Монотеизм (юнон. "monos" "якка", "deos" "худо") яккахудога ишониш ва унга эътиқод қилиш ҳақидаги таълимот бўлиб, кўпхудолик (политеизм)нинг зидди сифатида эътироф этилади



Download 116 Kb.
bet1/6
Sana09.07.2022
Hajmi116 Kb.
#762890
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Монотеистик ёҳуд Иброҳимий динлар атамасининг мазмун моҳияти ва


1.3. Монотеистик ёҳуд Иброҳимий динлар атамасининг мазмун моҳияти ва тарихи

Монотеизм (юнон. “monos” – “якка”, “deos” – “худо”) – яккахудога ишониш ва унга эътиқод қилиш ҳақидаги таълимот бўлиб, кўпхудолик (политеизм)нинг зидди сифатида эътироф этилади. Ҳозирда, асосан, яҳудийлик, христианлик ва ислом динлари монотеистик динлар, деб тан олинади34.

Диний монотеизмнинг қайси даврга бориб тақалиши хусусида жуда кўплаб тортишувлар мавжуд. Бу борада уларни икки: диний ва дунёвий назариялар асосида ўрганиш мумкин.

Тадқиқотимиз объекти бўлмиш Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом динлари таълимотига кўра, Худо азалий ва абадийдир. У дунёни, ундаги дарё, адир, тоғларни, жаннат ва дўзахни яратгач, илк инсон Одам Ато ва Ҳавони яратади. Инсон зоти томонидан содир этилган биринчи гуноҳ сабабли Худо уларга жазо сифатида жаннатдан Ерга туширади35.

Диний таълимотга кўра, инсонлар адашиб, залолат гирдобига ботганда Худо ўзининг элчилари, яъни пайғамбарларини юборган. Мусулмон мутафаккирлари “ҳар бир пайғамбар ўзининг замонига мос бир ёрлиқ олиб келади ва ўша замонда ўзига юклатилган вазифани бажаради”, деган тўхтамга келганлар. Инсонлар эҳтиёжи ўзгарганда асли якка худоликка асосланган ва олдинги динларнинг таълимотига мувофиқ келувчи янги динлар босқичма – босқич вужудга келган. Монотеистик динларнинг таълимотига кўра, инсон яратилганда ягона Худога имон келтирган ва унгагина ибодат қилган, деган хулосага келиш мумкин.

“Диншунослик” фани юзага келгач, динлар тарихи ва инсониятнинг илк диний тасаввурлари ҳақида қатор изланишлар олиб борилди. Унга кўра, дастлабки инсонлар тошқин, чақмоқ, Қуёшнинг чиқиши ва ботиши каби табиат ҳодисалари, шунингдек, йиртқич ҳайвонларни кўрганда, уларнинг олдида ўзларини ожиз сезиб, ғайри табиий бир куч борлигига ишонганлар. Мутахассислар, инсонлар шу тариқа Қуёшга, Ойга, ҳайвонларга, аждодлар руҳи каби нарсаларга сиғинганлар, деган хулосага келишган36.

ХХ аср бошларида бир қатор диншунос-файласуф олимлар бу борада изланишлар олиб борганлар. Жумладан, Ғарб олими Девид Юм (1711-1776) ўзининг диншунослик борасидаги тадқиқотларида: “инкор қилиб бўлмас ҳақиқат шуки, эрамиздан олдинги 1700 йилга қадар барча халқлар бутпараст бўлишган, қанчалик тарихга чуқур кириб борганимиз сари, шунчалик инсонларнинг бутпараст бўлганларини кўрамиз. Биз у ерда ҳеч қандай бир мукаммал динни кўрмаймиз. Қолган барча маданий ёдгорликлар полетеизмнинг ҳукм сурганини тасдиқлайди”37, деб таъкидлайди. Юм таълимоти тарафдорлари динларнинг ривожланиш босқичларини қўйидагича структуралаштирадилар: “динларнинг илк кўриниши фетишизм бўлиб, у бутун халқларда тарқалган ва ҳар қандай буюм фетиш бўлиши мумкин бўлган. Инсон ақли ривожланиб, табиатдаги нарса ва ҳодисаларни таҳлил қилиш натижасида фетишизм кўпхудоликка ўз ўрнини бўшатиб беради”38. Бу фикрга қарши улароқ Йозеф Шиллинг (1775-1854), “монотеизм инсон онгу шуурига даставвал кўпхудолик кўринишида жойлашиб, шу йўл орқали онгли равишда яккахудоликни англайди”, деган фикрни билдиради39. Немис олими, Ғарб қиёсий диншунослиги асосчиси Макс Мюллер (1823-1900) эса, юқоридаги фикрларга зид равишда, қўйидаги фикрларни билдиради: “яккахудоликка эътиқод қилиш инсон табиатининг ажралмас бўлагидир. Инсон ҳаётда яшар экан, у ўзиданда кучлироқ бир мавжудотга қарамлилик ҳисси билан кун кечиради. Полетеизм дастлабки онги унча ривожланмаган инсонларга хос, деган таълимот эгалари, бир нарсани, яъни ҳеч қайси тил грамматикасида сўзнинг бирлик шакли бўлмасдан кўплиги бўлиши мумкин эмаслигини унутиб қўядилар. Шундай экан, ҳеч ким, аввал, яккахудолик ҳақидаги тасаввурга эга бўлмасдан, кўпхудолик ҳақида қарашга эга бўлолмайди”40. Мюллер филологик ва мантиқий характерга эга бўлган исботни келтиришда бир нуқтада хатоликка йўл қўйган. Мутахассислар фикрига кўра, Мюллер бу ўринда, Худо ҳақидаги қараш билан, Худога ишониш ўртасидаги фарқни инобатга олиши керак эди. Мантиқан олиб қараганда, яккахудолик ҳақидаги қарашлар кўпхудоликдан олдин пайдо бўлиши керак, лекин унга ишонч дастлабки таълимотлар билан боғланмаган бўлиши ҳам мумкин41.

Шу ўринда мисршунос олимларнинг фикрларига ҳам эътибор қаратиш лозим. Улар Мисрда қадимдан монотеизм ҳукм сурган ва Худолар пантеонининг кўплиги эса, ягона Худонинг турли хил кўриниши сифатида эканини таъкидлашади. Мисрда монотеистик дин давлат дини сифатида мил.ав. XIV асрда ҳукмронлик қилган Эхнатон томонидан қабул қилинган. Эхнатон вафотидан сўнг, Мисрда яна кўпхудолик анъаналари давом этган42.

Бундай масалаларга аниқ жавоб бериб бўмаслигининг боиси бу борада хали етарли маълумотнинг йўқлиги, бори ҳам аниқ ўрнатилмаганидадир. Жумладан, Африка халқларининг динлари ҳақида яқин кунларгача маълумотлар етишмас эди. Баъзи бир тадқиқотчилар, масалан Г.Фритш: “уларнинг сўзларида “Худо” маъносини берувчи сўз бўлмаганлиги боис Худо ҳақидаги тушунча ҳам йўқ”, деган асоссиз хулосани келтирган. Бунга қарши равишда африкашунос олим Давид Ливингстон (1813-1873) эса, улуғ Тангри, еру кўкни яратган Худо ҳақида тасаввурга эга бўлмаган бирор бир африкаликни учратмаганини таъкидлайди43.

Умуман олганда, аксар мутахассислар, кўпхудолик ҳақидаги қарашларда, барча худолар орасидан биттаси юқорироқ даражада экани, шундай экан кўпхудолик динларида яккахудоликнинг унсури уфуриб тўради, деган хулосага келишган.

Бугунги кунда олимлар ўртасида яна бошқа бир – “Иброҳимий динлар” атамаси истеъмолга кириб бормоқда. Унга келиб чиқиши нуқтаи назаридан Сомийлар оиласининг вакили Иброҳим пайғамбарга бориб тақаладиган Яҳудийлик, Ҳристианлик ва Ислом динлари мансубдир. Иброҳимий динларнинг барчаси, “Қадимги аҳд”ни эътироф этадилар. Шунингдек, “Иброҳимий динлар” “илоҳий”, яъни “ваҳийга асосланган динлар”, деб ҳам номланади44.

Яҳудийлик тахминан мил. авв. 2 – минг йилликда Фаластинда пайдо бўлган. Бу диннинг асосчиси Мусо (Моше) бўлиб, у 400 йил давомида Мисрда қулликда сақланиб келган Иброҳим авлодларини озод қилиб, Миср ерларидан олиб чиқиб кетади. Шу вақтда, Худо Мусога Синай тоғида ваҳий юборади ва яҳудийлик дини юзага келади45. Яҳудийликнинг энг муҳим хусусиятларидан бири Бани Исроил билан Тангри орасидаги “аҳд”га муқаддас китобларида кенг ўрин берилганлигидир. Шунинг учун бу дин, “Аҳд” дини сифатида ҳам эътироф этилган.

Шуниси қизиқки, яҳудийлик ягона тангрига, муқаддас китобга ва пайғамбарларга имон келтирилиши билан миллий динлардан, миллийлаштирилиши билан эса, илоҳий динлардан ажралиб туради. Шу каби сабаблар боис, бу диннинг ўхшаши йўқлигини ҳисобга оладиган бўлсак, муайян бир таъриф беришни имкони қанчалик қийин экани аён бўлади. Чунки яҳудийликда дин билан миллат ўзаро уйғунлашиб кетган бўлиб, уларни бир-биридан алоҳида тушуниш мумкин эмас. Буни “Сонлар” китобининг 23 - боб 9 – оятида келтирилган “Балам” ҳикоясидаги “...бу ёлғиз яшайдиган халқдир ва (оддий) бошқа миллатлардан бири деб ҳисобланмайди”, – деган фикрлар ҳам тасдиқлаб турибди.

Бу дин вакиллари тарихий ва адабий – бадиий манбаларда “яҳудий”, “иброний” ва “исроил ўғиллари” каби номлар билан аталган. Яҳуда деб номланишига сабаб, Исхоқ пайғамбарнинг ўғли Яъқубнинг 12 ўғли бўлган ва Бани Исроилнинг 12 қабиласи шуларга нисбат берилади. Яъқуб ўғилларидан бирининг исми “Юда” ёки “Яҳуда” деган тахмин мавжуд бўлгани учун унинг исмига монанд равишда “яҳудий” дейилган46. Бошқа тахминларга кўра, яҳудий сўзининг арабчада “هاد”(ҳода) ўзагидан “қайтиш” ва “тавба қилиш” маънолари бўлиб, бу номнинг яҳудийларга берилишига Мусо пайғамбарнинг “Биз сенга қайтиб, ёлвордик” сўзидан келиб чиққан деган, фикрлар ҳам мавжуд47.

Иброний номи эса, “Ибри” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “нариги томоннинг одами, келгинди” маъносида, Фирот ва Иордан дарёларининг нариги тарафидан келган кўчманчиларга нисбатан ишлатилган. Яҳудийларга бу ном Канъон ўлкасида яшовчи маҳаллий ҳалқ томонидан берилган48.

Яҳудийлар таълимотига кўра “Исроил” атамаси “Тангри билан курашиб уни енган” деган маънони англатади. “Ибтидо” китобининг 32 – боб, 28 – оятида келтирилишича, бу ном Яъқуб пайғамбарга Тангри томонидан берилган. Бу ном кейинчалик бутун яҳудийларни ўз ичига олгани ҳолда “Исроил ўғиллари” дея қўллана бошлаган49.

Бу халқ Канъон (Фаластин)га жойлашишдан олдин яҳудий, Канъонда иброний, кейинроқ эса умумий жамоа ҳолида Бани Исроил деб номланган. Лекин бу уч атама бир-бирининг ўрнига ишлатилган ва ҳозирда ҳам шундай.

Яҳудийларнинг муқаддас китоблар мажмуаси “Танаҳ” ва “Талмуд” кўринишида 2 га бўлинади. Улар “Танаҳ” деб атовчи китоблар христианларда “Қадимги аҳд” деб номланади. “Танаҳ” “Тора” (Таврот), “Навиим” (Набийлар) ва “Кетувим” (Китоблар) каби уч бўлимдан ташкил топган. “Танаҳ” номи эса, мана шу уч бўлимнинг ибронийча бош ҳарфларининг жамланмасидир. Бундан ташқари мазкур манба “Китве кодеш” яъни “Муқаддас китоблар” номи билан ҳам аталади50.

Ҳозирда дунё бўйича тахминан 15-20 миллион киши яҳудийликка эътиқод қилади. Улардан 4,4 миллиони Исроилда, 6 миллиони АҚШ да, қолганлари эса Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларида истиқомат қилади.

“Иброҳимий динлар”ининг яна бири Христианликнинг пайдо бўлиши Исо Масиҳ шахси билан боғлиқдир. Манбаларда унинг Исроилнинг Байтлаҳм шаҳарчасида, яҳудий оиласида туғилгани қайд этилади. Христианлар эътиқодига биноан унинг туғилиши мўъжизавий тарзда юз берган. Инжилга кўра, унинг онаси Марям Юсуф исмли дурадгорга унаштириб қўйилган пайтда, Муқаддас Руҳ унинг вужудига пуфлаб уни бокира холда ҳомиладор қилади. У ўғил туғади ва унинг исмини Исо (яҳудий тилида Иешуъа, яъни “Тангри нажоткор”), деб қўйишади51.

Исонинг пайғамбарликкача бўлган ҳаёти одатдаги яҳудий анъаналарига мувофиқ кечган. У ҳам бошқалар каби ота-онаси билан бирга ҳар йили Қуддусга зиёратга борар, барча диний байрамлар ва муқаддас кунларда ўтказиладиган ибодатларда иштирок этар эди. Манбаларга кўра у ўттиз ёшга кирганда Худонинг амри билан Яҳё пайғамбар олдига боради. Ўша пайтларда Яҳё исроилликлар орасида тарғибот олиб бориб, уларни охиратдан огоҳлантириб, тезроқ тавба қилиб гуноҳлардан покланишга чақирар, издошларини Иордан дарёси сувида чўқинтирар эди.

Христианлар илк мўъжизалар мазкур чўқинтириш воқеасидан сўнг бошланганини таъкидлайдилар. Яҳё Исони сувда чўқинтиргач, бирдан осмон ёрилади ва ёғду таратиб, кабутардек учиб тушаётган Руҳ кўринади52. Шундан сўнг Исонинг ҳаёти Руҳнинг амрлари асосида кечади. У ўз даъватларида ўзининг пайғамбарлиги ва халқни яқинлашиб келаётган охиратдан огоҳлантириш учун юборилганини таъкидлайди. Гуноҳлардан тийилиб, тавба қилиш ва тўғри йўлга юришга чақиради. Йўл-йўлакай турли мўъжизалар кўрсатиб, одамларни даволайди ва ўз динига даъват қилади53.

Император Константингача Исо пайғамбарнинг ўгитлари китоб ҳолига келтирилмаган эди. Христианлик дини таълимоти Исо пайғамбар ҳақидаги ривоятлар, ҳаворийларнинг фаолияти, уларнинг дин асослари ҳақидаги қайдлари ва мактублари асосида олиб борилган. Император Константин епископлардан ёзма манбаларни тўплашни ва китоб ҳолига келтиришни буюради. Бу орада Константин вафот этиб, китоб ҳолига келтирилган манбалар тасдиқланмасдан қолиб кетади. Фақат 419 йилга келиб, христианлик тарихи ёритилган “Янги Аҳд” Карфаген йиғинида тасдиқланади54.

Христианликнинг асослари муқаддас китоб – Библияда баён этилган. Библия икки қисмдан иборат - Қадимий Аҳд ва Янги Аҳд. Биринчи қисм яҳудийликдан олиниб, уларнинг муқаддас китоби Танаҳга айнандир. Иккинчи қисм фақат христианликка тегишлидир. Унинг таркибига 27 китоб киради: тўртта Инжил (муаллифлари: Матфей, Марк, Лука ва Иоанн), уларда Исо Масиҳ ҳаёти ва таълимотининг асослари ифодаланган; “Ҳаворийлар амаллари” китоби Исо шогирдларининг тарғибот билан боғлиқ фаолияти ҳақидаги маълумотлардан иборат, 21 та ҳаворийлар мактубларида Павел ва Исонинг бошқа шогирдлари томонидан ёзилган ва илк христиан жамоаларига йўлланган мактублардан таркиб топган; шунингдек “Иоанн Богословнинг ваҳийлари” (Апокалипсис), унда авлиё Иоаннга Худодан юборилган дунё ва инсониятнинг тақдири билан боғлиқ башорат баён этилади55.

Бугунги кунда Ер юзида 2 млрд.дан ортиқ аҳоли Христианликка эътиқод қилади. Улардан 500 млн. Европада, 400 млн. Лотин Америкасида, 250 млн. Шимолий Америкада, 300 млн. Осиёда, 400 млн. Африкада, шунингдек Австралияда 14 млн. христиан истиқомат қилади.

Милодий VII асрда Арабистон ярим оролида юзага келган Ислом (арабча –“тинчлик”, “ўзини Худога топшириш”) “Иброҳимий динлар”нинг учинчисидир.

Ислом таълимотига кўра, мавжуд динларнинг энг тўғриси, барча пайғамбарлар даъват қилган ва энг сўнгги пайғамбар Муҳаммад бўлган дин бу исломдир.

Ислом яккахудоликка асосланган дин бўлиб, унга кўра Аллоҳ яккаю ягона, барча нарсаларнинг яратувчиси, йўқдан бор қилган; туғмаган, туғилмаган, ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган илоҳдир. Шунингдек, исломдан олдинги илоҳий динлар инсонлар томонидан ўзгаришга учраб, муқаддаслиги йўқолгани сабабли Худо инсониятга сўнгги дин исломни юборган.

Ислом динининг муқаддас манбаси Қуръон бўлиб, у 23 йил давомида пайғамбар Муҳаммадга Жаброил фаришта орқали ваҳий қилинган. Қуръон 114 сўра ва 6666 оятдан иборат ва у халифа Усмон даврида мусҳаф ҳолатига келтирилган. Қуръондан кейинги манба сифатида суннат, яъни пайғамбар Муҳаммаднинг қилган ишлари ва айтган сўзлари, эътироф этилади.

Бугунги кунда Ер юзида 1,7 млрд.дан ортиқ инсонлар ислом динига эътиқод қиладилар.

Иброҳимий динлар борасида қиёсий тадқиқот олиб бориш мумкин бўлган бир қанча мавзулар мавжуд. Масалан, Худо тушунчаси, ибодат, шариат аҳкомлари, пайғамбарлар, қиёмат, қабр ҳаёти, тақдир, савоб-гуноҳ ва шу каби масалаларда изланишлар олиб бориш мумкин. Албатта, бир диссертация доирасида буларнинг барчасини қамраб олиш имкони бўлмагани сабабли, биз ушбу тадқиқотимизда Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом динларида инсон вафоти, қабр ҳаёти, шунингдек қиёмат аломатлари ва қайта тирилиш каби эсхатологик масалаларни қиёсий-таҳлилий ўрганамиз.


Download 116 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish