Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Аудитирлик фаолиятини вужудга келиши ва такомиллаштирилишига оид муаммоларнинг долзарб жихатлари сўнги йилларда нашр этилган хорижий ва Ўзбекистон олимларининг монографияларида, илмий мақола ва тадқиқотларида ўз аксини топган. Хусусан, хорижлик олимларнинг: Адамс Р., Аренс А., Лоббек Дж., Робертсон Дж., Дефлис Ф.Л., Дженик Г.Р., Рейлли В.М., Хирш М.Б., Кармайкл Д.Р., Бенис М., Россиялик: Андреев В.Д., Гутцайт Е.М., Данилевский Ю.А., Скобара В.В., Шеремет А.Д.,4 ларнинг асарларида аудитнинг умум-назарий масалалари қараб чиқилган. Шунингдек,: Кузьминов Н.Н., Адамчук Н.Г., Фогельсон Ю.Б.5 ҳамда мамлакатимиз олимларидан: Ё.А. Абдуллаев, А.А. Абдуғаниев, Э.А. Акромов, А.В. Ваҳобов, Р.Д. Дўстмуратов, Н.Ю. Жўраев, А.Қ. Ибрагимов, С.Ш. Йўлдошев, Б.И. Исроилов, Ю.М. Иткин, З.Т. Маматов, Х.Н. Мусаев, А.Х. Пардаев, М.Қ. Пардаев, Н.С. Санаев, А.С. Сотболдиев, М.М. Тўлахўжаева, Ш.У. Ҳайдаров, Б.А. Ҳасанов, Д.Қ. Қутбиев ва бошқа олимлар томонидан аудит ва аудиторлик фаолитига хос хусусиятлар кўриб чиқилган.
Юқорида келтириб ўтган олимлар ўз илмий изланишларида аудиторлик далиллар ва уларни олиш усулларига аудитни тадқиқ қилиш жараёнида тўхталиб ўтган бўлсаларда, аммо аудиторлик далиллар ва уларни олиш усулларининг назарий ва методологик жихатларини алохида ўрганиб, уни такомиллаштириш бўйича концептуал ёндашувлар белгиланмаган. Шу сабабли, бозор иқтисодиётининг илғор технологиялари элементи бўлган аудиторлик текшируви ва унинг самарасини белгиловчи аудиторлик далилларни олиш усуллари бўйича илмий – тадқиқот ишларини олиб бориш мазкур ишнинг долзарблигини белгилайди.
Тадқиқотнинг мақсади. Диссертациянинг мақсади – иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аудиторлик текширувларида аудиторлик далиллар ва уларни олиш усулларини назарий ва методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари. Диссертацияда қўйилган мақсадга эрииш йўлида қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг ўзига хос хусусиятларига таянган ҳолда Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини ҳуқуқий – ташкилий асосларининг объектив зарурият эканлигини илмий тадқиқ қилиш;
аудиторлик фаолиятида аудиторлик далиллар тушунчасининг назарий жихатларини тўла очиб бериш;
аудиторлик амалларининг хар бир элементини алохида тадқиқ қилиш ва аудиторлик далилларни тўплашнинг ўзига хос хусусиятларига илмий ёндашиш;
аудиторлик далилларни олишда қўлланиладиган усулларни амалий аҳамиятини ёритиб бериш;
аудиторлик далилларни олишда эксперт ишидан фойдаланиш орқали аудиторнинг иш сифатини оширишни тадқиқ қилиш;
Халқаро аудит стандартлари асосида аудиторлик далилларни олиш усулларининг ўзига хос ҳусусиятларини илмий ўрганиш;
аудиторлик далиллар ва уларни олиш усулларини такомиллаштириш масалалаларини кўрсатиб бериш ҳамда уни қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |