455
қилинди. Улар Эрон ҳудудида кўчмас
мулк сотиб олишлари мум-
кин эди. Эрон ҳукумати эса уларнинг маҳсулотларини ортиш-туши-
ришда ёрдам бериш ва қароқчилардан ҳимоя қилиш мажбуриятини
олди. Бу савдо шартномаси бир неча бор янгиланди. Инглизларнинг
Ширвон билан савдо алоқаси туркларнинг босқини туфайли тўхтаб
қолди. Россия ҳукумати ўз ҳудудидан инглиз товарларини ўтказишга
рухсат бермаганлиги сабабли бу савдо йўли ривожланмади.
XVII аср бошларида Эронга инглизларнинг Ост-Индия компа-
нияси ўз вакилларини жўнатди. 1616 йили шоҳ Аббос I инглиз сав-
догарлари билан яхши муомалада бўлиш, ўз портларида инглиз сав-
до кемаларини қабул қилиш тўғрисида буйруқ берди. Бир йилдан
сўнг компания вакиллари жуда кўп товарлар билан келганида Аббос
I Шероз ва Исфаҳонда инглиз факторияларини очишга рухсат бер-
ди. Инглизлар шоҳ саройида ўз вакилига эга бўлиш, бутун мамлакат
бўйлаб эркин савдо қилиш, ўзи билан қурол
олиб юриш ва зарур
ҳолларда уни қўллаш ва диний эътиқод эркинлиги каби ҳуқуқларга
эга бўлишди. Шунингдек, уларни маҳаллий қонунлар билан суд
қилиш мумкин эмасди.
Форс кўрфази орқали Эрон ипаги билан савдо қилиш фойдали
бўлиб чиқди. Чунки Эрондан ипак сотиб олиш Туркиядаги марка-
зий ипак бозори Ҳалаб (Алеппо)дагидан 50 фоиз арзонга тушарди.
Инглизлар бутун Эрондаги ипак савдоси устидан тўла монопо-
лия ўрнатишга ҳаракат қилишди. Бунинг
эвазига улар Аббос I га
португалларга қарши урушда Ост-Индия компаниясининг ҳарбий
қисмларидан фойдаланишни таклиф қилишди. 1623 йили Сафавий-
ларнинг қўшини кўмагида Ормузни эгаллашга ва португалларни
қувиб чиқаришга муваффақ бўлишди. Уларнинг қурилмалари бузиб
ташланди, порт эса материкка (Гомбрун)га кўчирилди ва Бендер-
Аббос (Аббос бўғози) деб қайта номланди. Шу вақтдан бошлаб ин-
глизлар Эронда янги ҳуқуқларни олишди. Улардан асосийлари Бен-
дер-Аббос портида тушадиган
божларнинг ярмини олиш, бу ерда
ўз факториясига эга бўлиш, ипак олиб чиқиш ва шу кабилар эди. Бу
ҳуқуқлар аввал инглизларга берилган бўлса, кейин голландларнинг
Ост-Индия компаниясига ҳам берилди.
XVII аср ўрталарига келиб голландларнинг Ост-Индия компа-
нияси инглизлар билан рақобатда муваффақиятга
эришиб улар-
ни ортда қолдирди. Чет эл компаниялари товар олиб чиқишдан
кўра кўпроқ уни Эронга олиб киришни маъқул кўришарди. Эрон
www.ziyouz.com kutubxonasi
456
иқтисодиёти учун хавфли бўлган ҳолатлардан бири, кумуш танга-
ларнинг, шунингдек, олтин ва кумуш буюмларнинг кўплаб олиб
чиқиб кетилаётганлиги эди.
XVII асрда Эронга Ғарбий Европа товарларининг кўплаб келти-
рилиши маҳаллий ҳунармандчилик саноати билан кучли рақобатни
келтириб чиқарди. Сафавийлар томонидан савдо соҳасида чет элли-
кларга берилаётган енгилликлар нафақат ташқи савдони кенгайти-
риш учун, балки сиёсий манфаатларни ҳам кўзлаб қилинаётган эди.
Бироқ бу енгилликлардан Европа савдо компанияларининг агентла-
ри шу қадар жадал фойдаландики, натижада Эрон Европа давлатла-
ри учун даромад манбаига айланиб қолди.
Натижада XVII аср иккинчи ярмидан Эрон иқтисодий ва сиёсий
тушкунликни бошидан кечирди, халқнинг аҳволи оғирлашди. XVII
аср охири – XVIII аср бошларида турли вилоятлар деҳқонларининг
қўзғолонлари бўлиб ўтди. Сафавийлар томонидан забт этилган
ҳудудларда бундай қўзғолонлар миллий-озодлик кўринишини
олди. Шундай қўзғолонлар: 1711 ва 1719 йиллари
Кавказда лез-
гинлар қўзғолони, 1715 йили – курдлар, 1716, 1727–1722 йиллари
афғонлар, 1743–1747 йиллари Кавказда Нодиршоҳга қарши бўлиб
ўтди. Афғонларнинг қўзғолони ва уларнинг 1722 йили Эронга ки-
риб келиши Сафавийлар ҳокимиятини ағдариб ташлади. 1726–1730
йиллари ҳокимиятда турган афғонларга қарши, 1730–1736 йиллари
эса Эрон ҳудудини турк босқинчиларидан тозалаш учун ҳаракатга
бошчилик қилган Нодирхон Ашраф 1736 йили шоҳлик тахтини эгал-
лади. 1747 йили фитначилар томонидан Нодиршоҳ ўлдирилгандан
сўнг то XVIII аср охиригача мамлакатда бошбошдоқлик ва ўзаро
урушлар ҳукм сурди. Орада 1760–1779 йиллари Каримхон Зенд
ҳукмронлиги давридагина нисбатан осойишталик ўрнатилди. 1779
йили Каримхон вафот этгандан сўнг бошланган тахт учун кураш-
да Кожарлар сулоласидан бўлган Оға Муҳаммадхон ғолиб чиқди. У
15 йил Каримхон саройида гаровда ушланган бўлиб, шоҳ ўлимидан
сал олдин Шероздан Астрободга қочади. У 1783 йили Мозандарон
ва Ғилонда, 1785 йили Теҳронда, Кум, Кашон ва Исфаҳонда, 1791
йили Озарбойжонда ўз ҳокимиятини ўрнатди. Оға Муҳаммадхон
1795 йили Кавказ ортига бостириб кирди, аввал Қорабоғни, кейин
грузин қўшинларининг қаршилигини енгиб, Тбилисини эгаллади,
шаҳарни вайрон қилиб, унга ўт қўйди. Кейин 22 минг тбилисилик-
ни ўзи билан олиб қайтди. 1785 йили пойтахт деб эълон қилинган
www.ziyouz.com kutubxonasi
457
Теҳрон шаҳрига келиб, 1796 йили расман тахтга ўтириб, шоҳ бўлди.
Бироқ 1797 йили Оға Муҳаммадхон
сарой фитнаси натижасида
ўлдирилди, тахтга унинг жияни Фотих Али шоҳ (1797–1834) кел-
ди. Кожар хонлари сулоласи то 1925 йилгача Эронда ҳукмронлик
қилди.
Тинимсиз ўзаро урушлар, қўзғолонлар натижасида мамлакат
ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий инқирозга юз тутди. Бу эса мамлакат-
га чет эл, биринчи навбатда Европа мустамлакачиларининг кириб
келиши учун кенг йўл очди. Кучсизланиб қолган Эрон Европа
давлатлари, биринчи ўринда Англия ва Франция ҳамда
чор Рос-
сиясининг мустамлакачилик объектига айланди. Натижада Эрон
юқоридаги давлатлар билан бир нечта тенг бўлмаган шартномалар-
ни имзолаб, уларнинг иқтисодий ва сиёсий экспансиясига кенг йўл
очиб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: