Адабиётлар рўйхати
|
Далғский А.М. Технология машиностроения, Т1, Основқ технологии машиностроения, М.: МГТУ им Н.Э.Баумана, 1998-562 с.
|
|
Мелғников Г.Н. Технология машиностроения, Т2, Производство машин, М.: МГТУ им Н.Э.Баумана, 1998-639 с
|
|
Данилевский В.В. Технология машиностроения, М.: Вқсшая школа, 1986-316 с.
|
|
Егоров М.Е. Технология машиностроения, М.: Вқсшая школа,1976-534 с.
|
|
В.Д.Авагимов Машинасозлик материалларни кесиб ишлаш, дастгоҳлар ва асбоблар, Тошкент, «Ўқитувчи», 1971- 481 в.
|
7-Маoруза.
Режа:
Кескичлар ва гребёнкалар ёрдамида резpбаларни қирқиш.
Метчик ва плашкалар ёрдамида резpбаларни қирқиш.
Резpбаларни фрезалаш, жилвирлаш, накаткалаш.
1. Кескичлар ва гребёнкалар ёрдамида резpбаларни қирқиш
Токарлик –винтқирқиш дастгоҳида бажариладиган энг аниқ ишларидан бири резpба қирқишдир. Резpба деталларнинг сиртида кескичли суппортнинг ҳаракати билан заготовканинг айланиши бир-бирига аниқ монанд келиши натижасида ҳосил бўлади. Токарлик-винтқирқиш дастгоҳида метрик ва дюймли резpбалар кескичлар, гребёнкалар, метчик ва плашкалар билан қирқилади. Кескич билан қирқишда резpбанинг тўла профили кескичнинг бир неча марта ўтишида ҳосил бўлади, шу сабабли кескич ҳар гал ўтгандан кейин дастлабки вазиятга қайтарилади.
Хомаки ўтишларда кесиш чуқурлиги 0,4 дан 0,7 мм гача, тозалаб ўтишларда эса 0,25 дан 0,35 мм гача бўлади. Ўтишлар сони резpба қир-қилидиган материалнинг физик-механикавий хоссаларига, талаб этиладиган тозалик ва аниқликка, шунингдек, қирқиладиган резpбанинг қадамига қараб танланади. Пўлат деталларга резpба қирқишда кесиш зонасида температурани пасайтириш ва тоза резpба олиш мақсадида мойлаш-совитиш суюқлиги ишлатилади. Чўян деталларга резpбалар мойлаш-совитиш суюқлигисиз қирқилади. Резpба қирқиш мураккаб ва кўп меҳнат талаб қиладиган технологик жараён бўлиб, кесишнинг энг қулай маромини танлаш, энг яхши кесувчи асбоб ва жиҳозлар танлаб олишни талаб этади. Резpба қирқишда иш унумдорлигини ошириш учун ўтишлар сони камайтирилади ва оптимал кесиш маромлари тайинланади.
Тўғри тўртбурчакли резpбалар махсус тарзда чархланган кескичлар билан қирқилади. Тўғри тўртбурчакли резpбалар қирқишда кескич икки хил вазиятда: заготовка ўқига параллел вазиятда ёки заготовка ўқига резpбанинг кўтарилиш бурчагига тенг бурчакка қиятилган вазиятда ўрнатилади.
Кескич заготовка ўқига перпендикуляр қилиб ўрнатилганда кесиш жараёни катта қийинчилик билан содир бўлади, чунки иккала кесувчи қирра ҳар хил тарзда ейилади. Агар кескич заготовканинг ўқига қия вазиятда қилиб ўрнатилса. Иккала кесувчи қирра учун яхши шароит туғилади, аммо тўғри тўртбурчакли резpбанинг профили бир оз бузилади. Шу сабабли тўғри тўртбурчакли резpба қирқишда кескич олдин иккинчи усулда ўрнатилиб, резpба хомаки қирқилади, шундан кейин эса кескич биринчи усулда ўрнатиладида, резpбанинг профили тегишли ўлчамларга келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |