Горизонтал-вертикал-тешик кенгайтириш дастгоҳлари. Бу дастгоҳларда ҳар бири алоҳида электр двигателидан ҳаракатга келтириладиган иккита шпинделp каллаги – горизонтал ва вертикал каллак бор. Дастгоҳнинг столи бўйлама йўналишда сурилади. Бу дастгоҳлардан трактор двигателлари ва бошқа двигателларнинг цилиндрлар блокига ишлов беришда фойдаланилади.
Координат-тешик кенгайтириш дастгоҳлари. Бу дастгоҳлар юқори аниқлик талаб этиладиган индивидуал ишлар (кондуктор плиталари ва бошқа деталлар) учун мўлжалланган. Координат-тешик кенгайтириш дастгоҳлари бир стойкали ва икки стойкали бўлиши мумкин. Бу дастгоҳлар столни силжитиш ва тешик кенгайтириш каллаклари учун, столни 0,001 мм аниқлик билан айлантириш учун оптик механизмлар билан жиҳозланган.
Олмосли-тешик кенгайтириш дастгоҳлари. Булар бир томонлама тешик кенгайтириш каллакли ва икки томонлама тешик кенгайтириш каллакли қилиб ишлаб чиқарилади. Бу дастгоҳлар, тешик кенгайтириш каллакларнинг сонига кўра, бир шпинделли ёки икки шпинделли бўлиш мумкин. Олмосли–тешик кенгайтириш дастгоҳларида юқори аниқлик ва тозалик синфлари талаб этиладиган кичик габаритли заготовкаларга ишлов берилади. Тешиклар олмосли ёки қаттиқ қотишмали кескичлар билан ишланади.
Заготовкага ишлов бериш жараёнида сидиргич тўғри чизиқли илгариланма ҳаракат қилади ва бу ҳаракат, дастгоҳнинг турига қараб, горизонтал ёки вертикал йўналишда бўлади. 6.7 а -расм, сидиргичнинг ишлаши, 6.7 б -расм, эса прошивканинг ишлаши кўрсатилган. Сидиргичларда кесиш жараёнида чўзилиш деформацияси, прошивкаларда эса сиқилиш деформацияси бўлади, прошивкалар бўйлама эгилишга ҳам ишлайди. Прошивкада кесиш жараёнидада бўйлама эгилиш деформацияси содир бўлиши ва бу деформация прошивканинг синишига олиб келиш эҳтимоли назарда тутилиб, прошивкалар қисқа қилинади.
6.7-расм. Сидиргичнинг (а) ва прошивканинг (б) ишлаш схемаси.
Ўз конструкцияси жиҳатидан олганда сидиргичлар ички ва сиртқи сидириш учун ишлатиладиган сидиргичларга бўлинади. Ташқи кўриниш жиҳатидан олганда сидиргичларнинг шакли, ўлчамлари, тузилиши ҳамда вазифаси турлича бўлиши мумкин. Кесиш йўли билан деталларнинг шаклини ўзгартирувчи сидиргичлардан ташқари, зичловчи ёки силлиқловчи сидиргичлар ҳам бўлиши мумкин, бу сидиргичлар тешикларни калибрлаш ва уларга узил-кесил ишлов бериш учун мўлжалланган. Зичловчи сидиргич билан ишлаш ишлов бериладиган металларнинг пластик деформацияланиш хоссаларига асосланган, шу сабабли ишлов берилган юзанинг ўлчами жуда кам ўзгаради. 6.8-расмда доиравий кесимли сидиргичнинг элементлари кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |