COVID-19 КАСАЛЛИГИДА ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ КЛИНИК КЎРИНИШИ ВА КЕЧИШ ХУСУСИЯТЛАРИ.
COVID-19 касаллигини кечиш вариантлари.
Қандли диабет билан касалланган беморларда COVID-19 инфекциясини холатини бахолаш стандарт ёндашувларга мувофиқ оширилади. ҚД билан оғриган беморга терапевтик тактикани танлаш учун вирус инфекцияни лаборатор тасдиқланиши, касалликни клиник варианти ва оғирлиги аниқланади.
COVID-19 инфекциясини асосий клиник кўринишлари 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал.
Симптомлар
|
Аниқланиш частотаси
|
Тана харорати кўтаилиши, интоксикация
|
90%
|
Йўтал
|
80%
|
Хансираш
|
55%
|
Лоиқастлик, холсизлик
|
38%
|
Кўкрак қафасидаги оғриқ
|
20%
|
Аномсия
|
18%
|
Бош оғриғи
|
14%
|
Томоғдаги оғриқ
|
14%
|
Миалгия
|
11%
|
Эс-хуши ёқолиши
|
9%
|
Диареия, кўнгил айниши, қусиш
|
4%
|
Қонтупириш
|
5%
|
Ринит, конъюктивит
|
4-6%
|
COVID-19 касаллигини вариантлари:
Ўткир респиратор вирусли инфекция (нафас йўлларининг фақат юқори қисми шикастланиши билан);
Нафас етишмовчилиги билан оғирлашмаган зотилжам;
ЎРДС билан оғирлашкан зотилжам;
Сепсис; Септик (инфекцион-токсик) шок;
Тромбоэмболик синдром (тромбоз ва тромбоэмболиялар).
COVID-19 оғирлиги бўйича классификацияси:
Оғирлик даражаси
|
Мониторинг маълумотлар
|
Клиник симптомлар ва синдромлар
|
Енгил кечиши
|
Тана харорати 38°С паст
|
Йўтал, холсизлик, томоқдаги оғриқ, ринорея, ўрта оғир ва оғир кечиш аломатлари йўқлиги.
|
Ўрта оғир кечиши
|
Тана харорати 38°С ва юқори
НОС ≥ 22/дақ
SpO2 < 95%
Қондаги СРО 10мг/л юқори
| |
Оғир кечиши
|
НОС >30/дақ
SpO2 ≤ 93%
РаО2/FiO2 ≤ 300 мм.см.уст.
Гемодинамика (АҚБс <90 мм.см.уст. ёки АҚБд <60 мм.см.уст., диурез <20мл/соат)
Артериал қон лактати >2ммоль/л
qSOFA >2балл
|
Эс-хуши пасайиши, ажитация, МСКТ ва УЗИ текширувларида ўпкадаги ўзгаришлар прогрессияси (24-48 соат ичида >50% зиёд ўзгариши)
|
Ўта оғир кечиши
|
Полиорган етишмовчилик, ЎРДС
|
Септик шок
ЎРДС инвазив ўпка вентиляцияси
КТ текширувида ўпкадаги жараён прогрссияси (КТ-4)
|
COVID-19нинг қандли диабетга таъсири.
Амалиёт шифокорларига қандли диабет билан оғриган беморларни тўғри йўналтириш ва гипергликемияни адекват бошқариш учун COVID-19 инфекциясининг кечиш хусусиятлари хақида тушунчалари бўлиши лозим. ҚД COVID-19 касаллигини оғир кечиши ва ўлимга олиб келувчи омили хисобланади.
Эпидемиологик маълумотларга кўра, янги коронавирус инфекцияси семизлик билан оғриган, глюкозага толлерантлиги бузилган, оч қоринга гликемияси бузилган ва кекса беморларда қандли диабет 2-типи ривожланиши хавфини оширади.
Қандли диабет билан оғриган беморлар COVID-19 инфекцияси билан касалланса:
Гипергликемия холатлари ошади, ўткир асоратларга опкелиш хавфлари билан – кетоацидотик ва лактатацидотик кома;
Эугликемик кетоацидотик холатни ривожланиш хавфини оширади;
Гипогликемия холати ривожланиш хавфи ошади (10%гачам холатларда);
Аномал гликемия ўзгарувчанлиги ва инсулинрезистентлик кузатилади;
Гиперкоагуляцион синдром риволаниш хавфи ошади;
Иккиламчи бактериал инфекцияланиш ва сепсис хавфи ошади (айниқса ҚД 1-тип билан касаллаган беморларда);
ЎРДС оғир кечиши ва полиорган етишмовчилик хавфи ва тезлиги ошиб боради.
COVID-19 бошланишида, қандли диабет билан оғриган беморларда енгил шакл ва 50% асимптоматик шакл ташхисланган. Тана харорати кўтарилиши, титроқ ва кўкрак қафасидаги оғриқ каби белгилар яширин бўлиб оз беморларда намаён бўлади. Касалликни шартли енгил кечиши , беморлар унга кам эътибор беришлигига олиб келади. Гликемия даражаси прогнознинг ягона барқарор ва эрта кўрсаткичидир.
Гликемияни ўзгариши касалликнинг биринчи аломати бўлиши мумкин. Қандли диабет билан оғриган бемор амбулатор шифокор/ етакчи мутахассис/ қабул бўлим шифокори томонидан алохида бахоланишни талаб қиладиган бир қатор махсус белгилар билан тавсифланади:
Тана харорати кўтарилиши;
Гипергликемия >13,0ммоль/л;
Тана вазни тез камайиши;
Чанқоқ, кўнгил айниши, қусиш;
Тез нафас олиш, специфик хид билан;
Умумий пешоб тахлилида кетон таначаларни аниқланиши.
Шу симптомлар намаён бўлиши билан, беморни зудлик билан стационар даво учун госпитализация қилиш ва шошилинч равшда вирус инфекциясини аниқлаш учун лаборатор диагностика лозим бўлади.
60>90>
Do'stlaringiz bilan baham: |