Бошланғич қиймати
|
Юриши(тонна-км)
|
Йиллик амортизация суммаси
|
Жамғарилган амортизация
|
Баланс қиймати
|
Ҳарид санаси
|
12000000
|
|
|
|
12000000
|
1-йил охири
|
12000000
|
70000
|
3500000
|
3500000
|
8500000
|
2-йил охири
|
12000000
|
50000
|
2500000
|
6000000
|
6000000
|
3-йил охири
|
12000000
|
10000
|
500000
|
6500000
|
5500000
|
4-йил охири
|
12000000
|
5000
|
250000
|
6750000
|
5250000
|
5-йил охири
|
12000000
|
50000
|
2500000
|
9250000
|
2750000
|
6-йил охири
|
12000000
|
15000
|
750000
|
10000000
|
2000000
|
Демак, объектнинг йиллик амортизация суммаси бажарилган ишга қараб турлича суммани ташкил этади. Бир текисда ҳисобдан чиқариш усулида эса йиллик амортизация суммаси барча йиллар учун бир хил суммада эди.
Амортизация ҳисоблашнинг учинчи усули тезлаштирилган ҳисобдан чиқариш усули деб аталади. Бу усулда икки хил вариантда асосий восита қиймати ҳисобдан чиқарилади. Биринчи вариант сонлар йиғиндиси бўйича қийматни ҳисобдан чиқариш усули деб аталади. Бу вариантда амортизация қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Юқорида мисол келтирганимиз юк автомашинасининг қилаётган фойдали хизмат муддати 6-йил, фойдаланиш йиллари суммаси-21-йил (1қ 2қ3қ4қ5қ6)
Сўнгра ҳар бир касрни 10 млн. га (12млн.-2млн.) тенг бўлган амортизацияланадиган қийматга кўпайтириш йўли орқали ҳар йиллик амортизация суммаси аниқланади: 6:15, 5:15, 4:15, 3:15, 2:15, 1:15 бу ҳолда амортизация ҳисоби қуйидагича кўриниш олади:
|
Бошланғич қиймат
|
Йиллик амортизация суммаси
|
Жамғарилган амортизация
|
Баланс қиймати
|
Ҳарид суммаси
|
12000000
|
-
|
-
|
12000000
|
1-йил охири
|
12000000
|
(6:21х10000000) 2900000
|
2900000
|
9100000
|
2- йил охири
|
12000000
|
(5:21х10000000) 2400000
|
5300000
|
6700000
|
3-йил охири
|
12000000
|
(4:21х10000000) 1900000
|
7200000
|
4800000
|
4-йил охири
|
12000000
|
(3:21х10000000) 1400000
|
8600000
|
3500000
|
5-йил охири
|
12000000
|
(2:21х10000000) 950000
|
9550000
|
2450000
|
6-йил охири
|
|
(1:21х10000000) 450000
|
10000000
|
2000000
|
Амортизация ҳисоблашнинг тезлаштирилган усулининг иккинчи варианти камайиб борувчи қолдиқ усули деб аталади. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, бунда тўғри чизиқли усулда фойдаланилган нормал стафкага нисбатан икки карра кўпайтирилган меъёр қўлланилади. Бу жараён икки марта оширилган амортизацияда қолдиқ усули деб ҳам аталади. Юқорида келтирилган мисолимиздаги юк машинасининг фойдали хизмат муддати 6- йилга тенг. Тўғри чизикли амортизациялаш усулида ҳар йилги меъёр 16.6 % ташкил қилади. Бу усулда меъёр 33% тенг бўлади. Амортизация суммасини ҳисоблаш учун ушбу 33% меъёр ҳар йил охирида баланс қийматига кўпайтирилади. Бунда амортизация ҳисоб-китоби қуйидагича кўриниш олади:
|
Бошланғич қиймат
|
Йиллик амортизация суммаси
|
Жамғарилган амортизайия
|
Баланс қиймати
|
Ҳарид санаси
|
12000000
|
-
|
|
12000000
|
1-йил охири
|
12000000
|
(33%х12000000) 3960000
|
3960000
|
8040000
|
2-йил охири
|
12000000
|
(33%х8040000) 2660000
|
6620000
|
5390000
|
3-йид охири
|
12000000
|
(33%х5380000) 1780000
|
8390000
|
3610000
|
4йил охири
|
12000000
|
(33%х3610000) 1190000
|
9580000
|
3420000
|
5йил охири
|
12000000
|
(33%х3420000) 1130000
|
10710000
|
1290000
|
6-йил охири
|
12000000
|
1290000
|
12000000
|
|
Корхонанинг мулки бўлган ёки молиявий лизинг шартномасига кўра олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади:
0211-«Ерларни ободлаштиришнинг эскириши»
0212- «Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ободлаштиришнинг эскириши»
0220- «Бино, иншоат ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»
0230- «Машина ва ускуналарнинг эскириши»
0240-«Мебель ва идора жиҳозларининг эскириши»
0250-«Комьпютер ускуналари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши»
0260- «Транспорт воситаларининг эскириши»
0280-« Кўп йиллик дарахтларнинг эскириши»
0270-«Ишчи ҳайвонларнинг эскириши»
0290-« Бошқа асосий воситаларнинг эскириши»
0299-« Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши».
Асосий воситаларга ҳисобланган амортизация суммалари мос равишда юқоридаги ҳисобварақларнинг кредит қисмида жамланиб борилади. Ҳисобланган амортизация суммасига қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари тузилади:
1. Асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга эскириш ҳисобланди:
Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи
К-т 0211-0299-«Асосий воситаларнинг амортизацияси» ҳисобварағи
2. Ёрдамчи ишлаб чиқаришда фойдаланишда бўлган асосий воситаларга эскириш ҳисобланди:
Д-т 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағи
К-т 0211-0299-«Асосий воситаларнинг амортизацияси» ҳисобварағи
3. қисқа муддатга ижарага берилган асосий воситаларга эскириш ҳисобланди:
Д-т 9430-«Бошқа муомалавий ҳаражатлар» ҳисобварағи
К-т 0211-0299-«Асосий воситаларнинг амортизацияси» ҳисобварағи
4. Умумишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисобланди:
Д-т 2510-«Умумишлаб чиқариш» ҳисобварағи
К-т 0211-0299-«Асосий воситаларнинг эскириши» ҳисобварағи
Ҳисобланган амортизация суммалари (қайси усулда ҳисобланишдан қатъий назар) икки ёқлама ёзиш усули ёрдамида тегишли ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади. Агар асосий воситалар тугатилса (сабабидан қатъий назар) уларга ҳисобланган амортизация суммалари ҳисобдан чиқарилиши лозим.
Мисол. Мебеллар сотилганлиги сабабли уларга ҳисобланган эскириш суммалари ҳисобдан чиқарилди:
Д-т- 0240-«Мебель ва идора анжомларининг эскириши» ҳисобварағи
К-т- 9210- «Асосий воситаларнинг тугатилиши» ҳисобварағи.
Do'stlaringiz bilan baham: |