Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
226
ногиронликка эга) бўлган ҳар бир конкрет одам шахсининг табиий ва ижтимоий талаблари
тўғрисидаги таълимот ётиши керак (5,8).
Ногиронларни жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари сифатида, уларнинг қадриятларини
тан олиш ҳамда давлатни уларни тарбия қилиш ва ривожлантириш, ижодий жиҳатдан ўзлигини
намоён қилиши учун алоҳида шароитлар яратиши бўйича мажбуриятларини тан олиши –
адаптив жисмоний тарбия билан шуғулланиш жараёнида ушбу тоифа аҳоли билан
муносабатларни шакллантириш учун асос ҳисобланади. Ногиронлар ва саломатлиги ҳолатида
оғишлари бўлган шахслар учун соғлом турмуш тарзини шакллантириш, мос равишдаги
мотивлари ва қадриятли ориентациялари, адаптив жисмоний тарбиянинг воситалари, усуллари
ва турларини танлаш уларнинг ҳаётий кўрсатмалари барча тизимини белгилайдиган индивидуал
ҳаётининг якуний мақсадларидан келиб чиққан ва ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак
(9).
Саломатлиги ҳолатида оғишлари (жумладан, ногирон) бўлган одам адаптив жисмоний
тарбияда принципиал бўлинмайдиган ва бир бутун сифатида, ноёб хусусиятларга эга индивид
сифатида кўриб чиқилади. Шунинг учун, адаптив жисмоний тарбияда шуғулланувчиларнинг
“жисмоний мукаммаллигига”, “ҳаётга жисмоний тайёргарликни шакллантиришга” акцент
қилинмайди, балки жисмоний машқлар билан шуғулланиш пайтида уларнинг ҳар томонлама
ривожланиши ва мукаммаллашишига (интеллектуал, ҳиссий–идрокли, эстетик, жисмоний ва б.)
эътибор
қаратилади.
Жисмоний тарбиядан фарқли равишда, адаптив жисмоний тарбияда билиш ва қайта
ўзгартириш объекти, ўз–ўзини мукаммаллаштириш субъекти соғлом одамлар эмас, балки
хасталанган одамлар, жумладан ногиронлар ҳисобланади. Бунинг барчаси, жисмоний тарбия
учун ўзига хос бўлган шуғулланувчиларга қўлланиладиган вазифаларини, принципларини,
воситаларини, усулларини ва бошқа базавий фанларни анча сезиларли даражада, айрим
ҳолларда принципиал трансформация қилишни (мослашишни, коррекцияни ёки бошқача
айтганда адаптацияни) талаб қилади. Адаптив жисмоний тарбия деган ном шундан келиб
чиқади.
Шундай қилиб, адаптив жисмоний тарбия – жамиятни ва саломатлиги ҳолатида
оғишлири бўлган одамнинг, жумладан ногиронлар жисмоний тарбиясининг тури (соҳаси). Бу:
саломатлиги ҳолатида оғишлири бўлган одамни, жумладан ногиронни ҳар томонлама ҳаётга
тайёрлаш бўйича фаолият ва унинг ижтимоий ҳамда индивидуал аҳамиятга эга натижаларидир;
унинг ҳолатини оптималлаштириш ва уни мажмуавий реабилитацияси ва ижтиомий
интеграциясини ривожлантириш; ўзига хос жараён ва инсон фаолиятининг натижаси ҳамда
жисмоний машқлар, табиий муҳит ва гигиеник омиллар ёрдамида саломатлиги ҳолатида
оғишлири (жисмоний, интеллектуал, ҳиссий-идрокли, эстетик, этик ва б.) бўлган индивиднинг
барча томонлари ва хусусиятларини мукаммаллаштириш ва уйғунлаштириш воситалари ва
усулларидир (5,8).
Айнан адаптив жисмоний тарбияда, мутахассиснинг ҳам шуғулланувчининг ҳам
фаолиятини фақатгина ёки кўпинча, саломатлиги ҳолатида оғишлири бўлган одам, жумладан
ногирон шахсининг жисмоний (гавда) компонентларига қаратиш мақсадга мувофиқ эмас. Бунда,
адаптив жисмоний тарбиянинг барча воситалари ва усулларини одамдаги мавжуд дефектларни
коррекция қилиш, зарурий компенсацияларни ишлаб чиқиш, мавжуд хасталиклари ва асосий
дефекти билан белгиланадиган иккиламчи оғишларини профилактикаси, ёки бошқача айтганда,
мажмуавий реабилитацияси ва шуғулланувчини жамиятга интеграцияси учун жалб қилиш
биринчи ўринга
чиқади.
Адаптив жисмоний тарбия – ногиронлар ва саломатлиги ҳолатида барча турдаги ва
шаклдаги оғишлири бўлган шахсларни реабилитация қилиш тизимининг муҳим компоненти
ҳисобланади. У, инсон ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларида мавжуд ва шу туфайли ҳам
ижтимоий–меҳнат, ижтимоий–турмуш ва ижтмоий–маданий реабилитациянинг фундаментини,
асосини ташкил қилади. Имкониятлари чегараланган одамнинг ҳаракат мобиллиги –
реабилитация жараёнини босқичли-даражали тавсифининг муҳим мезонларидан бири сифатида
намоён
бўлади. Бу қуйидагилар билан тушунтирилади: соғлом одам ногирон бўлиб
қолганда, унинг олдида ҳаётга янги сифатда адаптация бўлиш муаммоси пайдо бўлади ва бу, ўз
навбатида, амалий жиҳатдан янги ҳаётий ва профессионал муҳим билимларни, ҳаракат малакаси
Do'stlaringiz bilan baham: |