Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар 
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
 
229 
oyoqlarda ko’p o’tirish kabi faoliyalaga ko’nikib, o’rganib qolishning salbiy tomonlarinig ham nazariy 
jihatdan his qilish zarur bo’ladi.
Adabiyotlar
1. Родионов А.В. Психология физического воспитания и спорта: учеб.для вузов / - М.: 
Академический проект; Фонд «Мир», 2004. – 576 с.
2. Shоkirjаnоvа K.T., Аbdumаlikоv U.R., Shоkirjоnоv T.А., /Jismоniy tаrbiya vа spоrtdаgi 
uzluksiz tа’limn tаshkil qilish, - T.: 2012 y. 
3. “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни / Ҳалқ 
сўзи газетаси. 2015 й. 5-сентябр. 
ТУРОН ЯККАКУРАШИДА КУЧ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УСУЛИЯТИ 
Холходжаев О.Т., ўқитувчи 
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон 
Куч- ўз характерига кўра: мутлақ куч, нисбий куч, «портловчи» ва «стартга оид» бўлиши 
мумкин. 
Мутлақ куч-мушакнинг (ёки мушаклар гуруҳининг) ўз оғирлигидан катьи назар, 
қисқарган вақтда юзага келадиган куч.
Нисбий куч-ўйинчи танаси оғирлигининг бир килограммига тўғри келадиган миқдор.
«Портловчи куч»-спорт машқи ёки унинг ҳаракати шароитида регламентлаштирилган 
минимал вақт ичида юзага чиқувчи катта кучланишга эришиш қобилиятини билдиради. Бу 
кучдан спортчилар сакрашда, тез ёриб ўтишда, узоқ масофага тўпни қаттиқ куч билан узатишда 
фойдаланадилар. Шунингдек, «портловчи» кучнинг даражаси мушакнинг эластик ўзгаришини 
чиқариладиган дастлабки чўзилиш уларда кинетик энергияни ўз ичига олганлиги туфайли 
бўладиган айрим кучланиш потенциалининг жамғарилишини таъминлаб беради.
Кучни ривожлантириш учун машқларни 8-10 ёшдан тавсия этиш мумкин. Бу ёшда кучни 
ривожлантириш учун ўзининг тана оғирлигини енгиб ўтиш машқлари (қўлларга таяниб ётган 
ҳолда қўлни бўқиб ёзишликлар, ўтириб туриш) ёки шерикни қарши таъсир этиши (жуфтликда 
бир-бирига қарши туриш, тортишишлар ва ҳ.к.) шу билан бирга оғирликлар ёрдамида 
бажариладиган машқлар тавсия этилади. Ҳар бир куч машқлари ўзининг ютуқ ва 
камчиликларига эга. Оғирлик билан бажариладиган машқлар шунинг учун қулайки, уларнинг 
ёрдамида йўғон ва майда мусқул гуруҳларига таъсир этиш мумкин, улар енгил меъёрланади.
Оғирликлар ёрдамида бажариладиган машқларда тўлдирма тўплар, гантеллар, 
штанкалар, гимнастика таёқчаси ва бошқа оғирликлар қўлланилади. Оғирликлар билан 
бажариладиган машқларнинг бошланғич даврида секинлаштирилган суръатга олиб борилади. 
Аста-секин суръатни ошириш мумкин. Кучни ривожлантириш машқлари дам олиб-олиб 
алмашиниб бажарилади.
Ёш турончилар учун сакровчанликни ривожлантириш жуда муҳим. Уни ривожлантириш 
учун баландликка сакраш, узунликка сакраш, гиннастика ўриндиғидан сакраш, турли 
тўсиқлардан сакраш, оғирликлар билан сакрашлардан фойдаланилади. Сакровчанликни 1-1.5 м 
баландликдан сакраб ўтиш машқларидан фойдаланиш яхши самара беради.
Ҳар қайси индивид ташқи таъсир ёки қаршиликни енгиш учун ўз жисмидаги маълум 
сифатни намоён қилади. Ташқи таъсирга қарши мускул зўриқиши орқали ҳаракат фаолияти-
шахснинг кучи, унинг куч қобилияти деб аташ қабул қилинган. Турончи машғулот пайтида ўз 
танаси тинч турган ҳолдан спорт снарядига (улоқтиришда), ўз танасини ҳаракатлантириш 
мақсадида (гимнастика машқлари ва бошқалар), айлантириш, силжитиш, кўтаришга интилса, 
айрим ҳолларда унинг тескариси, тананинг ўзи, ёки уни билагига ташқи куч таъсир этиши билан 
унинг статитик ҳолатини бузиб ўз гавдасини олдинги (дастлабки) ҳолатини ушлаб туришга 
уринади. Турончи томонидан қўл ва оёқда бажариладиган зарбаларга рақиби томонидан 
яхтакдан ушлаган холатда усулларни амалга оширган ҳолда куч ишлатиб уни танасини айрим 
бўлакларини эгишга дош бериши тана ҳолатини ўзгартирмаслик орқали рўй беради. Бунда 
шуғулланувчи ва унинг рақиби маълум даражада қаршиликларни, оғирликларни енгиш ва 
кўтаришда маълум даражада куч сифатини намоён қилади. 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish