Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
37
Шунингдек, у мамлакат фуқароларини соғломлаштириш, унинг ҳимоячиларини тайёрлаш
воситаларидан биридир.
Шуни унутмаслик керакки, жисмоний маданият халқ томонидан яратилган. Жисмоний
тарбия шакллари, методлари, воситалари бошланғич меҳнат фаолияти жараёнидаёқ
шаклланган. Меҳнат жараёнида инсон ўз жисмоний ва маънавий кучларини ривожлантириб
келган.
Инсоннинг ҳаётга энг аввало, меҳнатга бўлган тайёргарлиги зарурияти жисмоний
маданиятнинг вужудга келиши ва кейинги ривожланишини тарихан асослаб берди.
Жамият ривожланишининг бошланғич давридаги ўйинли ҳаракатлар меҳнат тарбияси ва
шу билан биргаликда жисмоний тарбиянинг муҳим воситаси бўлиб ҳисобланди. Қадимги
вақтлардан буён спортнинг замонавий турлари кўп юз йилликлар давомида авайлаб
сақланмоқда ва такомиллаштирилмоқда. Булар қаторига – кураш, бокс, оғирликларни кўтариш,
қиличбозлик, сузиш, чанғи спорти ва конькида учиш спорти, от спорти, футбол ва б.ни киритиш
мумкин. Уларнинг ҳар бири – гўзаллик ва камолот, ҳаракатлар уйғунлиги, спортнинг у ёки бу
турининг умумий эстетикаси намунасидир. Жамият тараққиёти давомида спорт снарядлари
пайдо бўлди: шарлар, тўплар, таёқлар, клюшка ва б.лар; турниклар, бруслар, ходалар ва ҳ.к.;
хоналар, майдончалар жиҳозлана бошланди, стадионлар қурилди.
Турнирлар, беллашувлар, мусобақалар, спорт байрамлари, олимпиадалар анъанавий тус
олди. Снарядлар, спорт хоналари, майдончалар, стадионлар, спорт тадбирларининг
сценарийлари ҳар доим ва ҳозирги кунда ҳам, ўз мамлакатининг миллий колорити, ўз даврига
жавоб берадиган юксак эстетик дид билан ажралиб турди ва ажралиб турадилар (Қадимий
Юнонистон, Қадимги Рим, Шарқдаги спорт беллашувлари ва турнирлар).
Спортни эстетик баҳолашда қўлланиладиган қуйидаги атамаларнинг моҳиятига алоҳида
тўхталиш лозим. Улар: гармония, шакл, ритм ва динамика, майинлик ва пластика, нозик ҳаракат,
нафосат, вазминлик, зўр бериш, куч ва қудрат, тезлик ва таваккалчилик, аниқлик, вақт ҳисси,
техника, стратегия ва тактика, мусобақа – ғалаба, завқланиш ва б.
Гармония (уйғунлик) – гавда эгилувчанлиги, қадди-қомат, ҳаракатланаётган жисмнинг
гўзаллиги; қисмларнинг умуман олинган бирлиги, уйғунлиги ва мутаносиблиги, гармоник
яхлитликни яратадиган бир бутун машқнинг айрим элементлари бирикмасидир. Масалан,
гимнастикада – бу эстетик элементларнинг бирлашиши (секин, тез суръатда); бутун машқни
ижро қилганда, кичкина элементларнинг ҳаракатнинг турли ритмлари билан бирлашишида
намоён бўлади.
Завқланишни келтириб чиқарувчи шакл – қиёфа; ташқи кўриниш, конфигурация, тузилиш,
структура, яхлитлик ва бирлик; чиқишнинг композицияси ёки услуби; мақсадга – гўзалликка,
нафосатга ва томошага оидликка эришиш услуби (масалан, бадиий гимнастикада): айниқса,
майин чизиқлар мураккаб комбинацияга бирлашганида ўзига хос лаззат бағишлайди.
Ифодали ҳаракатнинг ритми – шакли; ўз-ўзини ифодалаш услуби (рақсдаги каби); бир
бутун чиқишнинг ажралмас белгиси; унга тугалланганлик, тўлиқлик ва бирликни бағишлайди;
бу яна нақш зичлиги, тезлик вариацияси; гимнастикада – бир-бири кетидан борувчи, элементлар
ва улар бирикмаларининг мутаносиблиги, изчиллиги; мусиқа кузатуви ритми билан
ҳаракатларнинг мувофиқлиги.
Динамика – сарфланган кучлар таъсиридаги ҳаракат; ҳаракатлар изчиллигидаги чизиқ ва
шакл.
Майинлик – ифодали ҳаракатнинг кўрсаткичи; нафосат, латофатни кўзлайди; шоирона ва
эстетик маънога эга бўлади.
Пластика (силлиқлик) – инсон танасининг тузилиши; бевосита томоша қилинади; эстетик
туйғу, эстетик баҳони келтириб чиқаради; спортчилар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан
томошабинларга ўз туйғуларини етказадилар; у ҳам динамикада, ва шунингдек, статикада
намоён бўлади.
Назокат – жозиба, латофат – ҳаракатлар кўркамлиги, гавда вазияти ва ҳолатида
мужассамланган гўзалликнинг ранг-баранглиги.
Латофат – қиёфалар, чизиқлар гўзаллиги, шаклнинг мутаносиблиги, сайқалланганлиги,
ҳаракатларнинг нозиклиги, хушбичимлиги, латифлиги; спортда энг максимал кескинлик
шароитларида латифликка интилиш (муз устидаги рақсларда, конькида учиш спортида).
Вазминлик – психик вазминлик, спортчининг жисмоний имкониятлари; ўзи ва вазиятни
бошқариш; мураккаб ўйин вазиятида вазминликни сақлаш маҳорати, айниқса, одатланмаган
Do'stlaringiz bilan baham: |