Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар



Download 1,3 Mb.
bet16/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   92
Bog'liq
Шодиев

9400

Давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

Т

9410

Сотиш бўйича ҳаражатлар




9420

Маъмурий ҳаражатлар




9430

Бошқа муомалавий даромадлар




9440

Келгувсида солиқка тортиладиган базадан чегириладиган ҳисобот даври ҳаражатлар




9500

Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

Т

9510

Рояоти кўринишидаги даромадлар




9520

Дивидендлар кўринишидаги даромадлар




9530

Фоизлар кўринишидаги даромадлар




9540

Валюталар курслари фарқларидан олинган даромадлар




9550

Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар




9560

қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар




9590

Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар




9600

Молиявий фаолият бўйича ҳаражатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

Т

9610

Фоизлар кўринишидаги ҳаражатлар




9620

Валюталар курслари фарқларидан зарарлар




9630

қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича ҳаражатлар




9690

Молиявий фаолият бўйича бошқа ҳаражатлар




9700

Фавқулоддаги фойда(зарар)ларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

Т

9710

Фавқулоддаги фойдалар




9720

Фавқулоддаги зарарлар




9800

Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

Т

9810

Даромад(фойда)солиғи бўйича ҳаражатлар




9820

Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳаражатлар




9900

Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

Т

9910

Якуний молиявий натижа







VI қисм. Балансдан ташқари ҳисобварақлар.




001

қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган асосий воситалар

БТ

002

Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар

БТ

003

қайта ишлашга қабул қилинган материаллар

БТ

004

Комиссияга қабул қилинган товарлар

БТ

005

Ўрнатиш учун қабул қилинган ўрнатиладиган асбоб-ускуна

БТ

006

Катъий ҳисобот бланкалари

БТ

007

Тўлашга кобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилган қарзи

БТ

008

Мажбуриятлар ва тўловлар таъминоти-олинган

БТ

009

Мажбуриятлар ва тўловлар таъминоти-берилган

БТ

010

Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар

БТ

011

Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк

БТ

012

Келгувси даврлар солиқка тортиладиган базадан чегириладиган ҳаражатлар

БТ

013

Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)

БТ

014

Фойдаланишдаги инвентар ва жиҳозлар

БТ



III.БОБ. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.


III.1 АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ХАРАКАТИНИ, ЭСКИРИШИ ВА ЕЙИЛИШИНИНГ АМОРТИЗАЦИЯСИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.

Асосий воситалар - бу моддий ишлаб чиқариш соҳасида ва ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлмаган соҳада узоқ ( бир йилдан ортиқ) муддат давомида ҳаракатда бўладиган ҳамда ижарага топшириб фойдаланиладиган моддий активлардир. Уларга бинолар, иншоатлар, машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситаларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Активларни асосий воситаларга ўтказиш тартиби, 5- «Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти»га мувофиқ амалга оширилади. Ушбу стандартга мувофиқ асосий воситалар қуйидаги қийматларда баҳоланади:



  1. Дастлабки қиймат асосий воситаларни қуриш ёки сотиб олиш билан боғлиқ бўлган ҳақиқий ҳаражатлар йиғиндисидир. Бундай ҳаражатларга тўланган солиқлар, ташиб келтириш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ундан мақсадли фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан боғлиқ ҳаражатлардир.

  2. Тиклаш қиймати- асосий воситаларнинг қайта ишлаб чиқариш қийматидан, яъни уларни маълум муддатга ҳаракатдаги бозор баҳолари бўйича қуриш ёки сотиб олишдан иборат бўлган қийматдир.

  3. қолдиқ қиймати - асосий воситаларни дастлабки қийматидан эскириш суммасини айиришга тенг.

  4. Жорий қиймати - бу маълум муддатга ҳаракатдаги бозор баҳоси бўйича асосий восита қиймати бўлиб, унга кўра манфаатдор томонлар ўртасида актив алмаштирилиши мумкин.

  5. Тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муддати охирида тугатишда пайдо бўладиган қийматидан тахмин қилинаётган чиқиб кетиш ҳаражатларини айиргандан кейинги қийматидир.

Асосий воситалар корхонага бир неча йўллар билан сотиб олинади:



  1. Сотиб олиш эвазига:

Д-т 0110 - 0190-«Асосий воситалар» ҳисобварағи
К-т 0820 - «Асосий воситаларни сотиб олиш» ҳисобварағи

  1. Корхонанинг ўзида қуриш йўли билан:

Д-т 0110-0190 - «Асосий воситалар» ҳисобварағи
К-т 0810 - «Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағи

  1. Бошқа корхона ва шахслардан бепул олиш ҳисобига:

Д-т 0110-0190 - «Асосий воситалар» ҳисобварағи
К-т 8530 - «Бепул олинган мулклар» ҳисобварағи
4. Корхона акциялари учун ҳақ ҳисобига келиб тушиши:
Д-т 0110-0190 - «Асосий воситалар» ҳисобварағи
К-т 4610 - «Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзи» ҳисобварағи

Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қўшимча қурилганда, ускуналанганда, реконструкция (ўзгартирилганда) ва қайта баҳоланганда ўзгартирилиши мумкин.


Асосий воситалар қуйидаги ҳолларда ҳисобдан чиқарилади:

  1. Иккинчи бир корхонага текинга берилганда;

  2. Бошқа корхона ва шахсларга сотилганда;

  3. Тўлиқ эскирганда;

4. Табиий офат натижасида ва бошқа ҳолларда

Асосий воситаларнинг тугатилиши ҳисобварақларда қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари тузиш ёрдамида акс эттирилади:


1. Ҳисобдан чиқарилган объектнинг дастлабки қийматига:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи
К-т 0110-0190-«Асосий воситалар» ҳисобварағи
2. Ҳисобдан чиқарилаётган объектнинг эскириш суммасига:
Д-т 0211-0290-«Асосий воситаларнинг амортизацияси» ҳисобварағи
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи

3. Ҳисобдан чиқаришда банд бўлган ходимга меҳнат хақи ҳисобланди:


Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи
К-т 6710-«Ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи
4. Ҳисобланган иш ҳақидан ижтимоий суғуртага ажратма қилинди:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи
К-т 6510-«Суғурта бўйича тўловлар» ҳисобварағи
5. Ҳисобдан чиқаришдан олинган маблағ:
Д-т 5110-«Ҳисоблашиш ҳисобварағи» ҳисобварағи
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи
6. Ҳисобдан чиқаришда олинган фойда суммасига:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи
К-т 9310-«Асосий воситаларнинг тугатилишидан олинган даромадлар» ҳисобварағи
7. Ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар суммасига:
Д-т 9310-«Асосий воситаларнинг тугатилишидан олинган даромадлар» ҳисобварағи
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи
Фойдаланишдаги, заҳирадаги ёки жорий лизинг шартномаси бўйича ижарага берилган, корхонага қарашли асосий воситаларнинг ҳолати ва харакатини ҳисобга олиш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0110- «Ер»
0111-«Ерни ободонлаштириш»
0112-«Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш»
0120-«Бинолар, иншоатлар ва узатувчи мосламалар»
0130-«Машина ва ускуналар»
0140-«Мебель ва идора анжомлари»
0150-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси»
0160-«Транспорт воситалари»
0170-«Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар»
0180-«Кўп йиллик дарахтлар»
0190-«Бошқа асосий воситалар»
0199-«Консервация қилинган асосий воситалар»

Асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг қисқача шарҳи қуйидагича:


0110-«Ер» ҳисобварағида корхонанинг мулки бўлган ер худудлари ҳисобга олиб борилади. Ерни тайёрлаш бўйича ҳаражатлар, жумладан тозалаш, текислаш, сотиб олишдаги (солиқлар, адвокатларнинг ҳизмат ҳақи) ҳаражатлари ернинг қийматини оширади ва «Ер» ҳисобварағининг дебет қисмида акс эттирилади.
0111-«Ерни ободлаштириш» ҳисобварағида корхонанинг мулки бўлган ер майдонларининг тузилишини ўзгартириш, йўл қуриш, транспорт воситаларини сақлаш, деворлар ва бошқа иншоатларни қуриш ҳаражатлари акс эттирилади.
0112-«Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларини ободонлаштириш» ҳисобварағида ижарага олинган мулкларни фойдаланишга мослаштириш учун сарфланган капитал ҳаражатлар ҳисобга олинади.
0120-«Бинолар, иншоатлар, узатувчи мосламалар» ҳисобварағида иморатлар (моддий ва номоддий ишлаб чиқариш, маъмурий , ижтимоий маиший аҳамиятдаги), автомобил ва темир йўллар, кўприклар, шахталар, электр қувватини узатиш линиялар, газ тармоқлари ҳисобга олиб борилади.
0130-«Машина ва ускуналар» ҳисобварағида станоклар, кучлантирувчи трансформаторлар, ички ёнув двигателлар, тарозилар, манометр, сигнализация қурилмалари ва бошқа ускуналар ҳисобга олиб борилади.
0140-«Мебель ва идора анжомлари» ҳисобварағида стол ва стул, шкафлар, кресло, темир шкафлар, мебель йиғимлари ҳисобга олиб борилади.
0150-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси» ҳисоб- варағида компьютерлар, принтерлар, сканер ва бошқа ускуналар ҳисобга олиб борилади.
0160-«Транспорт воситалари» ҳисобварағида темир йўл, сув, ҳаво ва автомобил тарнспорти воситалари ҳисобга олиб борилади.
0170-«Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» ҳисобварағида иш кучи сифатида фойдаланиладиган иш ҳайвонлари (отлар, ҳўкизлар, туялар, хачирлар, эшаклар) ҳамда маҳсулдор ҳайвонлар (сигирлар, биялар, қўйлар, эчкилар) ҳисобга олиб борилади.
0180-«Кўп йиллик дарахтлар» ҳисобварағида кўкаламзорлаштириш, мевали дарахтлар ва яшил деворлар ҳисобга олиб борилади.
0190-«Бошқа асосий воситалар» ҳисобварағида юқорида қайд этилмаган асосий воситалар, масалан, кутубхона фонди ҳисобга олиб борилади.
0199-«Консервация қилинган асосий воситалар» ҳисобварағида заҳирага ўтказилган ва консервация қилинган асосий воситалар ҳисобга олиб борилади.
Асосий воситалар юқорида қайд этилган ҳисобварақларда доимий равишда ҳисобга олиб борилади, ҳамда уларнинг бошланғич қийматлари ўзгартирилганда (қўшимча қурилганда, ускуналанганда, қайта баҳоланганда) тегишли буҳгалтерия ўтказмаларида, иккиёқлама ёзиш усулидан фойдаланилган ҳолда акс эттирилади. Буни тушунарли бўлиши учун мисолларга эътибор каратайлик:

1. Мисол: Корхона ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер майдонини сотиб олди.


Ушбу ҳўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисобварақларида қуйидагича ўтказма қилиш орқали акс эттирилади (тегишли суммага):

Д-т - 0110-«Ер» ҳисобварағи


К-т - 0820- «Асосий воситаларни сотиб олиш» ҳисобварағи

2-Мисол. Корхона ўз мулки бўлган транспорт воситасини ( маълум сабабларга кўра, келишилган ҳолда) сотди (тегишли суммага ):


1. Транспорт воситасининг дастлабки қийматига:


Д-т - 9210-«Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи


К-т - 0160-«Транспорт воситалари» ҳисобварағи

2. Эскириш суммасига:


Д-т - 0260-«Транспорт воситаларининг эскириши» ҳисобварағи


К-т - 9210- «Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish