ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ВА ТАСДИҚЛАНГАН COVID-19 БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ
Қандли диабет билан оғриган беморларда COVID-19 намоён бўлишининг клиник хусусиятлари хисобга олинган холда, бир қатор терапевтик ва профилактика чоралари, шунингдек, ўз вақтида касалхонага ётқизиш ва касаллик мониторингини ўтказиш учун назорат босқичлари шакиллантирилмоқда.
Қандли диабет билан оғриган беморлар оптимал гликемик назоратни, қондаги глюкоза миқдорини тез-тез кузатиб боришни ва инсулин тайинлаш билан гипогликемик терапияни ўз вақтида коррекция қилишни талаб қилади. Махсус антивирус терапиясини қўллаш хам гликемик профилни ўзгартиради, бу эса шифокор томонидан қўшимча мониторингни талаб қилади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, ҚД билан оғриган беморларда COVID-19 инфекцияси тасдиқланса, касалликнинг оғирлик даражасини бахолаш керак. Вирус инфекциянинг оғирлик даражаси гипогликемик терапиянинг назорати ва интенсивлиги коррекциясини шарт қилади.
COVID-19 енгил шакли.
Коронавирус инфекциясининг енгил шаклида ҚД билан оғриган бемор изоляция қилиниб амбулатор даволанишни давом этади.
Амбулатор даволанишни хусусиятлари:
Мақсадли гликемия умумий қабул қилинган клиник амалиёт қоидаларига мувофиқ тасдиқланган индивидувал кўрсаткичларга мос келади;
Гликемияни беморни ўзи назорат қилиши, хар 4-6 соатда овқатланиш оралиғини бахолаш билан олиб бориши тавсия этилади;
Сув ичиш режимини кунига 2 литргача кўпайтириш тавсия этилади, хар соатда камида 100мл суюқлик;
Овқатланишни рационализация қилиш ва баланслаш тавсия этилади, етарли калория ва фракцияланган равшда углеводларни қабул қилиш. Беморни оқсилга бой махсулотлар билан чекламаслик (оғир нефропатия бундан мустасно);
Телемедицина ва телефон маслахатлари орқали шифокор билан мунтазам равшда боғланиш тавсия этилади;
Симптоматик терапия, енгил интоксикация ва диспептик синдромларда энтеросорбентлар, антикоагулянтларнинг профилактик дозаларини буюриш тавсия этилади;
Қандли диабет учун илгари буюрилган даволанишни давом этилади, қабул қилинадиган дори воситаларини хавфсизлик профилини хисобга олган холда;
Беморга гипогликемик терапиянинг дозаларини мустақил равшда ўзгартириш киритиш ва/ёки бекор қилиш мумкин эмаслиги хақида хабар бериш керак;
Гликемиянинг миқдори 13-15ммоль/л дан ошиши билан узоқ муддат таъсир қилувчи инсулин аналогларини қўшиш, умумий пешоб тахлилидаги кетон таначалирини назорат қилиш, гликемияни мустақил равшда коррекциялашни иложиси бўлмаса, телефон орқали мутахассис билан маслахатлашиш тавсия этилади.
COVID-19 ўрта оғир ва оғир кечиши.
Қандли диабет билан оғриган ва COVID-19 инфекциясини ўрта оғир ва оғир шакли билан касалланган барча беморларга стационар даволаниш тавсия этилади. Шифохона қабул бўлимига қабул қилинган барча беморларга ПЗР лаборатор тест текшируви ва кўкрак қафаси КТ текширувини ўтказиш кўрсатилган. Ушбу босқич беморни кейинги йўналтириш тактикаси, даволаш ва тиббий диагностика назоратини аниқлаб беради.
COVID-19 ўрта оғир кечишида даволаш тактикаси:
Гликемия даражаси беморнинг умумий ахволи ва касалликни оғир кечиш даражаси билан белгиланади. COVID-19 ўрта оғир кечишида стационарда мақсадли гликемия даражаси 6,1-10,0ммоль/л бўлиши мумкин (3-жадвал);
Гликемия назорати хар 2-4 соатда амалга оширилади;
Умумий пешоб тахлилида кетон таначаларни кунига 1-2 маротаба назорат қилинади;
Қондаги электролитлар, газ алмашинуви, РН ва лактатни даражаси кунига 1 маротаба назорат қилинади (беморда тахлилга асос бўлмаса ёки умумий ахволи стабиллашса буюрилмайди);
Бемор кунига 2-3 литргачам суюқлик истеъмол қилиши лозим, инфузион дезинтоксикацион терапия фақаткина кўрсатма асосида буюрилади: юқори гипертермия, диарея, per os суюқлик қабул қилолмаслик;
Шифохонага госпитализация қилинган барча беморларга профилактик дозаларда антикоагулянт терапия, кўрсатмаларга асосан – симптоматик, антибактериал терапия буюриш тавсия этилади;
COVID-19 ўрта оғир кечишида қандли диабет 2-типда қўлланиладиган гипогликемик дори воситаларни тўхтатиш зарур: метформин, (аГПП-1) рецептор агонистлари, натрий-глюкоза контраспортери 2-тип ингибитори (иНГЛТ2). Хавфсизлик профилини инобатга олган ва доза коррекция қилинган холда сулфанилмочевина ва ДПП-4 дори воситаларини қўллаш мумкин (2-жадвал);
Гликемия миқдори 13,0-15,0ммоль/л дан кўтарилса, инсулинтерапияга ўтқазиш тавсия этилади;
COVID-19 инфекциясига специфик даво муолажаси буюрилишини (вирусга қарши ва иммуномодулятив терапия), хамда иккиламчи инфекция қўшилганида антибактериал терапия дори воситалари, ҚД билан касалланаган беморларга, ножойи таъсирини этиборга олиш ва гликемия миқдорини назорат қилишлик зарур бўлади.
COVID-19 оғир кечишида ҚД билан оғриган беморларни даволаш тактикаси:
COVID-19 оғир кечиши нафас етишмовчилиги, хамда кегинчалик полиорган етишмовчиликга олиб келиш билан ажралиб туради. Бу беморларга реанимацион бўлимларда ва интенстив терапия – респиратор, нутритив ва вазопрессор ёрдамида даво муолажалари олиб борилади.
Қандли диабет билан оғриган беморларда даво муолажаларини олиб бориш ўзига хос бир нечта хусусиятларга эга:
Гликемия даражаси беморнинг умумий ахволи ва касалликни оғир кечиш даражаси билан белгиланади. COVID-19 оғир кечишида мақсадли гликемия даражаси 7,8-11,9ммоль/л бўлиши мумкин (3-жадвал);
Гликемия миқдори 13,0ммоль/л баланд бўлса гликемия назорати хар соатда амалга оширилади, агарда 13,0ммоль/л паст бўлса хар 3 соатда;
Умумий пешоб тахлилида кетон таначаларни кунига 2 маротаба назорат қилинади;
Қондаги электролитлар, газ алмашинуви, РН ва лактатни даражаси кунига 2 маротаба назорат қилинади;
Олдинги қабул қилинаёткан гипогликемик дори воситалар бекор қилиниб, фақаткина инсулинтерапияга ўтказилади (қисқа муддатли инсулин (ҚМИ) ёки ультрақисқа муддатли инсулин (УҚМИ) т/о юбориш ёки в/и томчилаб ёки инфузомат орқали);
Инфузион дезинтоксикацион терапия буюрилади (асосланга холда);
Профилактик дозаларда антикоагулянт терапия, хамда симптоматик ва антибактериал терапия буюриш тавсия этилади, хамда “цитокин бўронни” олдини олиш мақсадида кўрсатмалар аниқланади;
COVID-19 инфекциясига специфик даво муолажаси буюрилишини (вирусга қарши, антибактериал ва глюкокортикоидлар билан терапия), хамда сепсис ривожланиш хавфи юқорилигини инобатга олиган холда дори воситаларни, ҚД билан касалланаган беморларга, ножойи таъсирини этиборга олиш ва гликемия миқдорини назорат қилишлик зарур бўлади.
2-жадвал.
ҚД фонида COVID-19 инфекциясида қўлланиладиган, назорат ва мониторинг талаб қилувчи дори воситалар
Дори воситалар
|
Терапия хавфи
|
Енгил кечиш
|
Ўрта оғир кечиш
|
Оғир кечиш респиратор ёрдам
|
Сульфонилмочевина хосилалари (СМХ)
|
гипогликемия, тромбоцитопения, лейкопения хавфи
|
гликемия назорати, СКФ
|
гликемия назорати, СКФ, кўрсатмалар асосида бекор қилиш
|
бекор қилиш
|
Метформин
|
лактоацидоз
|
терапияни давом этиш ёки доза камайтириш
|
бекор қилиш
|
бекор қилиш
|
иНГЛТ2
|
кетоацидоз, дегидратация
|
бекор қилиш
|
бекор қилиш
|
бекор қилиш
|
аГПП1
|
диспептик синдром (кўнгил айниши, қусиш)
|
симптомларни кузатиш
|
симптомларни кузатиш, кўрсатмалар асосида бекор қилиш
|
бекор қилиш
|
иДПП4
|
|
давом эттириш
|
давом эттириш
|
бекор қилиш
|
Инсулин
|
|
гликемия назорати, кўрсатмалар асосида
|
кўрсатмалар асосида базис-болюс терапия
|
узлуксиз в/и юбориш
|
3-жадвал.
Мақсадли гликемия даражаси назорати
COVID-19 оғирлик даражаси
|
Назорат миқдори
|
Оч қоринга гликемия миқдори, ммоль/л
|
Постпрандиал гликемия, ммоль/л
|
Енгил
|
Хар 6 соат
|
4,4-6,1
|
6,1-7,8
|
Ўрта оғир
|
Хар 4 соат
|
6,1-7,8
|
7,8-10,0
|
Оғир
|
Хар 2-4 соат
|
6,1-7,8
|
7,8-10,0
|
Ўта оғир
|
Хар 3 соат, гликемия миқдори 13,0ммоль/л баланд бўлса хар соат
|
7,8-10,0
|
7,8-11,9
|
Do'stlaringiz bilan baham: |