винтсимон ленталар – парманинг цилиндрик юзасидаги винтсимон энсиз иккита йўл; бу йўллар кесиш процессида пармани йўналтиради ва марказлаб туради.
Ленталарнинг эни 0,2-2,6 мм, баландлиги 0,1-1,2 мм бўлади; бу катталиклар парманинг диаметрига қараб ўзгариши мумкин.
Зенкерлаш заготовкада олдин пармаланган ёки қуйиш вақтида, штамплашда ёки бошқа усуллар билан ҳосил қилинган тешикнинг диаметрини зенкер ёрдамида кенгайтириш жараёнидан иборат. Зенкерлаш йўли билан тўғри геометрик шакли ва юзаси тоза тешиклар ҳосил қилинади.
6.3-расм. Зенкерларнинг турлари.
а-конуссимон зенковка; б-цилиндрик тешиклар учун; в-бобишқаларнинг торец юзалари учун.
Пармалашда зенкерлаш учун тешикнинг ҳар томонидан 0,5-3 мм қуйим қолдирилади. Зенкерлар, конструкцияларига кўра, конуссимон тешикларни ишлаш учун (6.3-расм, а) ва цилиндрик тешикларни ишлаш учун (6.3-расм, б) қўлланилади, улар винт ҳамда болтларнинг каллаклари учун қилинган ўйиқларга, бобишка ва гупчакларнинг торец юзаларига ишлов бериш учун ишлатилади (6.3-расм, в). Тешиклар развёрткалашдан олдин чала тозалаб зенкерланади ёки тешик юзасининг талаб этиладиган аниқлиги ва тозалигига қараб, тешик узил-кесил зенкерланади.
Зенкер элементлари. Зенкер ўз шаклига кўра спиралp пармага ўхшайди, аммо унда асосий кесувчи қирра иккита эмас, балки учта ёки тўртта бўлади. 6.4-расмда зенкернинг элементлари ва қисмлари тасвирланган. Шаклдан кўриниб турибдики, зенкернинг кесувчи қисми, парманикидан фарқли ўлароқ, қисқа бўлади.
Зенкернинг кесувчи қисми кесиш жараёнида иштирок этади, цилиндрик қисми эса тишлардаги фаскалар (ленталар) ёрдамида зенкернинг тешикда тўғри боришини ва тешикка аниқ ишлов берилишини таoминлайди. Зенкерда кўндаланг қирра бўлмайди, бу эса зенкернинг ишлаш шароитини яхшилайди. Зенкер дастгоҳ шпинделига ёки патронга қуйруғи билан маҳкамланган. Диаметри 35 мм гача бўлган тешиклар учун мўлжалланган зенкерлар яхлит қилиб (6.4-расм), диаметри 24 дан 100 мм гача бўлган тешиклар зенкерлаш учун ишлатиладиган зенкерлар эса қуйма тишли қилиб тайёрланади.
Қуйма тишли, пичоқлари ростланадиган йиғма зенкерлар (6.5-расм); бундай зенкерлар диаметри 40 дан 100 мм гача бўлган тешикларни зенкерлаш учун ишлатилади. Зенкернинг 1 пичоқлари Р6М5 маркали тезкесар пўлатдан ясалади. Зарур бўлиб қолганда зенкернинг диаметрини цилиндрик тана 2 га ўрнатилагн тишларни суриш ҳисобига катталаштириш ёки кичиклаштириш мумкин. Зенкер танасига ўрнатиладиган тишларнинг сони зенкернинг диаметрига қараб ўзгартилиши мумкин; зенкернинг диаметри 40-55 мм бўлганда тишлар сони тўртта, зенкернинг диаметри 55 мм дан ортиқ бўлганда эса тишлар сони олтита бўлади.
6.4-расм. Зенкер элементлари ва қисмлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |