|
Ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги маблағларни ҳисобга олиш
|
bet | 52/92 | Sana | 28.03.2022 | Hajmi | 1,3 Mb. | | #514407 |
| Bog'liq Шодиев
Ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги маблағларни ҳисобга олиш.
Корхоналар ўзларининг бўш пул маблағларини банкда сақлашлари зарур. Ўзининг хўжалик ҳисобидаги айланма маблағларига ва мустақил балансга эга бўлган корхоналар учун банк ҳисоб - китоб ҳисобварағи очади. Ушбу ҳисобварақдан пул маблағларини бошқа ҳисоб-китоб ҳисобварағига ўтказиб куйиш йўли билан нақд пулсиз ҳисоб-китоб ишлари олиб борилади. Ҳисоб- варакдаги пул маблағларининг сарфланиши ёки ўтказилиши корхонанинг рухсати билан амалга оширилади. Айрим ҳолларда ҳисобварқдаги маблағ корхонанинг рухсатисиз сарфланиши мумкин. Бунга мисол тариқасида бюджетга тўланиши лозим бўлган тўловларнинг уз вақтида тўланмаганлигини келтиришимиз мумкин. Шундай қилиб, корхона банкдаги ҳисоб-китоб ҳисобварағининг тўла ҳуқуқли эгаси ҳисобланади. Банк корхона пул маблағларининг тўғри, яъни белгиланган мақсадга сарфланиши устидан назорат олиб боради. Ҳисоб-китоб ҳисобварағида корхона асосий фаолияти билан боғлиқ мумалалар юзасидан ҳисоб-китоблар олиб борилади.
Банк муассасаси корхона ҳисоб-китоб ҳисобварағида қолган маблағ чегарасида унинг эгасининг кўрсатмаларини бажаради, яъни ҳисоб-китоб ҳисобварағидан маблағ беради ёки ўтказади. Корхона мавжуд мажбуриятларини ўз вақтида тўлаши зарур акс ҳолда жарима тўлайди.
Ҳисоб-китоб ҳисобварағидан тўланадиган маблағ маълум тартибда, яъни ҳисоб-китоб хужжатларининг банкка келиб тушиши тартибига қараб, навбат билан тўланади. Агар корхонанинг банкдаги ҳисоб-китоб ҳисобварағида маблағ бўлмаса ёки ҳисобварақни тўлаш учун маблағ етишмаса, у ҳолда хужжат банкнинг 2-рақамли махсус картотекасида сақланади ва ҳисобварағига маблағ келиб тушуши билан тўланади. Банк маълум белгиланган муддатда корхонага ҳисоб-китоб ҳисобварағидан кучирма юборади. Кучирмада муомала суммаси, ҳисобварақдаги бошланғич ва охирги қолдиқ кўрсатилади, унга бошланғич ҳисоб-китоб хужжатлари қўшиб топширилади. Бухгалтерия ходимлари банкдан олинган кўчирмадаги ёзувларнинг тўғрилигини, уларни кўчирмага илова қилинган хужжатлардаги суммалар билан мувофиқлигини диққат билан текширадилар.
Ҳисоб-китоб ҳисобварағидаги муомалаларнинг синтетик ҳисобини юритиш учун қуйидаги ҳисобварақдан фойдаланилади:
5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи».
5110 -«Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ҳисобварағининг дебети қуйидаги ҳисобварақлар кредити билан корреспонденцияланади:
4010 - харидорлар ва буюртмачилардан келиб тушган маблағ суммасига;
5010, 5020 - кассадан пул қайтарилганда;
4810-4890 - дебиторлар қарзи тўланганда.
5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ҳисобварағининг кредити қуйидаги ҳисобварақлар дебети билан корреспонденцияланади:
5010, 5020 - кассага пул берилганда;
6010 - мол етказиб берувчиларга бўлган қарзлар тўланганда;
6510 - суғурта тўловлари ўтказилганда;
6410 - бюджетга тўловлар ўтказилганда;
5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ҳисобварағининг ой охиридаги қолдиғи, айни пайтда ҳисоб-китоб ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлар суммасини кўрсатади.
1-мисол. Аккредитивлар бўйича ишлатилмай қолган суммалар ҳисоб-китоб ҳисобварағига ўтказилади. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т 5110 - «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ҳисобварағи.
К-т 5510 - «Аккредитивлар» ҳисобварағи.
2-мисол. Бюджетга тўланиши лозим бўлган тўловлар ҳисоб-китоб ҳисобварағидан тўланди:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар юзасидан қарзлар» ҳисобварағи.
К-т 5110- «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» ҳисобварағи.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|