Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения
Материалы республиканской научно-практической конференции с международным участием
222
Малакали курашчиларнинг чидамлилигини тарбиялашда биз тавсия этаётган
такомиллаштирилган услубиятнинг самарали эканлигини тажрибада асослашни ишимизнинг
вазифалари сифатида белгиладик.
Муаллифлар фикрларининг ҳар хиллиги ҳозирги кунгача малакали курашчилар
ўртасида ўтказиладиган спорт машғулотида чидамлиликни тарбиялаш усуллари етарлича ишлаб
чиқилмаганлигини кўрсатди.
Айни вақтда республикамизда олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида қатор
тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан миллионлаб кишиларни ўзига ром этган кураш
бугун юртимизнинг чекка-чекка қишлоқларида ҳам оммавий тарзда ривожланиб бормоқда. Ҳар
бир курашчи йилига ҳоҳ у чемпионат баҳслари, ҳоҳ кубок баҳслари бўлсин 13-
14 мартага яқин расмий учрашувларда қатнашсагина, шундагина анча тажриба
орттиришлари мумкин. Лекин айрим жамоалар транспорт масаласида муаммоларга дуч
келишяпти. Агарда мураббийлар ўз тарбияланувчиларининг маҳоратини янада оширилишини
исташса, унда рақиблар билан кўпроқ учрашувчлар ўтказишлари шарт. Шундай қилиб
ҳамжиҳатликда ишласа ўйлаймизки, чекка қишлоқлардан ҳам кўплаб кураш юлдузлари етишиб
чиқади. Шундай экан ота-оналар фарзандларининг келажакдаги тақдирларига уларнинг
ёшлигидан замин яратишлари лозим. Ҳаракат қилсак баъзи муаммони ўзимиз ечимини топа
оламиз. Шундагина қилган ишимиздан мамнун бўлишимиз мумкин.
Мавзуга оид адабиётларда қайд этилган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики,
машқлар, спортчилар билан шуғулланишда ҳар бир спорт тури хусусиятига мослаштирилган
умумий ва махсус чидамлиликни оширишда, техник-тактик маҳоратини шакллантиришда ўта
муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Амалиётда кўпчилик ўқитувчилар (72%) асосий машқларни
1-3 дарсда ўтишда мўлжалланган, бу эса спортчиларда ҳаракат кўникмаси ва малакаларини
ижобий ташкил топишига олиб келмайди.
Биз томонимиздан, педагогик тажриба иқлим шароитига ва умумий ва махсус
чидамлилигини тарбиялаш хусусиятига қараб, машғулотлар қуйидаги тартибда ташкил
қилинди:
а) курашчилар билан очиқ ҳавода ўтилганда 34% тезкорлик ва тезкор-кучлилик, 22%
куч, 24% чидамлилик қобилиятларини ривожлантириш учун машқлар берилди ва тақсимланди;
б) спорт залда курашчилар билан бирга ўтилганда 36% куч, 24% чидамлилик, 20%
тезкор ва тезкор-кучлилик, 10%дан эгилувчанлик ва чаққонлик сифатларини ривожлантириш
учун машқлар берилди.
Самарали ташкил қилинган кураш машғулотлари курашчиларнинг мустақил
шуғулланишига имконият яратди. Шуни назарда тутиш лозимки, уларнинг индивидуал
хусусиятларини, заллари кичиклиги, воситалар камлиги, мусобақаларга бормаганлигини
ҳисобга олиш ижобий натижалар берди.
-
малакали курашчилар учун машғулотларнинг юклама шиддати аниқланди, у 8-10
дақиқа субмаксимал поғонада давом этиши режа материалларини эгаллашда ва ҳаракат кўникма
малакаларини шаклланишида ижобий натижа берди.
-
малакали курашчиларга оид умумий ва махсус чидамлиликни тарбиялашда
максимал имкониятдан 70% шиддатда бир марта йигирма дақиқадан ортиқ югуриш энг оптимал
меъёрлиги аниқланди.
Ёш курашчиларнинг умумий ва махсус чидамлилигини ошириш даражаси педагогик
тажриба ишлаб чиқилган юклама меъёрлари тўғри белгиланганлигини тасдиқлади, яъни куч-
чидамлилиги – 19%, махсус чидамлилик – 12,7% ни ташкил этди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, курашчиларнинг умумий ва махсус чидамлилигини
ривожлантиришда олинган натижалар умумтаълим мактаблари спорт машғулотларида, БЎСМ
ларда самарали тарзда қўлланилиши мумкин.
Адабиётлар:
1.Абдурасулов Р.А. Шарқ яккакураши ва шахс такомили. Моногра-фия.-Тошкент: Фан,
2008. 7,25 б.т.
2.Абдурасулов Р.А. Ўқувчи шахсини шакллантиришда спорт машғу-лотларининг ўрни.
Монография.-Тошкент.: Фан ва технология. 2013. 12,7 б.т.
Do'stlaringiz bilan baham: |