Солиқ академияси


IV-БОБ. ХОДИМНИНГ ЖАМОАДАГИ ХУЛҚ-АТВОРИ ВА ҲАМКАСБЛАРИ БИЛАН БЎЛГАН АХЛОҚ МУНОСАБАТЛАРИ



Download 0,53 Mb.
bet81/83
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#16
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
IV-БОБ. ХОДИМНИНГ ЖАМОАДАГИ ХУЛҚ-АТВОРИ ВА ҲАМКАСБЛАРИ БИЛАН БЎЛГАН АХЛОҚ МУНОСАБАТЛАРИ
18. Ходим:

  • ҳамкасбларига нисбатан мулойим ва хушфеъл бўлиши. Ҳамкасбларига ҳурмат билан, мурожаатнинг умумқабул қилинган шакли - исми ёки фамилияси бўйича мурожаат этиши;

  • ҳамкасбларининг ва раҳбарининг танқидини тўғри ва эътибор билан қабул қилиши, шунингдек йўл қўйган хато ва камчиликларини ўз вақтида тан олиши;

  • ҳамкасбларининг келиб чиқишидан, ижтимоий, мансаб ва мулкий ҳолатидан, жинсидан, ирқидан, миллатидан, тилидан, динга мансублигидан, эътиқодидан, яшаш жойидан ва бошқа ҳолатлардан қатъий назар ғурури ва қадр-қймматини ҳурмат қилиши;

  • одатдан ташқари вазиятлар юзага келганида ҳамкасбларига ўз масла-ҳатлари билан ёрдам бериши ва хатоликларга йўл қўнмаслиги ҳақида огоҳлантириши ҳамда оқибатларини тушунтириши;

  • ҳамкасблари билан муносабатларда тажовузкор хулқ-атворга, суиистеъмоликка ёки сурбетликка, шунингдек дағал лексиканинг ишлатилишига йўл қўймаслиги;

  • ҳамкасбларининг қонуний ишига тўсқинлик қиладиган ҳаракатлар содир этмаслиги;

  • ходимлар ҳақида уларнинг шах-сиятига тегадиган ва хизматига, обрўсига путур етказадиган маълумотларни тарқатмаслиги, ѓийбат билан шуғулланмаслиги;

  • ҳамкасбларига нисбатан муносабатларда одобсизликларнинг ҳар қандай кўринишларига йўл қўймаслиги, айниқса ёш, тажрибасиз ходимларга одоб-аҳлоқда, ўз мутахассислигини ўзлаштиришида бутун куч ва ғайратини аямаслиги, ўрнак бўлиши;

  • ўз ҳамкасбларидан шахсий, моддий ва бошқа турдаги ноқонуний хизматларни талаб қилмаслиги керак.

V-БОБ. РАҲБАР ХОДИМНИНГ АСОСИЙ АХЛОҚ ПРИНЦИПЛАРИ
19. ДСҚ Марказий аппарати тузилмалари, Давлат солиқ бошқармалари, Давлат солиқ инспекцияларининг раҳбар ходимлари:

  • жамоада соғлом, ишчан маънавий-руҳий муҳитнинг шаклланиши ва сақланишига кўмаклашиши, қўл остидаги ходимларида маънавий-руҳий, ахлоқий ва касбий кўникма, ҳислатларни юксалтириши, уларни ватанпарварлик, ватанга садоқат руҳида тарбиялаши;

  • қўл остидаги ходимларининг шаъни ва қадрқимматини ҳурмат қилиши, шахсиятини камситмаслиги ва уларга нисбатан объектив муносабатда бўлиши;

  • ходимлардан солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган давлат хизматларининг сифатини белгиланган стандартларга мувофиқ равишда

  • доимий тарзда оширишни талаб қилиши;

  • ходимлардан шахсий (ижобий ёки салбий) муносабатидан қатъий назар хизмат вазифаларини бажарилишини бир хилда талаб қилиши;

  • қўл остидаги ходимлари олдига узоқ ва қисқа муддатли топшириқ ва вазифаларни тўғри қўя олиши, шу вазифаларни ҳал этишда жамоани жипслаштириши;

  • солиқ маъмурчилигини такомиллаштириши жараёнида барча ходимларнинг фаол қатнашиши учун етарли шарт-шароитларни яратиши;

  • жамоада доимий равишда меҳнат интизоми, соғлом, ишчан маънавий-руҳий муҳит ҳолатини яратиши,

  • салбий ҳолатларга муросасиз бўлиши;

  • ходимларнинг маданий ҳордиқ чиқариши ва спорт соғломлаштириш тадбирлари учун шарт-шароит яратиб бериши;

  • шахсий таркиб олдига асосланмаган талабларни қўймаслиги ёки
    Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлган топшириқларни бермаслиги, қўл остидаги ходимдан шахсий, моддий ва бошқа турдаги ноқонуний хизматларни талаб қилмаслиги;

  • хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилмаганлиги ва хато қарорлар қабул қилганлиги учун ўз жавобгарлигини қўл остидаги ходимларга юкламаслиги;

  • қўл остидаги ходими томонидан билдирилган танқидни агрессив тарзда қабул этмаслиги ва билдирилган танқид туфайли ходимни таъқиб қилинишига йўл қўймаслиги;

  • шахсий таркиби томонидан содир қилинган жиноятлар, ҳуқуқбузар-ликлар ва қўпол тартиббузарликлар ҳақида ўзидан юқори турувчи раҳбарини дарҳол хабардор этиши лозим.


Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish