Щзбекистон республикаси



Download 3,65 Mb.
bet24/53
Sana20.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#564931
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53
Bog'liq
2 5229079600063054741

Ташқи доиравий жилвирлаш. Ташқи доиравий жилвирлаш схемаси 5.9-расмда тасвирланган. 5.9-расм, а да бўйлама ва кўндаланг суриш билан ташқи доиравий жилвирлаш схемаси кўрсатилган.



5.9-расм. Доиравий жилвирлаш схемалари
а-бўйлама сурилиш билан; б-кўндаланг сурилиш билан;
в-вал поғонасини жилвирлаш

Бу ҳолда жилвирлаш тошига айланма ҳаракат ва кўндаланг суриш ҳаракати узатилган. Ишлов берилаётган заготовка жилвирлаш тоши айланган томонга айланади ва ўз ўқи бўйлаб сурилиб туради. Жилвирлаш тошига кўндаланг суриш ҳаракати ҳар қайси бўйлама юриш охирида берилади. Зарур ўлчам ва заготовканинг ишлов бериладиган юзасида тегишли тозалик ҳосил қилиш учун қўшимча кўндаланг суришсиз яна бир неча ўтиш қилинади. Жилвирлашда жилвирлаш тоши учта ҳаракатда – айланма, кўндаланг ва бўйлама ҳаракатларда иштирок этади. Ишлов берилаётган заготовкага фақат айланма ҳаракат узатилади.


5.9-расм, в да жилвирлаш тоши ҳам айланма, ҳам кўндаланг йўналишда сурилиш ҳаракати қиладиган ҳол, яoни ишлов берилаётган заготовкага кесиб кирадиган ва бутун бўйига қиринди кесиб оладиган ҳол тасвирланган. Бунда заготовка фақат айланма ҳаракатда бўлади. Бу усул узунлиги жилвирлаш тошининг энидан катта бўлмага заготовкалар юзасини (тирсакли валларнинг бўйинларини, поғонали қисқа валикларни ва бошқаларни) жилвирлашда қўлланилади.
5.9-расм, г да жилвирлаш тоши бир ўтишда жилвирлаш учун бутун кесиш чуқурлигини оладиган қилиб ўрнатилган ҳол тасвирланган.

5.10-расм. Марказсиз жилвирлаш схемалари:
а-умумий схема; б-бўйлама сурилиш билан; в-кўндаланг сурилиш балан; 1-жилвирлаш тоши; 2-ишлов берилаётган детал; 3-етакловчи тош; 4-таянч.


Марказсиз жилвирлаш. Бунда иккита жилвирлаш тошидан фойдаланилади (5.10-расм), бу тошлардан бири 1 кесиш ишини бажаради, иккинчиси 2 эса ишлов берилаётган заготовка 3 ни айлантиради ва зарур бўлган тақдирда унга бўйлама суриш ҳаракати узатади. Ишлов бериладиган заготовка маҳкамланмайди, балки ана шу тошлар орасида силжиб, четлари кертилган пичоқ 4 га таянади. Жилвирлаш тошларининг иккаласи ҳам бир томонга айланади, бу ҳол заготовканинг узлуксиз айланишига имкон беради. Кесиш жараёнида ишлов берилаётган заготовка билан етакчи тош бир чизиқ бўйлаб уриниши учун етакчи тошнинг ясовчиси гипербола шаклида қилинади. Тошлар ҳар хил тезликлар билан; жилвирлочи тош 30-40 м/сек тезлик билан, етакчи тош эса 10-20 м/мин тезлик билан айланади, бунда етакчи тош ишқаланиш кучи туфайли заготовкани ушлаб турувчи ролини ўйнайди ва заготовкани деярли ўзининг тезлиги билан айлантиради.
3151 моделли доиравий жилвирлаш дастгоҳини кўриб чиқайлик. Бу дастгоҳ заготовкаларнинг цилиндрик, конуссимон ва торец юзаларини марказлардан фойдаланиб сиртқи жилвирлаш учун мўлжалланган. Дастгоҳнинг умумий кўриниши 5.11-расмда тасвирланган. Дастгоҳ қуйидаги асосий узеллардан иборат: А – олдинги бабка (заготовкани айланма ҳаракатга келтириш юритмаси билан); Б – станинанинг кўндаланг йўналтирувчилари бўйлаб сурилувчи жилвирлаш бабкаси; В – кетинги бабка; Г – станина; Д – столнинг гидравлик юритмаси; Е – станинанинг бўйлама йўналтирувчилари бўйлаб сурилувчи стол; Ж – буриш плитаси. Жилвирлаш бабкаси кўндаланг йўналишида маховик 1 воситасида сурилади. Столнинг гидравлик юритмаси даста 2 воситасида бошқарилади. Стол бўйлама йўналишда маховик 3 ёрдами билан дастаси равишда сурилади. Кнопка станцияси 4 билан белгиланган. Ишлов бериладиган заготовка олдинги ва кетинги бабкаларнинг марказларига ўрнатилади ва поводокли патрон ёрдамида заготовка айланма ҳаракатга келтирилади.






Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish