Субъект (лот. subjectus – асосига қўймоқ) – амалий фаолият ва билим билан боғлиқ бўлган, объектни билишга қаратилган фаоллик
Cтруктура - бу фандаги асосий элементлар уларнинг жойлашиши, муносабати ва тартибидир. Структура бевосита фаннинг ривожланиш даражаси ва унинг элементларига боғлиқдир. Фаннинг ривожланиб бориши даврида унинг элементлари бир тизимга тўпланиб, бу система орқали эса билимларни ташкил қилиш воситалиги таъминланади.
Фундаментал социология - бошқа элементлардан ҳал қилаётган муаммоларнинг кўлами, аҳамияти ва мазмуни билан ажралиб туради. У шундай муаммоларни таҳлил қиладики, улар кеча бор, бугун мавжуд ва эртага албатта бўлиши муқаррардир.
Амалий социологик тадқиқотлар - фақатгина социал буюртма мавжуд бўлганидагина ўтказилади. Агарда назарий социологияни ривожланиш маркази ҳали ҳам ғарбий Европа ҳисобланса, амалий тадқиқотлар АҚШда кенг ривожланган. Малакали ўтказилган амалий тадқиқот унга сарфланган маблағни бир неча бор оқлаши мумкин, бироқ паст савияда олиб борилгани эса жиддий маънавий ва моддий зарар келтириши аниқдир.
Назарий социология - бу ўрганилаётган объект ёки муаммонинг назарий таҳлили билан шуғулланишдир. Бунда у ўз хулосаларини текшириб чиқиш учун амалиётга мурожат қилади. Шунинг учун бу икки жараённи бирини биридан ажратиш ва ўзаро қарама-қарши қўйишга интилиш нотўғри ёндошувдир. Чунки, бу икки ҳодиса бир-бирини ўзаро тўдиради.
Жамоатчилик фикри – омманинг, аҳоли кўпчилик қатламининг воқеа-ҳодисаларга, ижтимоий жараёнларга нисбатан муносабатини ифодаловчи фикрлари, ғоя, қараш ва тасаввурлври.
Жамоатчилик фикри объекти – ижтимоий борлиқнинг, объектив воқеликнинг ва ижтимоий онгнинг, субъектив воқеликнинг долзарб, аҳамиятли, баҳс-мунозарага олиб келувчи факт, воқеа-ҳодиса ва жараёнлари.
Макросоциология – (юнон. маcros- катта, социология) - социологияда катта ижтимоий тизмлардаги ижтимоий ҳодисалар ва жараёнларни таҳлил қилишга қаратилган йўналиш.
Микросоциология – (юнон. мicros- кичкина, социология) - социологияда кичик ижтимоий тизмлардаги ижтимоий ҳодисалар ва жараёнларни таҳлил қилишга қаратилган, алоҳида олинган ҳодисаларнинг микродаражадаги жараёнлар билан алоқасини эмпирик тасвирлаш билан чегараланадиган йўналиш.
Контент-анализ – ҳужжатлардаги матннинг мазмунини объектив тарзда миқдорий жиҳатларда таҳлил қилиш методи. Айниқса, ўтган даврларда бўлиб ўтган ҳодисалар сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишда у катта аҳамиятга эга бўлади.
Кузатув метод – социологияда кузатув деганда тадқиқотчининг содир бўлаётган ҳодиса ва воқеаларга таъсир ўтказмасдан, беғараз илмий фаолият олиб бориши тушунилади. Кузатувнинг турли хил шакллари мавжуд. Бунда унинг қўшилмаган ва қўшилган турларига алоҳида эътибор қаратилади
Do'stlaringiz bilan baham: |