Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet53/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олиш
Чет эл валютасидаги муомалаларни амалга ошириш учун чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобваракқлардан фойдаланилади. Мамлакат худудидаги ва ташқарида жойлашган банкдаги хорижий валюта ҳисобварағларидаги пул маблағларининг харакати ва ҳолати қуйидаги ҳисобварақларида умумлаштирилади:
5210- «Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари».
5220-«Чет элдаги валюта ҳисобварақлари».
Валюта ҳисобварақлари бўйича муомалаларни юритиш тартиби УЎзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий хужжатлари асосида белгиланади.
Корхонанинг валюта маблағлари ҳисобварақлари дебетида корхона валюта ҳисобварақларига маблағларнинг тушуми,кредит томонида эса ушбу маблағларнинг чикими акс эттирилади.Хатолик билан корхона валюта ҳисоб- варакларининг кредит томонига ўтказилган ва банк кучирмаси текширилгандан сўнг аниқланган суммалар 4860-«Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағида акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида валюта ҳисобварақлари бўйича ҳисоблар банк кучирмалари ва уларга илова қилинган ҳисоблашиш хужжатлари асосида олиб борилади. Корхона валюта маблағлари ҳисобварақларининг аналитик ҳисоби хорижий валютада пул маблағларини сақлаш учун банк муассасаларида очилган ҳар бир ҳисобварақ бўйича юритилади.
1- мисол. Узоқ муддатли ижара шартномаси асосида берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловининг валюта ҳисобварағига кирим қилиниши. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:

Д-т 5210 «Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари » ҳисобварағи


К-т 4810 «Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи

2- мисол. Банкдан олинган узоқ муддатли кредитлар валюта ҳисобварақларидан қайтарилди:


Д-т 7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари» ҳисобварағи


К-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварағи» ҳисобварағи


БАНКДАГИ МАХСУС ҲИСОБВАРАқЛАРДАГИ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ.
Корхоналар турли муомалалар бўйича тўловларни нақд пулсиз амалга оширадилар. Амалда нақд пулсиз ҳисоб-китобнинг турли шакллари қўлланилади. Саноатда ҳисоб-китобнинг асосан қуйидаги: акцепт, аккредитив, махсус ҳисобварақлар, тўлов топшириқномалари, чек орқали тўлаш шакллари қўлланилади.
У ёки бу шаклни қўллаш корхоналар ўртасида тузилган шартномада келишиб олинади, айрим вақтларда эса қайси шаклни қўллаш амалдаги қонунда белгиланган бўлади.
Аккредитивлар, чек дафтарчалари, бошқа тўлов хужжатларида, жорий махсус ва бошқа ҳисобварақларидаги пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ҳолати ва харакати қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинади:
5510-«Аккредитивлар»
5520-«Чек дафтарчалари»
5530-«Бошқа махсус ҳисобварақлар»
Аккредитивлар бу мол етказиб берувчи корхонага хизмат кўрсатувчи банкнинг харидор корхонага хизмат кўрсатувчи банкка жўнатилган маҳсулот учун мол етказиб берувчи ҳисобварағини тўлаш хақидаги кўрсатмасидир.
Аккредитив шаклида акцепт шаклидан фарқли равишда ҳисобварақ мол етказиб берувчи корхонага хизмат кўрсатувчи банкда тўланади.
Ҳисоб-китобнинг аккредитив шакли асосан шаҳарлараро ҳисоб-китобларда қўлланилади.
Харидор корхона мол етказиб берувчи корхонанинг ҳисобварағини тўлаш учун ўзига хизмат кўрсатувчи банк муассасасига аккредитив ажратиш ҳақида ариза расмийлаштиради. Банк харидор корхонанинг маълум миқдордаги маблағини аккредитивлаштиради ва бу хақда мол етказиб берувчига хизмат кўрсатувчи банкка маълум қилади. Маҳсулотни жўнатганлиги ҳақидаги хужжатларни мол етказиб берувчи ўзига хизмат кўрсатувчи банкка топшириши билан унинг ҳисобварағи тўланади. Корхонанинг ўз маблағлари ёки банк қарзи ҳисобидан аккредитив ажратилиши мумкин.
Ҳисоб-китобнинг аккредитив шакли мол етказиб берувчи корхона учун мол ҳисоб китобини тезлаштириши, харидор корхона учун эса маблағлар айланиш жараёнини секинлаштириши мумкин. Чунки аккредитив аввалдан белгиланган маълум миқдордаги суммага 25 кунгача муддатга қўйилиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳисоб-китобнинг бу шакли мол етказиб берувчи корхона ҳисобварағини ўз вақтида туламайдиган корхоналарни жазолаш сифатида қўлланилади.
5510 - «Аккредитивлар» ҳисобварағининг дебетида аккредитивга ўтказилган маблағлар 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210 - «Мамлакат ичидаги валюта ҳисобварақлари», 5220 - «Хориждаги валюта ҳисобварақлари», 6810 - «қисқа муддатли банк кредитлари» ҳисобварақларининг кредити билан акс эттирилади.
5510 - «Аккредитивлар» ҳисобварағининг кредитида эса аккредитивлардан сарфланган ёки ишлатилмай қолган пулларнинг қайтарилиши 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210 - «Мамалакатимиздаги валюта ҳисобварақлари», 5220 - «Хориждаги валюта ҳисобварақлари», 6010 - «Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар» нинг дебети билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади.
5520 - «Чек дафтарчалари» ҳисобварағида чек дафтарларидаги маблағларнинг харакати ҳисобга олинади.
Ҳисоб-китоб чеки орқали ҳисобварақ эгаси ўзининг ҳисобварағидан маълум суммани чек олган корхона ҳисобварағига ўтказиш ҳақида кўрсатма беради. Ҳисоб-китоб чеки харидор корхона томонидан мол етказиб берувчининг вакилига маҳсулот олингандан кейин берилади. Вакил чекни тўлаш учун ўзига хизмат кўрсатувчи банк муассасасига топширади. Бу эса корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китобни тезлаштиради. Чек мол етказиб берувчи вакилига берилган кундан бошлаб ўн кундан сўнг ўз кучини йўқотади.
Чек дафтарчаларининг берилишида маблағларни депонентлаш 5520 - «Чек дафтарчалари» ҳисобварағининг дебети ва 5110 -«Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210-5220 - «Валюта ҳисобварақлари», 6810 - «қисқа муддатли банк кредитлари» ва бошқа ҳисобварақларнинг кредити бўйича акс эттирилади.
Фойдаланилмаган чекларнинг банкка қайтарилиши 5520 - «Чек дафтарчалари» ҳисобварағининг кредити ва 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», 5210-5220 - «Валюта ҳисобварақлари» ҳисобварақларининг дебети билан корреспонденцияда акс эттирилади.
5530 - «Бошқа махсус ҳисобварақлари» ҳисобварағида бошқа махсус сақланувчи мақсадли молиялаш маблағларининг харакати ҳисобга олинади. Хусусан, ота-оналардан ижтимоий ташкилотлар (болалар боғчаси)ни асраш учун, бошқа манбалардан тушган маблағлар ҳисобга олинади.

1-мисол: Турли савдо ҳаражатларининг чеклар ёрдамида тўланиши. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:


Д- т 9410 - «Савдо ҳаражатлари» ҳисобварағи

К- т 5520 - «Чек дафтарчалари» ҳисобварағи


2-мисол: қондирилган даъволар суммаларининг аккредитивларга келиб тушиши:

Д-т 5510 - «Аккредитивлар» ҳисобварағи

К-т 4860 - «Олинадиган даъволар» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish