Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
38
шароитларда; ҳаяжонлантирувчи ва чиройли манзарани яратади; ҳаттоки, ютқазаётган пайтда
ҳамда низоли ва кутилмаган вазиятларда ҳам вазминликни сақлаш маҳорати – бу ҳам спортдаги
гўзаллик элементи ҳисобланади.
Зўр бериш – битта спортчи, бутун жамоа қувватининг сарфланиши (“жамоавий руҳ); вазн,
ҳудуд, равонликни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатни таҳлил қилишни талаб этади; албатта,
динамик қобилиятларнинг ишга солиниши зарур; бу зўр беришдан завқланиш эстетик қадрият
сифатида ҳис этилади.
Куч – гўзаллик; куч – қудрат – тезлик – хавф-хатар – аниқлик = спортдаги гўзалликнинг
бошланғич тушунчалари ҳисобланади. Бунда куч – жисмоний имкониятлар; қудрат – куч ва
тезликнинг маҳсули (қудрат гўзаллиги); тезлик – агарда у мукаммал бўлса, гўзаллик мезони
сифатида; унда “мувозанатловчи элементларнинг” ажойиб таъсири мавжуд (конькида учиш:
инсон ўз танасининг кучи ёрдамида ҳаракат қилади – бу улкан жозибаликдир.
Спортчи ҳаракатларининг тезлиги артистларча моҳиронадир, аниқлик билан бирликда у,
янада юқори баҳолашга арзийдиган, қўшимча гўзалликка эга бўлади; бу жараёнда томошабинни
ҳис-ҳаяжон чулғаб олади.
Тезлик ва таваккалчилик – назорат қилинаётган тезликда (масалан, тоғ-чанги спортида)ги
чиқишлар чиройлидир; тезликнинг хавф-хатар, таҳлика билан боғлиқлиги; спортчи доимо
кескинликда ҳаракат қилади, бироқ, томошабин буни кўрмайди ва шунинг учун “Аъло
даражада!”, деб хитоб қилган ҳолда ғоят завқланади.
Қудрат – вақт бирлигида бажариладиган иш (ҳаракат); спорт машқларида амалга
оширилади; спортдаги баҳолаш мезони; спортда яхши мувозанатни сақлаш ёки мувозанатда
туриш спортчини ғалабага чорлайди.
Мувозанат – юқори малакали спортчининг белгиси; динамик куч (қайси-ки, буни
гимнастлар яширишга ҳаракат қилишади); қудрат ва мувозанатнинг боғлиқлиги, нимага улкан
жисмоний куч сарфланадиган, спортнинг кўпгина турларида ютуқни таъминлайдиган спортдаги
яхши мувозанатланган қудратли шакл сирли гўзаллик бўлиб туюлади.
Аниқлик – назорат билан биргаликдаги тўғрилик; вақтни сезиш ва ўз-ўзини бошқариш –
энг юқори спорт даражасидадир.
Назорат – спортчининг қурол-яроғлари ва ўзини тута билиши, ўз жиҳозларидан
фойдаланиш маҳорати ва уларни ўзининг эстетик мукаммаллиги, деб ҳисоблаши, унга
муваффақиятли ва чиройли натижа боғлиқ бўлган, ўз-ўзини ифодалаши билан алоқадор.
Вақтни сезиш туйғуси – спорт эстетикасида ўз-ўзини бошқариш, ҳаракатлар синхронлиги
билан боғлиқ; спортчининг маҳорати нақадар, баланд бўлса, шу қадар вақтни сезиш туйғуси
кучли ривожланган бўлади (ўқ узиш, гольф, камондан ўқ узиш – баллистиканинг гўзаллиги).
Ижро қилиш техникаси – спортчи чиқишларини баҳолаш учун муҳим мезон; бу нафақат,
механик аниқлик, балки, ҳаракатларни қайтариш маҳорати – бадиийликни англаб олишнинг
калитидир. Масалан, гимнастикада эстетик потенциал ўсиб боради.
Техника – усуллар, ҳаракатлар рақибларнинг қаршилиги шароитларида амалга
оширилади, шу сабабдан, уларнинг бажарилиши алоҳида мураккабдир.
Ҳужум – унинг мақсади: рақибига ҳиссий мулоҳаза қилиш учун сония бўлакларини
қолдириш; кутилмаганда юз берадиган вазиятдан завқланиш – эстетик мезонлардан биридир. Бу
мукаммаллик лаҳзаси, яъни эстетика демакдир; тажриба ва маҳоратнинг мавжудлигида ҳужум
спортчи ва томошабинга завқ бағишлайди.
Спортда мақсад ва унга эришиш куч-қудрат ва таваккалчиликни талаб этади. Энг асосийси
– ишонч, аммо, у тажриба билан бирга келади.
Тажриба – хавф-хатар даражасини тўғри баҳолаш қобилияти, ўз-ўзини назорат қилишдир.
Шундагина спортчи чиқишининг тугалланганлиги кафолатланган бўлади. Бу эса томошабинга
спорт эстетикаси, гўзаллигидан завқланиш ҳиссини бағишлайди. Спортнинг баъзи бир
турларида эстетик таассуротнинг ошиб боришини шамол кучайтиради. Масалан, елканли қайиқ
спорти, парашют спорти, планерда учиш спорти кабиларда.
Ташқи таъсирланишларга жавобан, спортчи томонидан ўз ички қудратининг ҳис этилиши,
унга атрофдаги вазият ва шароитни текширишга ёрдам беради. Бундай таъсирлар – зўр бериш
орқали завқланишнинг яна бир карра намоён бўлишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |