Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан


Янги қон билан кузатиладиган қусуқ



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

Янги қон билан кузатиладиган қусуқ
— ошқозон-ичак трактини юқори қисмидан 
кетадиган қон кетишларни асосий симптоми. Бу қуйидаги касалликларда кузатилади 
(учраш частотасини камайиш кетма-кетлигида):

Ўн икки бармоқли ичак яраси.

Гастрит (ўткир, сурункали, коррозивва инфекцион омилли қон кетишлар), стрессли 
яралар.

Ошқозон яраси.

Қизилўнгач ва ошқозонни варикоз кенгайганнида (портал гипертензия) ѐки фақат 
ошқозонда (талоқ венасини тромбози).

Меллори—Вейсс синдроми (қизил ўнгачни ошқозонга ўтиш соҳасидаги шиллиқ 
қаватларини узилиши кўп маротаба қусиш натижасида).

Ошқозон ўсмаси.

Қонни ютиб юбориш натижасида (бурундан қон кетиш, қон тупуришда).

Эзофагит ва қизилўнгач яраси.

Қизилўнгач ўсмаси.

Аортодуоденал оқмалар.

Фаттер сўрғичини ўсмаси.

Қизилўнгач травматик шикастланиши (ѐт жисим).

Қон ивиш тизимини бузулиши (туғма ва ортирма).

Яхши сифатли ошқозон ўсмалари (гемангиома ва лейомиома).

Наслий геморрагик телеангиэктазия.

Эластик псевдоксантома.


147 
Бу кўрсатилган касалликларга жуда кам учрайдиган баъзи бир касалликлар киритилмаган. 
85% ҳолларда қон кетиш ошқозон трактини юқори қисмидан, ошқозон ва ўн икки 
бармоқли ичак ярасидан кетиши кузатилади.
Шошилинч ѐрдам.
Бирламчи босқичда даволашда қуйидагилар қилиниши керак:
1.
Қон айланиш ҳажмини тиклаш;
2.
Қон кетаѐтган жойни, қанча миқдорда қон йўқотилганини ҳисоблаш, қон кетиш давом 
этмоқдами ѐки йўқлигин аниқлаш керак. 
3.
Барча ошқозон-ичак трактидан профуз қон кетаѐтган беморлар госпитализацияга 
муҳтож ҳисобланади. 85% ошқозон-ичакдни юқори қисмидан қон кетиш кузатилаѐтган 
беморларда, қон кетиш бемор шифохонага келгандан кейин ѐки келган захоти тўхташи 
кузатилади. Давом этаѐтган ѐки қон кетиши қайта бошланиши госпитализация 
қилинган беморларда кам учрайди. Бундай ҳолатларда беморни артерия томирига даво 
инфузияси ѐки хирургик муолажа қилинади. Ошқозон-ичакдан қон кетиш аксарият 
холларда куйган, нафас етишмовчилиги кузатилган, сепсис, қоринни ўткир 
кенгайишида шифохонага тушган беморларда кузатилиши мумкин. Диагностик тадбир 
барча айтилган холларда бир хил, лекин даволаш ҳар хил.
4.
Интенсив даво ва ташхислаш тадбирларини бараварига ўтказилади. Иложи борича 
тезликда гиповолемик шокни бартараф этиш лозим.
5.
Йўқотилган қон миқдорини физикал текширувлардаги маълумотларга асосланиб 
аниқлаш мумкин. Сўраш орқали йўқотилган қон миқдорини аниқлаш қийин, чунки 
беморлар йўқотган қон миқдорини кўпиртириб айтадилар. Беморни ѐтқизган ва 
ўтирган ҳолда қон босими, юрак қисқаришлар сони ўлчаб йўқотилган қон миқдорни 
топиш мумкин.
Жадвал 3. Гиповолемияда Қ/б ва ЮҚС (юрак қисқаришлар сони) 
ҚЦА(қон циркулятор айланиши) 
Бемор ҳолати 
мл 

Чалқанча ѐтиш 
Ўтирган ҳолат 
АД 
ЧСС 
АД 
ЧСС 
Меъйѐр 
100 
Меъйѐр 
Меъйѐр 
Меъйѐр 
Меъйѐр 
–500 
–5 
Меъйѐр 
Меъйѐр 
Меъйѐр 
Меъйѐр
–1000 
От –10 до –15 
Меъйѐр 
Меъйѐр Меъйѐр


148 
–1500 
–20 
Меъйѐр
ѐки
–2000 
–30 
ѐки
ѐки
6.
Беморни тез кўриш амалга оширилади. Эътиборни ошқозон – ичак трактидан қон 
кетишда солир бўладиган белгиларга (пигментли тошмалар, телеангиэктазия,
гемангиома, кичик жигар етишмовчилиги белгилари) қаратилади. Жигарни ва 
талоқни катталашуви, терида юлдузчали қон тошмалари, қоринда ва кўкрак 
қафасидаги коллатериал вена қон томирлари, танада тукларни бўлмаслиги – портал 
гипертензиядан дарак беради. Эпигастерал соҳадаги оғриқ ошқозон ѐки ўн икки 
бармоқли яра борлигидан хабар беради.
7.
Йирик веналардан бирига инфузия қуйиш учун катетер қўйилади. Катетерни қусуқ 
кузатилганда ѐки беморларни транспортировка қилганда чиқиб кетмаслиги учун 
маҳкамланади.
8.
Бирламчи вазифаларга — гиповолемик шокни даволаш киради. Суюқликлар максимал 
даражадаги тезликда, керак бўлса, босимли тезликда қўйилади. Беморни шок 
ҳолатидан чиқарилгандан кейин суюқликлар етарли тезликда қўйилиши давом 
эттирилади:

Қон босими ва юрак қисқаришлар сони тиклангунча ва меъѐрлашгунча 
суюқликлар қуюлиши давом эттирилади;

Гиповолемия белгилари йўқотилади;
9.
Инфузион давони йўлга қўйгандан кейин анамнез тўплашга ўтилади. Анамнезда одатда 
қон кетишни бошланғич маълумотлари аниқланади. Анамнез тўплашда шифокордан 
иродали, сабр-тоқатли бўлиш талаб этилади, чунки беморлар кўпинча қўрқан ҳолда 
бўлгани учун маълумотни тўлиқ бера олмайдилар. Анамнезни тўлиқ бўлиши учун 
беморни қариндош- уруғларидан аниқлаш зарур. Алоҳида аҳамиятга эга маълумотларга 
ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси тўғрисидаги маълумотлар киради. Анамнезда 
алкогол ва бошдан ўтказган гепатитлар аҳамиятли. Бемор қандай дори воситаларини 
қабул қилганлиги (айниқса; антикогулянтлар ваантиагрегантлдар), дори воситаларига 
аллергия мовжудлигини аниқлаш керак.
10.
Ошқозон ичак трактини юқори соҳаларидан кучли қон кетиш кузатилганда актив 
ташхислаш тактикасига амал қилиб қуйидагилар бажарилади:


149 

Ошқозонни 0, 9%-ли NaCl-ни совутилган ҳолда Эвалда зонди орқали ювилади. 
Бунда ошқозондан эски қон ва куйқалар чиқариб ташланади. Бу муолажани то 
ошқозондан тоза сув чиққунга қадар бажарилади.

Бемор жадал хирургик марказга транспартировка қилинади. 
11.
Кузатиб борувчи варақда қилинган ишлар миқдори ва беморга вена ичига қуйилган 
суюқликлар, ҳаѐтий кўрсаткичлар ѐзиб борилади.

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish