Монотеизм (юнон. "monos" "якка", "deos" "худо") яккахудога ишониш ва унга эътиқод қилиш ҳақидаги таълимот бўлиб, кўпхудолик (политеизм)нинг зидди сифатида эътироф этилади


II БОБ. ИБРОҲИМИЙ ДИНЛАРДАГИ ЭСХАТОЛОГИЯ ТУШУНЧАСИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ



Download 116 Kb.
bet2/6
Sana09.07.2022
Hajmi116 Kb.
#762890
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Монотеистик ёҳуд Иброҳимий динлар атамасининг мазмун моҳияти ва

II БОБ. ИБРОҲИМИЙ ДИНЛАРДАГИ ЭСХАТОЛОГИЯ ТУШУНЧАСИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ


2.1. Динларда ўлим ва у билан боғлиқ муаммоларнинг ёритилиши

Инсон зоти бор экан, албатта, у ўлим шарбатини тотгувчидир. Ўлим ҳақида кўплаб мутафаккир олимлар, файласуфлар ўзларининг қарашларини билдирганлар. Дунёда шундай тушунчалар борки, уларга ақл ёки билим билан етиб бўлмайди. Фақатгина уларга ишонч, имон воситасида эътиқод қилинади. Биз ушбу мавзу доирасида Яҳудийлик, Христианлик ва Ислом динлари таълимотида ўлимнинг ҳақлиги, инсон вафот этгач руҳининг ҳолати каби масалаларни кўриб чиқамиз.

Яҳудийлик таълимотида, инсон вафот этиши билан боғлиқ масалаларни бир неча босқичларга бўлиб ўрганилади. Яҳудий динининг муқаддас манбаларида шундай дейилади: “ўлим башариятнинг барчасига салом беради ва инсон турпоққа қайтади”56. Яҳудий мутафаккирлари ушбу матнни қўйидагича шарҳлайдилар: “Худо инсонларни бир лаҳзага тарк қилса, инсон турпоққа қайтади. Демак, инсоннинг ҳаётлиги Худонинг инсонда мавжудлиги орқали бўлади”. Яъни, Худонинг инсонларда мавжудлиги, унинг ҳаёт бўлиши учун кўрсатилган иноят экани таъкидланмоқда. Агар Худо башариятга иноят қилмас экан, уларнинг барчаси ҳалок бўлувчидир. Забурда эса шундай дейилади: “Сен инсонни тупроққа қайтарасан, “Эй одам ўғиллари, қайтинглар!”, - дейсан”57.

Юқоридаги матнлардан, барча инсонлар бир кун келиб вафот этади, ҳеч бир жон ўлимдан омонда қолмайди, деган хулоса чиқариш мумкин.



Ҳар бир инсоннинг ўлим вақти маълум ва белгиланган. Бу таълимотга кўра, дунёдаги ҳар бир нарса ва ҳодисанинг содир бўлиш вақти бор. Яҳудийлик манбаларига кўра: “Само остидаги ҳар бир ишнинг ўз вақти ва замони бор: туғилиш, ўлим, сочга оқ тушиши, дардга шифо топишнинг ўз вақти соати бор”58. Бу матндан Ер юзидаги барча воқеа ва ҳодисаларнинг содир бўлиши, юзага келишининг ўз вақти соати бўлгани каби, ўлимнинг ҳам белгилаб қўйилган вақти бор, деган хулосага келиш мумкин. Мазкур таълимот Ислом билан Яҳудийликдаги ўхшаш жиҳатлардан бири эканини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.


Download 116 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish