Адабиётлар рўйхати
|
Далғский А.М. Технология машиностроения, Т1, Основқ технологии машиностроения, М.: МГТУ им Н.Э.Баумана, 1998-562 с.
|
|
Мелғников Г.Н. Технология машиностроения, Т2, Производство машин, М.: МГТУ им Н.Э.Баумана, 1998-639 с
|
|
Данилевский В.В. Технология машиностроения, М.: Вқсшая школа, 1986-316 с.
|
|
Егоров М.Е. Технология машиностроения, М.: Вқсшая школа,1976-534 с.
|
|
В.Д.Авагимов Машинасозлик материалларни кесиб ишлаш, дастгоҳлар ва асбоблар, Тошкент, «Ўқитувчи», 1971- 481 в.
|
6-Маoруза. Ички цилиндрик юзаларга ишлов бериш
Режа:
Ички цилиндрик юзаларга пармалаш, развёрткалаш, зенкерлаш билан ишлов бериш усуллари, кесувчи асбоблари ва дастгоҳлари.
Ички цилиндрик юзаларга йўниб кенгайтириш ва сидириш билан ишлов бериш усуллари, кесувчи асбоблари ва дастгоҳлари.
Ички цилиндрик юзаларга жилвирлаш ва хонинглаш билан ишлов бериш усуллари, кесувчи асбоблари ва дастгоҳлари.
1. Ички цилиндрик юзаларга пармалаш, развёрткалаш, зенкерлаш билан ишлов бериш усуллари, кесувчи асбоблари ва дастгоҳлари
Я хлит материалда очиқ ва ёпиқ цилиндрик тешиклар ҳосил қилиш учун парма деб аталадиган кесувчи асбобдан фойдаланилади. Парма ёрдамида тешик ҳосил қилиш технологик жараённи пармалаш деб аталади. Мавжуд тешикнинг диаметрини парма ёрдамида катталаштириш жараённи пармалаб кенгайтириш дейилади. Пармадан ташқари тешикни диаметрини катталаштириш ва юза аниқлигини ошириш мақсадида зенкер ва развёрткалар қўлланилади.
Пармалашда иккита ҳаракат, яoни асосий ҳаракат- парманинг ёки деталнинг ўз ўқи атрофида қиладиган айланма ҳаракати ва сурилиш ҳаракати- парманинг ўз ўқи бўйлаб илгариланма ҳаракати содир бўлади.
Заготовка пармалаш дастгоҳининг столига қўзғалмас қилиб ўрнатилган бўлса, кесиш жараёни амалга ошириш учун парма ўз ўқи атрофида айланма ҳаракатга келтирилади ва ўқи йўналишида сурилади. Токарлик, револpвер ва токарлик автоматларида заготовкаларга тешиклар очишда заготовка айланма ҳаракатга келтирилади, парма эса ўз ўқи атрофида илгариланма ҳаракатлантирилади.
Парма тешик очиш ишларида асосий кесувчи асбобдир. Пармалар ўз конструкцияси жиҳатидан спиралp пармаларга, пат пармаларга, заготовка торецларига марказ тешиклари очиш учун хизмат қиладиган марказ пармаларига, чуқур тешиклар очиш учун ишлатиладиган пармаларга, қаттиқ қотишма пластинкалари билан таoминланган перемичкасиз ва бошқа пармаларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |