Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
39
Мудофаа – мудофаа ўйинидаги ижод – гўзаллик, амалий таъсирланиш кўринишида
намоён бўлади.
Стратегия – спортчи барча содир бўлаётган ҳодисаларни яхлит қамраб олаётган бўлса,
топширилган ҳаракатни олдиндан топиб олса, амалга ошириш учун зарур бўлган элементларни
ажратиб олса буларнинг барчаси стратегия ҳисобланади.
Тактика – спорт спецификаси томонидан асослаб берилган маълум даражада ривожланган
фикрлашни талаб қиладиган; таъсирчан характерга эга бўлган, фикрлаш тезлиги билан ажралиб
турадиган, турли спорт ўйинларида ва яккама-якка олишувда муҳим бўлган, бир бутун ҳолдаги
нарсага шаклланиб етилган (ўйиннинг) лаҳзалари – ўйиннинг эстетиклигини кучайтирадиган,
олдиндан кутилган ҳақиқий стратегик санъатдир. Тактика – рақиб устидан ғалаба қозонишга
қаратилган ўйинчилар ва жамоанинг индивидуал ва жамоавий ҳаракатларини ташқил қилади.
Бу ҳар бир ўйинчининг ҳаракатларида юқори онг ва ижодий ташаббус билан ажралиб турадиган
ҳаракатлар жамоавийлигига асосланган; фаол мустаҳкам ҳимоя билан қувватланган фаол
ҳужумкор ҳаракатлар билан тавсифланади. Бу, ҳужум, мудофаа, рақибга қаршилик кўрсатиш,
юксак маҳорат туфайли ғалабага эришиш демакдир. Тактика, айниқса, халқаро мусобақаларга
тайёргарлик кўриш жараёнида узлуксиз равишда такомиллашиб боради.
Мусобақа – бунда суръат ва ритм муҳим ўрин эгаллайди. Агарда ғолиб унга кучи тенг
келадиган рақиб олдида устуворликка эга бўлганида – эстетик чўққиларга эришилади. Бир-
бирига муносиб бўлган рақибларнинг яккама-якка олишувидан келиб чиққан ҳолда, аста-секин
ўсиб бораётган ва уларнинг биттаси учун ғалаба ёки мағлубиятга айлангунга қадар, чўққисига
етгунича, ўйиннинг ўзи эстетик объект сифатида завқланиш ҳисси кўринишида – идрок этилади.
Ўйиндаги кутилмаган воқеалар, усуллар, ўтишлар эътиборга молик ҳисобланади.
Мусобақалашувчанлик – спортдаги гўзаллик ва устунликнинг кўпроқ аҳамиятли бўлган
негизидир. Энг асосийси, спортчи ва спорт мусобақалари ташкилотчилари спортнинг
устунликка эришишда гўзаллик манбаси сифатидаги ролини асослаб билишларидадир.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, спортда уйғунлик, тенг ҳуқуқда бўйсунганлик,
пропорциявийлик, ранг-баранглик каби ҳолатлар спортчида алоҳида кескинликни келтириб
чиқармайди, аммо, томошабин томонидан янада кўпроқ сезгирлик билан идрок этилади.
Адабиётлар:
1. Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси”. Халқ сўзи 29 декабрь 2018 йил, 3-б.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. // Баркамол авлод –
Ўзбекистон тараққиёти пойдеворидир. /Асарлар тўпл. – Т. : Шарқ, 1997. –20-30-б.
3. Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури. // Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиёти
пойдеворидир. /Асарлар тўпл. – Т. : Шарқ, 1997. – 32-61-б.
4. Исмаилов Т.У. Педагогические особенности физического воспитания и оздоровительных
мероприятий в начальных классах: Автореф.дисс. … канд.пед.наук. – Т., 2010. – 21 с.
5. Кадыров Р.Х. Народные подвижные игры как средство совершенствования уроков
физической культуры // Сборник тезисов научно-практической конференции «Возрождение
национальных видов спорта, народных игр и пути широкого использования в физическом
воспитании населения». – Ташкент-Джизак, 1991. – С. 63-64.
Do'stlaringiz bilan baham: |