АУДИТОРЛИК ДАЛИЛЛАРНИ ОЛИШДА ТАҲЛИЛИЙ АМАЛЛАРНИНГ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ…………………
38
2.1.
Аудиторлик таҳлилий амаллари ва аудиторлик далилларни тўплашнинг ўзига хослиги………………………………………….
38
2.2.
Аудиторлик далилларни олиш усулларининг амалий аҳамияти ва аудиторлик далилларни олиш иқтисодий ва молиявий тахлил ишларидан фойдаланиш……………………………………………
47
III Боб.
Халқаро аудит стандартлари асосидаги аудиторлик текширувида тахлилий амаллар ва уларни қўллаш усулларини такомиллаштириш масалалари………………….
69
3.1.
Халқаро аудит стандартлари асосида далил олиш таҳлилий усулларининг ўзига хос хусусиятлари……………………………..
69
3.2.
Аудитда таҳлилий амаллар ва уларни олиш усулларини такомиллаштириш масалалари …………………………………….
78
Хулоса………………………………………………………………..
84
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати …………………………….
88
Иловалар…………………………………………………………….
96
КИРИШ
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Республикамизда бозор муносабатларга ўтиш жараёнини босқичма – босқич амалга оширилмоқда. Бозор муносабатларига ўтиш жараёнидаги муаммолар “...жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат”1 эканлиги мухим аҳамият касб этмоқда. Шунга асосланган ҳолда узоқни кўзланган, стратегик ислохотлар амалга оширилмоқда. “Иқтисодиётимиз яқин йиллар ичида янада барқарор, ўзига бақувват, жахон ва минтақавий бозорларда рақобатдош бўлмоғи учун иқтсодиётимизни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш бўйича хам кўп иш қилиш лозимлиги ”2 амалда ўз ижросини топмоқда.
Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида бизнесни жадал суръатларда ривожлантиришнинг омили профессионал хизматнинг янги шакли – аудиторлик фаолиятига эҳтиёж кучаймоқда. Давлатимиз раҳбари И.А.Каримов ушбу масаланинг муҳимлиги тўғрисида тўхталиб: “Маълумки, иқтисодиётни янада эркинлаштириш жараёнини тегишли бозор инфратузилмаси, яъни... аудиторлик тузилмаларини... ривожлантирмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас”3 деб таъкидлаб ўтдилар. Шу нуқтаи – назардан келиб чиқиб мамлакатимизда аудиторлик фаолиятини ривожлантириш, иқтисодиёт ва унинг секторларидаги амалий аҳамиятини барқарорлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Аудиторлик соҳасини тараққий топтириш мақсадида мамлакатимиз президентининг бир қанча қарорлари қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелда қабул қилинган ПФ-615-сонли Фармони асосида Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини ривожлантиришнинг асосий қирралари ва йўналишлари бегилаб берилди.
Аудиторлик фаолиятини такомиллаштиришда аудиторлик хулосаси ва ҳисоботини белгиланган талаб даражадасида эканлигини таъминлаш ва бу орқали аудиторлик текширувлари иш сифатини ошириш мухим аҳамият касб этади.
Иқтисодиёти юқори даражада ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, корхона молиявий фаолиятига тўла бахо берувчи махсус маълумотлар кенг оммага тушунарли ҳолда чоп этиб борилиши лозим. Шу билан бирга, молиявий ҳисоботнинг хаққонийлиги холис аудиторлар томонидан аудиторлик далилларга асосан текширилиши ва тасдиқланиши талаб этилади.
Аудиторлик текширувларида аудиторлик далиллар ва уларни олиш усуллари кўламини ижобий даражада бўлиши тақозо этилмоқда. Чунки, аудиторлик текширувларининг асосий мақсади хўжалик юритувчи субьектлар бухгалтерия ҳисоботларининг ишончлилиги тўғрисида аудиторнинг мустақил билдирилган фикридан иборат. Бунинг учун аудитор ҳисоботнинг ишончлилиги ёки унинг ишончлилигини рад этиш тўғрисидаги асосли фикр билдиришга имкон берадиган далилларни тўплаши зарур. Зеро, аудитор аудиторлик далилларни тўпламаслан аудиторлик хулосасини асословчи ахборотларга эга бўлмайди. Аудиторлик далиллар аудиторлик текширувларида иложи борича яхши натижага эришиш ва камчиликларга йўл қўймасликни таъминлайди. Бунда, далиллар йиғишда уларнинг етарлилиги, мослиги, аниқлиги, ишончлилиги, аудиторлик далилларни олиш, манбалари ва амаллари каби бир қатор жихатларга эът
ибор қаратиш талаб этилади. Бир сўз билан айтганда, аудиторлик далиллар аудиторлик текширувларининг асосий негизи ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, аудиторлик текширувларида аудиторлик далиллар ва уларни олиш усулларига жиддий ёндашиш, аудиторлик далилларни олишни миллий ва халқаро стандартларнинг уйғунлиги асосида амалга ошириш, аудиторлик далиллар олиш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий - тадқиқот ишларини олиб бориш ва бу орқали аудиторлик текширувларининг иш сифатини ошириш, аудиторлик фаолиятини иқтисодий ислохотларнинг самарадорлигини юксалтиришда етакчи омил бўлиши долзарб вазифа бўлиб хисобланади.