Д -т К-т Д-т К-т
Изоҳ: қб - бошланғич қолдиқ
Дай - дебит айланма
Кай - кредит айланма
қо - охирги қолдиқ.
Актив ҳисобварақнинг охирги қолдиғи КоқКбқДай-Кай формуласи ёрдамида аниқланади.
Пассив ҳисобварақлар.
Пассив ҳисобварақларда корхона маблағларининг ташкил топиш манбалари ва уларнинг ўзгариши ҳисобга олиб борилади. Пассив ҳисобварақларга «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган тўловлар», «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар», «Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисобланишлар», «Ҳар хил кредиторларга тўланадиган қарзлар» ни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар мисол бўлади.
Пассив ҳисобварақларда ҳисобга олинаётган тегишли хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбаларининг кўпайиши ушбу ҳисобварақнинг кредит томонида, хўжалик маблағлари манбаларининг камайиши эса дебет томонида акс эттирилади. Пассив ҳисобварақларнинг қолдиғи (агар мавжуд бўлса) ҳар доим ҳисобварақнинг кредит қисмида колади. Пассив ҳисобварақларнинг қолдиғини топиш учун хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбаларининг кўпайишини акс эттирувчи айланма суммани ҳисобварақнинг бошланғич қолдиғига қўшилади, сўнгра унинг камайишини акс эттирувчи айланма суммаси айириб ташланади. Пассив ҳисобварақларда ҳам, актив ҳисобварақлардаги каби қолдиқ қолмаслик ҳолатлари учраб туради. Бундай ҳолатда ҳисобварақлар ёпилган ҳисобланади.
Пассив ҳисобварақларнинг умумий кўриниши қуйидагича:
Устав капитали Банк кредитлари Д -т К-т Д-т К-т
Пассив ҳисобварақларнинг қолдиғи қоққбқКай-Дай формуласи ёрдамида аниқланади.
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларини туркумлаш деганда ҳисобварақларни қандай мақсадга тайинланиши ва тузилиши ҳамда иқтисодий мазмунига қараб турларга ажратиш тушинилади.
Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари қуйидагича туркумланади:
Асосий ҳисобварақлар.
Йиғиб тақсимловчи ҳисобварақлар.
Тартибга солувчи ҳисобварақлар.
Калькуляция ҳисобварақлари.
Тақсимловчи ҳисобварақлар.
Балансдан ташқари ҳисобварақлар.
1. Асосий ҳисобварақлар.
Асосий ҳисобварақлар хўжалик маблағларини мавжудлиги ва харакати устидан, шунингдек, хўжалик маблағларини ташкил топиш манбаларини назорат қилиш учун белгиланган. Асосий ҳисобварақларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, агар уларда қолдиқ қолса, уларнинг барчаси баланс моддалари таркибига киритилади.
Ўзининг тузилиши ва қандай мақсадга мўлжалланганлигига қараб асосий ҳисобварақлар асосий актив, асосий пассив ҳисобварақларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |