445
буси ва таъсири туфайли мамлакатдаги мавжуд диний жаҳолатга
қарамасдан дунёвий билимлар соҳасида ҳам
олимлар етишиб
чиқдилар.
Улардан бири XVII асрдаги Туркиянинг буюк олими Кошиб Ча-
лабийдир (1609 –1657). У ўзининг «Энг тўғрисини топиш учун ҳақ
тарозиси» номли асарида дунёвий билимларнинг аҳамиятини ва ди-
ний мутаасибликнинг салбий томонларини очиб беришга ҳаракат
қилади, тарих, география ва манбашуносликка бағишланган юзлаб
асарлар яратди.
Математика ва астрономия соҳасида Хизир Халифа Табарий,
Мулла Мехмет Челеби, Кошипзода Мустафо каби олимлар барака-
ли фаолият кўрсатдилар.
Шу даврда турк адабиётида ҳам ўзига
хос фаоллик кузатила-
ди, йирик асарлар яратилади. Шулардан Авлиё Чалабийнинг (1682
йили вафот этган) «Саёҳатнома» асари тарихий-этнографик манба
сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Тарихий йўналишдаги шундай
асарлардан яна бири султон Иброҳим I нинг котиби Кочи Бекнинг
«Рисола» номли асаридир. Асарда давлат хазинаси ва солиқлар ти-
зими тўғрисида батафсил маълумот берилади.
Фан ва адабиётдаги баъзи ютуқларга қарамасдан XVII асрдаги
сиёсий ва иқтисодий инқироз барча соҳага салбий таъсир кўрсатди.
Инқироз айниқса адабиёт ва меъморчиликда яққол кўзга ташланди.
XVII аср охирига келиб форс ва араб
тилининг таъсири туфайли
адабиёт турк халқи учун тушунарсиз ҳолатга келди. Тилни «тоза-
лаш» учун қилинган кўплаб ҳаракатлардан сўнг «Усмонийча» деб
номланган адабиёт яратилди.
Меъморчиликда ҳам XVII аср охири XVIII аср бошларида тушу-
нарсиз, миллийликдан анча йироқ бўлган қоришиқ услублар яратил-
ди. Ваҳоланки, XV–XVII асрларда турк меъморлари буюк тарихий
обидаларни яратишган эди. Айниқса XVI асрнинг буюк меъмори
Синон ўзининг бетакрор бинолари билан турк меъморчилиги риво-
жига катта ҳисса қўшди. Бобурийларнинг Деҳли, Лахур ва Аградаги
саройлари турк меъморлари томонидан бунёд этилган эди. Синон
Осиёда биринчи бўлиб бинолар қурилишида «барокко»
услубини
қўллаган уста эди. Ундан сўнг меъморбоши лавозимида ишлаган
Далгич Ахмад ва Садафкар Мехмет оғалар ҳам Синоннинг илғор
ғояларини давом эттирди, унинг услубида бинолар қурдирди. Улар
Истамбулдаги Султон Аҳмад I жоме
масжидини ва «Янги жоме»ни
www.ziyouz.com kutubxonasi
446
бунёд этдилар. XVII аср турк меъморчилигининг
ажойиб намуна-
лари сифатида султоннинг Тўпқопи саройидаги Бағдод ва Равон
кўшкларини ҳам айтиб ўтишимиз лозим. Бу
биноларнинг устаси
ўша даврдаги меъморбоши Ҳасан Оға эди.
XVI–XVII асрларда Усмонийлар империясида наққошлик ва
миниатюра санъати ҳам яхши ривожланади. Наққошликда безак
воситаси сифатида асосан миниатюра расмларидан ва ёзувлардан
фойдаланилар эди. XVI аср охири –
XVII аср бошларида яшаган
машҳур наққош ва хаттот Наққош Усмон айниқса бу санъатнинг ри-
вожига катта ҳисса қўшди. У ўзининг «Ҳунарнома» ва «Сурнома»
каби асарларида бу санъат сирлари ҳақида батафсил фикр юритади.
Унинг бу икки асарига 600 га яқин рисоласи бирлаштирилган.
Европа ва араб маданиятининг таъсирига қарамасдан XVI–XVIII
асрлардаги турк маданияти асосан миллийлик ва ўзига хосликни
сақлаб қола олди. Аммо юқорида айтганимиздек, империяда бош-
ланган сиёсий ва иқтисодий инқироз маданият ривожига ҳам таъсир
этмасдан қолмади.
* * *
Усмонийлар империяси янги давр бошларида ҳам минтақанинг
энг кучли ҳарбий-феодал давлати бўлиб қолаётган эди. Аммо Евро-
па давлатларининг жадал иқтисодий тараққиёти уларнинг ҳарбий-
техник имкониятларини ҳам оширди ва бу ҳол Туркиянинг сиё-
сий мавқеига салбий таъсир кўрсатди. Натижада ислоҳотлар учун
қилинган қатор уринишларга қармасдан XVII асрдаёқ
бошланган
инқироз ҳолатини енгиб ўтишнинг иложи бўлмади. XVIII асрнинг
охирига келиб инқироз империя ҳаётининг барча жабҳаларини
қамраб олди.
Do'stlaringiz bilan baham: