ШОДИЕВ АКБАР АШУРОВИЧ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
(талабалар учун ўқув услубий қўлланма)
ТЕРМИЗ-2006
КИРИШ
Ҳозирги кун Республикамизда ҳисоб ишларини бозор иқтисодиёти талаблари ва бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш мақсадида бухгалтерия ҳисоби тизими босқичма-босқич ислоҳ қилинмокда. Бунга биргина мисол корхоналар молия-хўжалик фаолиятини юритишда янги ҳисобварақлар тизимига ўтилганлигидир. Ушбу ҳисобварақлар режаси ҳисобварақларнинг иқтисодий мазмунига қараб туркумларга ажратилишига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган. 2002 йил 1 январдан кучга киритилган янги ҳисобварақлар режасининг аввалги ҳисобварақлар режасидан фарқ қилувчи асосий хусусияти шундаки, янги ҳисобварақлар режасида сармоя, мажбуриятлар, лизинг, олинадиган ҳисобварақлар ва бошқа муомалаларни ҳисобга олишни муқобиллаштириш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ёки унинг бу объектга тааллуқлилигидан келиб чиқувчи ҳар бир ҳисобварақ аниқлаштирилган ва махсус ҳисобварақлар киритилган. «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» номли 21-«Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандарти»нинг ишлаб чиқилиши бухгалтерия ҳисоби соҳасида олиб борилаётган ислоҳатларнинг асосий босқичларидан бири бўлди. Бозор иқтисодиети шароитида мулк шаклларининг турли-туманлиги эркин ракобатни шаклланишига,мустақил равишда чэт эл корхоналари билан алоқа ўрнатишга тўғри келади.Бундай вазиятда ҳисоб-китоб ишларини халқаро андозаларга мувофиқлаштириш жуда муҳимдир.
21-«Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандарти»нинг қабул қилиниши ҳисоб-китоб ишларини олиб боришда қатор янги ҳисоб ишларини келтириб чиқаради. Бунинг учун эса ҳисобчи ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишлари олиб борилмокда. Ҳозирги пайтда бухгалтерлар ишига қўйиладиган талаблар тубдан ўзгарди. Республикамиз корхона ва ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш методологиясида, унинг ташкил қилинишида ҳамда бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар тизимида қатор ўзгаришлар содир бўлди. Бухгалтерия ҳисоботини тузиш ва ҳисобот шаклларида ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти ишлаб чиқилди ва ҳаётга татбиқ этилди. Ҳисоб тизимидаги ўзгаришлар ва янгиликлар билан талабаларни яқиндан таништириб бориш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир. Ушбу ўқув қўлланмада 21-«Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандарти» ҳисобварақлар режаси ва унда ишлаш, бухгалтерия ўтказмалари тузиш муомалаларига доир мисол ва масалалар келтириб ўтилган. қўлланма Олий ўқув юртларининг иқтисодчи матахассислиги асосида тахсил олаётган талабалари учун мўлжалланган. Шунингдек, ундан ўрта махсус билим юртлари, лицейлар, касб-ҳунар коллежлари талабалари ҳамда бухгалтерлар тайёрлаш курсларининг тингловчилари фойдаланишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |