёқарашли, изланувчан ўз устида ишлайдиган, ақл-заковатли, психологик етук, соғлом баркамол инсонни тарбиялашда энг илғор усулларни қўллайдиган ва таълим жараёнида янги педагогик технологиялардан самарали фойдалана олиб, чексиз муваффақиятларга эришиш муҳим аҳамият касб этади.

  • Ўқитувчи ўзининг касбий педагогик маҳорати мезонларини билиши ва уни пухта ўзлаштириши, хусусан: билими, тажрибаси, ақлий салоҳияти, амалий ҳаракати, самарали бажарилган иши, қунт билан мустақил ўқиб-ўрганиши, ижодий изланиши, ўз устида тинимсиз ишлаши, адабиётларни мутолаа этиши, илғор тажрибаларни эгаллаб, методик билимини узлуксиз ошириши, жаҳон мамлакатлари тўплаган маълумотларга эга бўлиши, касбий одоб этика, эстетика ва ишлаш техникасини эгаллаши, воқеликни онгли англаб етиши ва ҳоказо.

Тажрибаларнинг кўрсатишича ўқитувчида айнан педагогик такт (одоб) бўлгандагина ҳақиқий мулоқот маданиятига эришиш мумкин.
Инсонийлик принципига асосланган тактли ахлоқ инсон ҳурматини сақлайди. Шу жиҳатдан педагогик одоб ўқитувчининг профессионал сифати ва педагогик маҳоратининг муҳим қисмидир. Ўқитувчининг педагогик одобга эга эканлиги унинг вазминлиги юриш-туриши ўзини тута билишида намоён бўлади.
Ўқитувчининг ҳар қандай шароитда ҳам тўғри мулоқот услубини танлаши ва педагогик одобга амал қилиши, такомиллашган коммуникатив кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.
Маҳорат фаолият жараёнида шаклланади ва такомиллашади. Маълумки, меҳнат, билиш, маҳорат, ижод ва мустақил фикр юритиш ўқитувчи ҳаётининг бош мезонидир. Бу мезонлар фаолият орқали шаклланади ва амалга оширилади. Тинимсиз меҳнат ва изланиш асосида ютуқлар қўлга киртилади, муваффақият-маҳоратга эришилади.
Педагогик маҳоратга эга бўлиш учун ҳаракат қилаётган ва изланаётган ҳар қандай ўқитувчи илмий-назарий маълумотларни қўлга киритиши, замонавий педагогика, психология, методиканинг илғор ғояларини ўзида акс эттириши лозим. Бу ўз навбатида педагогик жараёнга демократик ва инсонпарварлик нуқтаи назарида ёндашувни тақозо этади. Бундай ёндашув фаолият асосида амалга оширилади ва фаолият маҳоратга етказувчи бош мезон бўлиб хизмат қилади. Дарҳақиқат, педагогик фаолият - бу ўқитувчининг тингловчиларга таълим-тарбия бериш, вазифаларни ҳал қилишга қаратилган ҳамда педагогик таъсир кўрсатиш воситалари билан амалга ошириладиган профессионал фаолликдир. Маҳорат худди шу фаолият жараёнида шаклланади ва такомиллашади. У ишбилармонлик, зукколик, лаёқат ва зеҳн воситасида ривожланиб боради. Бу хусусиятларнинг барчаси фаолият жараёнида таркиб топади. Ўқитувчи маҳоратининг шаклланиши ва ривожланишида фаолият етакчидир. Шу жиҳатдан ўқитувчи фаолиятни тўғри ташкил этишга ҳаракат қилиши лозим.
Солиқ хизмати ходимининг маҳорати. Маҳорат сўзининг луғавий маъноси – бу маълум ишни аъло даражада бажармоқдир. Мутахассис маҳорати деганда чуқур билимли, инсон руҳиятини чуқур биладиган, юқори даражада ғурурли бўлган инсон фаолияти тушунилади.
Мутахассиснинг маҳорати унинг касбий фаолияти жараёнида шахс сифатидаги ҳусусиятларининг юқори даражада ташкил қила олиш маҳоратидир. У ўз касбий билими, қобилияти, этика ва технологик ёндашуви билан меҳнат фаолияти жараёнида ўз ишининг чинакам устасига айланади. Соғлом фикр юритувчи ҳар бир инсон маҳоратли касб эгаси бўла олади. Маҳоратга билим, тажриба ҳамда фикр юритиш орқали эришилади. Қатъий ва зўр ғайрат билан интилиш орқали мақсадга эришилади.
Мутахассиснинг касбий одоби унинг юксак маҳоратли ва маънавиятида билинади. Унинг яхшилик, адолат, масъулият, бурч, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, касбга содиқлик, ўз касбидан фахрланиш, завқланиш, ғурурланиш, ўз қадр-қимматини англаш, масъулияти, жавобгарликни ҳис этиш, ахлоқий билим ва қарашларга умуминсоний ва ахлоқий қадриятлар, диний, дунёвий билимларга эга бўлиши муҳим ҳисобланади. Айниқса, ўзида тарбиянинг аниқ ижобий мақсаднинг таркиб топтириш ва унга эришиш ҳамда касбий ва шахсий сифатларни намоён этиши мутахассис фаолиятида ижобий таъсир кучига эгадир. Юксак касбий маҳорат ҳар бир мутахассиснинг шахсий эътиқоди ва эҳтиёжига айланиши ва ўз фаолияти олдида турган вазифаларни янгича йўл билан ҳал этишга интилиши керак.
Мустақил билим олиш ва ўз ишини мустақил ташкил этиш, ўқиш, ўрганиш, компьютер билимдонлигига эга бўлиш тинимсиз изланиш ва ижодкорлик асосида касбий маҳоратни эгаллашга эришилади.
Меҳнат ва ижод инсон ҳаётининг бош мезони. Бу мезон фаолият орқали амалга ошади. Меҳнат қилиш, изланиш, фаолият жараёнида ютуқлар қўлга киритилади ва маҳоратга эришилади.
Касбий махорат сирларини ўрганишга ҳаракат қилиш ҳар бир мутахассис аввало амалга ошираётган ишининг барча қирраларини тасаввур қилишга ҳаракат қилиши иш натижаларини баҳолай олиш, йўл қўйган хато-камчиликларининг моҳиятини тушуниб боришга ҳаракат қилиши лозим. Энг муҳими мутахассис ўзининг шахсий фазилатларини тарбиялаб, такомиллаштириб бориши, вазият ва имкониятга қараб иш юритиши, ижтимоий ҳаёт қонунларини аниқ тушиниши, миллий-аҳлоқий қадрият, мафкура мазмунини англаш орқали ўзида илмий дунёқарашни тарбиялашни тақозо этади.
Ўқитувчининг фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда педагогик техника асосий йўл кўрсатувчидир. Шу ўринда алоҳида қайд этиш керакки, ўқитувчи педагогик малакаларни эгаллаб, унинг устаси бўлиши учун, педагогик техникани эгаллаш йўлларини билиши керак. Педагогик техникани эгаллаш учун аввало ўқитувчи ўз фанини давр талаби даражасида ўзлаштириши, ўз-ўзини тарбиялаб, мустақил фикр юритиши ва билим олиши, юксак сифат ва фазилатларга эга бўлиши педагогик техникани эгаллашнинг биринчи йўлидир.
Ўқитувчининг ташкилий – методик малакаларни эгаллаши ва уларни касбий тажрибасида синаб кўриб, яхши натижаларга эришиши, педагогик техникани эгаллашнинг иккинчи йўлини ташкил этади. Ўқитувчининг касбий идеал сари интилишида педагогик техникани эгаллаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тингловчиларга таълим-тарбия беришнинг юксак самарадорлигини таъминлайди.
Маънавият ҳақидаги турли даъватлар ва муҳим назарий билимлардан, улардан ижобий хулосалар чиқариш асосида инсоннинг қалби ва тафаккурига таъсир ўтказиш соҳа йўналишида, фойдали ишларни амалга ошириш орқали яхши натижаларга эришишимиз муҳим аҳамият касб этади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўзининг маънавий дунёсини шакллантирган барча инсонлар халқининг келажаги, Ватан тараққиёти ва фаровонлиги учун фидоий, янги жамият бунёдкори бўлиш йўлида жуда кўп ишларни амалга оширади.
Бугунги кунда халқаро ҳамжамият сафидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётган Ўзбекистоннинг буюк келажаги йўлида пухта билим, касб маҳоратини эгаллаш, ўз ҳаётий принципларига эга бўлиш, ҳақиқат учун курашиш, шу йўлда қатъиятли бўлиш ва шижоат кўрсатиш, виждонан пок, орзу-интилишлар билан яшашни замоннинг ўзи талаб қилмоқда. Бунинг учун жамиятимизда яратилган барча қулай шарт – шароитлардан фойдаланган ҳолда, юксак тафаккур ва ақл-заковат билан буюк мақсадлар сари тинимсиз ҳаракат қилишни доимий равишдаги кундалик фаолияти мезонига айлантириш маънавий жасорат ҳисси билан яшашимиз керак.
Ота-боболаримиз ҳоки ётган она юртимизни ғурур ва ифтихор билан дунёда тенгсиз муқаддас Ватан деб биламиз. Ватанимизнинг равнақи ёшларнинг маънавий ва жисмоний камолотига боғлиқдир. Бу ўз навбатида, ҳар бир юртдошимиз зиммасига юксак фуқаролик масъулиятини ҳис этиш, ўз манфаатларини шу юрт, халқ манфаатлари билан уйғунлаштириб яшашга даъват этади. Маълумки, виждон поклиги асрлар, замонлар оша инсон маънавиятининг таянч устуни ҳисобланиб келган. Жамиятимизда адолат ва ҳақиқат, инсоф-диёнат, меҳр-шафқат каби тушунчаларни қарор топтиришда айнан шу виждон поклигининг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Виждонли инсон теварак-атрофдаги воқеа-ҳодисаларга, муаммоларга нисбатан бефарқ бўлмайди. Айниқса, эл-юрт манфаатига зарар етказадиган ёвуз хатти-ҳаракатларга четдан жим қараб туролмайди, ўз юрти ва халқига нисбатан хиёнат ва сотқинликни асло қабул қилмайди. Виждонли инсон бундай ҳолатдан қийналади. Ҳақиқатдан ҳам, агарда инсон руҳан пок, иймони бутун, иродаси бақувват, виждони уйғоқ бўлмаса, у ҳаётининг маъно, мазмунини йўқотади. Шунинг учун ҳам ҳар бир соғлом фикрлайдиган одам сергак бўлиб, яхшилик, эзгуликка ўзини чорлаб туриши керак.
Маълумки, маънавият бизнинг қон-қонимизга, суяк-суягимизга жуда кўп йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси асосида сингиб боради. Агарда биз табиатга, жамиятга нисбатан онгли муносабатда бўлиб, ўқиб, ўрганиб, ўзимиз ёқтирган касб-ҳунарни эгаллаб, астойдил меҳнат қилиб, дунёнинг тенги йўқ неъмат ва гўзалликларидан завқланиб, баҳраманд бўлиб юрсак, бу ўз ўрнида маънавиятимизни янада бойитади ва кучайтиради. Бундай фикрни айтишга асос бор чунки, давлатимиз ва жамиятимизнинг ички ва ташқи сиёсати тинчликни сақлаш ва тинч-осойишта ҳаёт кечиришга қаратилган бўлиб, унда яшаётган барча инсонлар ўз олдига қўйган эзгу ва буюк мақсадларига етишиши, ҳамда ҳар бир инсоннинг эркин, мустақил ижодий фикрлаши ва маънавий юксалиши учун етарли янги имкониятлар яратилган. Ўйлайманки, ер юзида қанча инсон бўлса, уларнинг ҳар бирининг ўз маънавий олами бор. Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавияти унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятлари бўлганидек, бизнинг ҳам гўзал диёримиз, табаррук заминимизнинг бой маънавияти бор. Унда не-не буюк зотлар, олиму-уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққан. Она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс бўлиб, бизни улкан ғурур ва ифтихор сари чорлайди, онгли фикр юритиб, ижод қилишга ундайди.
Аждодларимизнинг соғлом тафаккури билан яратилган битиклар, бугунги кунда кутубхоналаримизда сақланаётган қўлёзмалар ва уларда мужассамлашган турли соҳаларга оид қимматбаҳо асарлардан буюк маънавий меросимиз ва бойлигимиз сифатида самарали фойдаланиб, уларда ифода этилган теран фикр ва ғоялар, ҳаёт ҳақиқати, бой тажриба, диний, ахлоқий, илмий-амалий қарашларидан ижобий хулосалар чиқариш мумкин. Айниқса, ўзбек халқи тарихий илдизи жуда чуқур эканлиги ва табиий-ижтимоий муҳитда шаклланиб, ривожланганлиги, узоқ ўтмишда ҳам улар бир-бири билан елкадош ва жамоа бўлиб, мавжуд қийинчиликларни биргаликда енгиб, аҳил-иноқ яшаганларига ишонч ҳосил қиламиз. Кўп асрлик миллий маданиятимиз, турмуш тарзимиз, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни сақлаш ва бойитишга нисбатан ҳаракатни кучайтирамиз. Энг муҳими, инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, яхшилик, меҳр-оқибатга ва охиратни ўйлаб яшашга одатланамиз.
Шунингдек, муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзодни доимо эзгуликка чорлаши, қадриятларимизни англаб етишга ва ўзимизда доимий равишда яхшилик ва эзгуликка интилиб яшашга куч - қувват беради.
Бозор муносабатлари шароитида мамлакатимиз буюк келажагининг асоси бўлмиш, жамиятимизнинг иқтисодий имкониятлари ҳамда маънавий покланиш, камтарлик, ҳалоллик, инсонпарварлик, сахийлик, очиқ кўнгиллилик, меҳр-оқибат, саховат, виждон ва иймон каби миллий қадриятлари, жамият тараққиётининг ғоявий-мафкуравий мезонини ташкил этади. Бунинг учун биз аввало миллий қадриятларимизга тааллуқли тушунчаларни яхши ўзлаштириб олишимиз керак. Инсоннинг иймон-эътиқоди, диёнати бўлмаса ўз манфаатини кўпчилик манфаатидан устун қўяди. Хусусий манфаатини устувор деб билади. Халқи меҳнатсевар, ватанпарвар, миллатпарвар, виждонли, ҳақиқатгўй, иймонли бўлган мамлакатнинг келажаги порлоқ ва буюк бўлади. Диёнатли инсонлар виждонли, инсофли, меҳр-шафқатли, ватанпарвар бўладилар. Диёнатли бўлишнинг бош мезони – маърифатли бўлишликдир. Диёнат адолат рамзидир. Адолат билан иш юритган инсон ҳеч кимга зарар ва зиён етказмайди, фақат ўзи яшаётган жамиятга фойда келтиради. Диёнатсиз ва адолатсиз кишининг фикри тор, бажараётган вазифаси моҳиятини фаҳмлаб етмайди.
Аслида инсоннинг амал қиладиган қадриятларига қарши бормаслиги унинг диёнатлилигидан дарак берар экан. Виждонли инсонлар эса ўз фаолияти, қилмиши, феъл-атворига кўра, жамоат, жамият ва Ватан олдидаги маънавий масъулиятни ҳис этиб, ҳар бир ишида ўзининг салбий ёки ижобий ҳаракатларини ақлан тушуниб, унга холисона баҳо берган ҳолда, ижобий ва керакли фикр юритади. Тўғрилик, софдиллик ва ҳалоллик инсофли кишиларга хосдир. Инсофли одамда – жаҳолат, таъма, зўравонлик бўлмайди. Инсофли бўлиш олий фазилатлардан биридир.
Шундай инсонлар борки, умр бўйи жонини жабборга бериб, жуда кўп фойдали савобли ишларни амалга оширади ва эл назарига тушади. Ҳеч қачон ва ҳеч қаерда ўзининг ишларини миннат қилмайди. Ўзини ўзбек халқининг содиқ ўғлони эканлигини яхши ҳис этади ва миллий қадриятларимиз, қадимий урф-одат, анъаналаримизни тиклаш, мустаҳкамлаш, ўзлигини англаш йўлида кўп хайрли ишлар билан шуғулланади. Бундай кишиларнинг олам ва одамга нисбатан эътиқоди, ифтихори, ғурури кучли, иймони, иродаси мустаҳкам бўлиб, саодатли фуқаролик жамиятининг барпо этилишига ишонади ва меҳнат қилади. Энг муҳими, ўзини эл учун, юрт учун зарур ва керакли эканлигини ҳис этади. Айниқса, ҳаммага яхши хулқ, очиқ юз, ширинсўзлик билан гўзал муомала қилиб, элга манзур бўлган жамиятнинг энг фойдали аъзоси ҳисобланади. Ҳар доим фитна-фасод йўлини излаб юрувчи, бахил, очкўз одамларнинг йўли мутлақо нотўғридир. Улар мол-дунё йиғиш йўлида ҳар кимнинг кўнглини оғритади. Ожиз ва ғариб кишиларга асло ғамхўрлик қилмайдилар. Қилган яхшилиги билан мақтаниб юради. Бировдан ёмонлик кўрса унга албатта ёмонлик қилади. Ўз манфаатини кўзлаб, бошқаларга зиён етказади. Ҳеч кимга самимий муомала қилмайди, ҳамманинг иззат ва ҳурматига сазовор бўлишга ҳаракат қилмайди. Нафс тизгинини нопокликдан қайтариб, ярамас иш ва одатлардан сақланган ҳар қандай одам эзгу ақл ва фикр эгасидир. Аксинча, нафснинг ҳамма талабларини бажо этиш инсонни ҳалокатга учратади. Ҳақиқий комил инсон пок бўлади, гўзал сифат ва ахлоқ билан ўзини ораста сақлайди, Ҳалол меҳнат қилиб умр кечиради, ёмонлардан четлашиб, яхшилар қаторидан жой олади. Солиқ хизмати ходимларининг касбий имкониятлари:

  1. Ўз касбий фаолиятидаги вазифаларини бажара олиш имконияти

  2. Солиқ хизмати ходимлариниг фаол фикрлаш , ҳарак қилиш ўз мўлжалларини ҳаётга татбиқ этиб, режалаштирилган натижаларга эририш қобилияти ва имконияти

  3. Касбий тайёргарлик жараёнида тўпланган тажрибалар.

  4. Касбий фаолиятга табиий қобилияти ва муносабатиниг талаб даражасида бўлиши .

Касбий имкониятнинг тузилиши:
Касбий тайёргарлик, меҳнатга ижодий ёндашув, маҳорат, интеллект, иннавацион фаолият, мустақил фикрлаш, касбий етуклик, ижтимоий-касбий фаоллик, фаоллик ва билимдонлик, касбий қобилият, ташкилотчилик, ташаббускорлик, конструктивлик, ишга берилганлик, матонатли, қатъиятли, тартибли, жавобгар, масъулиятли, ишни тўғри йўналтириш, жавобгарлик, юқори одоб ахлоқий сифатларга эга бўлиш ҳаммага шахсий ўрнак бўлиш соғлом ҳаёт тарзини ўзида номоён этиш , ўз ҳаракатларига танқидий қараш.
Солиқ хизмати ходимларининг касбий маҳорати қуйидаги асосий қисмлардан ташкил топган:

  1. Ўз фикрини содда, равон етказа олиш.

  2. Иш фаолиятини тўғри ташкил этиш.

  3. Ишлаш усулларини ҳар тамонлама пухта эгаллаш.

  4. Иш фаолиятини аниқ ва самарали бажариш, касбий талабга жавоб бериш.

  5. Касбий билимни юқори даражада эгаллаш, жавобгарлик ва масъулиятни ҳис этиш.

  6. Ўз устида мустақил ижоди ишлаш.

  7. Ўз соҳасинининг истиқболини кўра билиш.

  8. Юқори маънавият ва ватанпарварлик туйғусига эга бўлиш.

  9. Ўз фаолияти ва қобилиятини илмий жиҳатдан ривожлантириш.

Ҳар бир касб эгаси ўзининг фидойилик билан қилган меҳнати роҳатидан завқланади. У ўз вужудининг соғломлигини ва саодатини меҳнатдан топганлигини идрок эта олади.
Инсон шаъни, аввало, ўзини ҳимоя қилиш, ўз қадрини билишдан бошланади. Шу маънода, халқнинг ўзини қадрлай билиши ғоят муҳимдир. Чунки “ўзини қадрлайдиган халқ ҳеч қачон тақдирини бировга боғлаб қўймайди “. Ўзини билган одам Ватанига хиёнат қилмайди. Унинг қалбида эл – юртига хиёнат қилувчи ориятсиз кимсаларга нисбатан чексиз нафрат яшайди. Мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт – саодати учун доимо маъсулият сезиб яшашга чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойилликни ҳаёт мезонига айлантириш - бош мақсади сифатида ифода этилади.
Тарихга назар ташласак, буюк шахсларнинг фаолияти моҳир ташкилотчилик, теран билимлилик билангина эмас, балки уларнинг ахлоқи ва одоби билан ҳам юксак маъно – мазмун касб этган. Одоблилик бошқаларнигина эмас, ўзини ҳам ҳурмат қилиш деганидир. Айниқса, бизнинг миллий анъаналаримизга кўра, инсоннинг комиллиги, аввало, унинг ахлоқий етуклигида, аждодлар меросини чуқур ўрганиб, уни бойитиш, катта–кичикка эҳтиром кўрсатиш борасидаги ҳаракатларида кўзга кўринади. Комил инсон – қуллик, мутелик, боқимандаликдан батамом халос бўлган инсон. Комил инсон ўз маслаги, Ватани, халқи манфаатларига ёт, зарарли ғояларни тарқатаётган кимсалар ортидан кўр – кўрона эргашиб кетавермайди, огоҳ ва фаол бўлади.
Солиқ хизмати ходимларининг илмий, маданий - маърифий, маънавий-ахлоқий салоҳияти унинг ўз хатти–ҳаракатларини ўзи мустақил идора этишига имконият берувчи ақл – заковати билан боғлиқдир. Яъни, инсон ўз ақл – идроки ёрдамида оламни гуллатиб – яшнатади. Аммо бу ақл – идрокда нафақат яшнатувчи, балки вайрон этувчи куч ҳам мавжуд. Ҳаётда эзгулик ҳукмрон бўлиши учун ақл яхшиликка, адолатга хизмат қилиши зарур. Бунинг учун эса у соғлом маънавият измида бўлиши лозим. Шу туфайли ота – боболаримиз ақл – идрокни ёвузлик қўлига тутқазмасликка ҳаракат қилганлар, уни маънавият билан, иймон – эътиқод, инсоф ва диёнат билан бошқаришга алоҳида эътибор берганлар. Шу боис Темур салтанатида илм – маърифат юксак қадрланган, инсоннинг шаъни, ор – номуси эъзозланган, инсон ва унинг мол – мулки давлат муҳофазасига олинган, қароқчилик, ўғриликка кескин барҳам берилган эди.
Истиқлол мафкураси кишилар онгига сингдирилиши билан уларда Ватан тақдири учун масъуллик, ягона Ватан туйғуси шаклланади. Жамият ва шахс камолотида иймон, эътиқод, меҳр-оқибат, ахлоқ-одоб каби инсоний фазилатларнинг ўрни беқиёсдир.
Бундай олижаноб инсоний фазилат аслида халқимизнинг қонида бор. Фақат тарихимизнинг муайян даврларида, ёт ҳукмрон мафкуралар тазйиқи остида улар тўла намоён бўла олмаган. Шунинг учун ҳам биз иймон – эътиқод, инсоф – диёнат, хайр – саховат, ҳалоллик, меҳр – оқибат, шарму ҳаё каби шарқона фазилатларни, улардаги инсон учун ибрат бўладиган жиҳатларни эъзозлашимиз, ривожлантириб, умуминсоний қадриятлар даражасига кўтаришимиз, уларни тарғиб этишимиз лозим. Бизнинг халқимизга хос меҳмондўстлик, уй – рўзғор юритиш маданияти, оиладаги, қариндошлар, дўсту биродарлар ўртасидаги самимий муносабатлар шу каби одат – удумларнинг ибратли жиҳатлари кўп. Бу қадриятларни ардоқлаб, авлодларга етказиш керак, албатта. Лекин, бу барча урф – одатларимиз ҳам бирдек ибратли дегани эмас. Айниқса, баъзи фуқароларимиз миллий қадриятларимизга зид бўлган манманлик, ўзини кўз – кўз қилиш, исрофгарчилик, ортиқча дабдабабозлик, юзаки хушомадгўйлик каби қусурлари билан яхши анъаналаримизга ҳам доғ туширадилар. Шунингдек, ортиқча уятчанлик, журъатсизлик, ўз фикрида тура олмаслик ҳам инсон учун жиддий камчиликдир. Бундан чиқадиган хулоса шуки, ҳар нарса ўз меъёрида бўлгани яхши. Меъёридан ошмаган удумлар ҳамма учун фойдали бўлиб, ўзида миллатнинг қалбини, қиёфасини, ички дунёсини акс эттиради;
Халқ эътиқоди ва унинг руҳи шундай қудратли таъсир кучига эгаки, у ҳар бир соғлом фикрловчи инсонни ижодий фаолиятига, касб – корнинг ҳалол бўлишига замин яратади. Ўзбек халқи ана шундай илоҳий марҳаматга сазовор бўлган, ўз миллий эътиқодига эга миллатлардан биридир.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish