Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 1,3 Mb.
bet8/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Асосий актив ҳисобварақларга «Асосий воситалар», «Номоддий активлар», «Материаллар», «Товарлар», «Пул маблағлари», «Дебиторлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварақлари мисол бўлади.
Асосий пассив ҳисобварақларга «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган тўловлар», «Олинган бўнаклар», «қисқа муддатли банк кредитлари», «қисқа муддатли қарзлар», «Устав капитали» ҳисобварақлари мисол бўлади.
2. Йиғиб тақсимловчи ҳисобварақлар.
Йиғиб тақсимловчи ҳисобварақлар у ёки бу хўжалик жараёнлари бўйича ҳаражатларни, уларни кейинчалик тақсимлаш мақсадида йиғиш учун мўлжалланган. Улар актив ҳисобварақлардир. Йиғиб тақсимловчи ҳисобварақларда маблағлар (ҳаражатлар) харакати ҳисобга олинади. Айрим ҳолларда баъзи ҳаражатларни бир нечта объектлар ўртасида тақсимлаш зарурияти пайдо бўлади. Булар эгри (билвосита) ҳаражатлар бўлиб, уларга умумишлаб чиқариш ҳаражатлари мисол бўлади.
Тақсимловчи ҳисобварақлар бир-бирига боғлиқ ҳисобот даврлари бўйича ҳаражатлар ва даромадларни тақсимлаш учун мўлжалланган.
Тақсимловчи ҳисобварақлар келгувси давр ҳаражатлари ва даромадлари ҳисобварақлари ҳамда келажакдаги ҳаражатлар ва даромадлар ҳисобварақларига бўлинади. Буларга «Келгувси давр ҳаражатлари», «Келгувси давр даромадлари», «Умидсиз қарзлар бўйича заҳиралар» ҳисобварақлари мисол бўлади.
3. Тартибга солувчи ҳисобварақлар.
Тартибга солувчи ҳисобварақлар ҳисобга олинадиган хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг баҳосини тартибга солишга мўлжалланган ҳисобварақлардир. Тартибга солувчи ҳисобварақлар контрактив ва контрпассив ҳисобварақларга бўлинади. Контрактив ҳисобварақлар асосий актив ҳисобварақлар (асосий воситалар, номоддий активлар)га қарама-қарши қўйилади ва пассив ҳисобланади. Контрактив ҳисобварақларга «Асосий воситаларнинг эскириши», «Номоддий активларнинг эскириши», «Савдо устамаси», «Умидсиз қарзлар бўйича заҳиралар» ҳисобварақлари мисол бўлади.
Контрпассив ҳисобварақлар асосий пассив ҳисобварақларга қарама-қарши қўйилади ва актив ҳисобланади. Контрпассив ҳисобварақларга «Сотиб олинган ўз акциялари», «Сотилган товарларни қайтарилиши», «Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварақлари мисол бўлади.
4. Калькуляция ҳисобварақлари.
Калькуляция - бу маҳсулот (иш ва хизмат) лар таннархини ҳисоблашда тузиладиган ҳисоб-китоб хужжатидир.
Калькуляция тузиш учун зарур маълумотларга эга бўлган ҳисобварақлар калькуляция ҳисобварақлари деб аталади. Таннарх калькуляция ҳисобварақларининг дебетида ҳаражатларни йиғиш йўли билан ҳисобланади, чунки бу чиқимлар суммалари мазкур жараёнда сарфланган маблағлардир. Шу сабабли ҳам калькуляция ҳисобварақлари актив ҳисобварақ ҳисобланади. Калькуляция ҳисобварақларига «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», «Асосий ишлаб чиқариш», «Капитал қўйилмалар», «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар», «Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар» ҳисобварақлари мисол бўлади.
5. Таққословчи ҳисобварақлар.
Таққословчи ҳисобварақларнинг дебет ва кредит томонларига ёзилган ёзувлар (суммалар) тақсимланиб, хўжалик жараёнларининг натижалари аниқланади. Шундан келиб чиккан ҳолда, хўжалик жараёнларининг молиявий натижаларини аниқлаш учун қўлланиладиган ҳисобварақлар тақсимловчи ҳисобварақлар деб аталади. Дебет айланма билан кредит айланма ўртасидаги фарқ молиявий натижани англатади, бунда акс эттирилаётган муаммоларнинг хусусиятига қараб, фарқ дебетида ёки кредитида бўлиши мумкин.
Таққословчи ҳисобварақларга «Якуний молиявий натижа» ҳисобварағи мисол бўлади. Ушбу ҳисобварақнинг кредитида фойдалар дебетида зарарлар йиғиб борилади. Агар корхонани ялпи фойдасини кўрсатувчи кредит айланма ушбу корхона томонидан қилинган ялпи зарарлар (дебет айланма) суммасидан кўп бўлса, унда дебет билан кредит ўртасидаги фарқ корхона томонидан олинган фойдани англатади. Агар кредит айланма дебет айланмадан кам бўлса, дебет қолдиғи зарарни кўрсатган бўлади.
6. Балансдан ташқари ҳисобварақлар.
Ҳисобварақлар балансга бўлган муносабатига кўра балансли ва балансдан ташқари ҳисобварақларга бўлинади.
Балансли ҳисобварақларга корхонанинг тўла ихтиёрида бўлган маблағлар ҳолати ва фойдаланилишини ҳисобга оладиган ҳисобварақлар киради. Улар ҳар доим бир-бири билан боғлиқликда бўлади.
Балансдан ташқари ҳисобварақлар бир-бири билан ва хаттоки балансли ҳисобварақлар билан ҳам боғланмайди. Балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича барча муомалалар бир томонлама ёзув билан ҳисобварақнинг кирими ва чиқимига ёзилади.
Балансдан ташқари ҳисобварақларга «қисқа муддатли ижара бўйича олинган асосий воситалар», «қайта ишлашга қабул қилинган материаллар», «Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» ва бошқа тегишли ҳисобварақлар мисол бўлади.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish