Таварларни ҳисобга олиш.
Корхонада сотиш учун сотиб олинган товар моддий қийматликлар «Товарлар» ҳисобварағида ҳисобга олиб борилади. Бу ҳисобварақлар асосан савдо, умумий овқатланиш корхоналарида қўлланилади.
Товарларнинг мавжудлиги, харакати қуйидаги ҳисобварақларда акс эттириб борилади:
2910-«Омбордаги товарлар»
2920-«Чакана савдодаги товарлар»
2930-«Кўргазмадаги товарлар»
2940-«Ижарадаги бюмлар»
2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар»
2960-«Комиссияга берилган товарлар»
2970-«Йўлдаги товарлар»
2980-«Савдо устамаси»
2990-«Бошқа товарлар»
Товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг қисқача шарҳи қуйидагича:
2910-«Омбордаги товарлар» ҳисобварағида корхона томонидан сотиб олиган ҳамда махсус жойлар (улгуржи бозорларда, омборларда, умумий овқатланиш жойларида, совитгичлар)да сақланаётган товарлар заҳиралари ҳисобга олиб борилади. Омбордаги товарлар сотиб олиш қийматида ҳисоб қилинади.
2920-«Чакана савдодаги товарлар» ҳисобварағида чакана савдо корхоналари жумладан, дўконларда ва умумий овқатланиш корхоналарининг буфетларидаги шиша идишларнинг миқдори ва харакати ҳам ҳисобга олинади.
2930-«Кўргазмадаги товарлар» ҳисобварағида рекламадаги товарлар, шунингдек, ярмарка ва кўргазмаларга мўлжалланган товарлар сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобга олинади.
2940-«Ижарадаги буюмлар» ҳисобварағида ижарага олинган буюмларнинг мавжудлиги ва харакати ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган буюмларнинг кўпайиши, кредитида эса камайиши акс эттириб борилади.
2940-«Ижарадаги буюмлар» ҳисобварағининг ҳисобот даври охиридаги қолдиғи ижарага олинган буюмларнинг қйматини кўрсатади.
2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар» ҳисобварағида товарлар билан банд ва бўш идишларнинг мавжудлиги ва харакати ҳисобга олиб борилади. Савдо корхоналари товарлар билан банд ва бўш бўлган идишларнинг харакатини уларнинг таркиби ва баҳосидан келиб чиққан ҳолда идишлар гурухи, баҳоси бўйича ўрнатиладиган ўртача ҳисоб баҳоси бўйича ҳисобга олиш мумкин. Бундай идишларни сотиб олиш баҳоси билан ўртача ҳисоб баҳоси ўртасидаги фарқ 9390-«Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағига олиб борилади.
2960- «Комиссияга берилган товарлар» ҳисобварағида бошқа корхоналарга сотиб бериш учун берилган товарларнинг мавжудлиги ва харакати ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақнинг дебетида сотиб бериш учун берилган товарларнинг кўпайиши, кредитида эса уларнинг камайиши (сотилиши ва бошқалар) акс эттирилади.
2970-«Йўлдаги товарлар ҳисобварағида харидор ва буюртмачиларга жўнатилган лекин ҳали етиб бормаган товарларнинг мавжудлиги ва харакати ҳисобга олинади.
2980-«Савдо устамаси» ҳисобварағида товарларни олиб сотиш давомида уларга қўйилган устама ҳақлар ҳисобга олиб борилади.
2990-«Бошқа товарлар» ҳисобварағида юқоридаги ҳисобварақларда кўрсатилмаган бошқа муомалалар ҳисобга олинади.
Корхона омборига келиб тушган товарлар ва идишларнинг кирим қилиниши 2910-«Товарлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади ва бошқа ҳаражатлар 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган тўловлар» ҳисобварақлари кредитидан 9410-«Сотиш ҳаражатлари» ҳисобварағининг дебетига ёзилади.
Ҳисоблашиш хужжатлари харидорлар томонидан тақдим этилган ёки улар томонидан хақи тўланган, харидорларга сотилган ёки жўнатилган товарлар 2910-«Омбордаги товарлар» ҳисобварағидан 9120-«Сотилган товарлар таннархи» ҳисобварағининг дебетига сотиш тартибида ҳисобдан чиқарилади.
Агар мол етказиб бериш шартномасида жўнатилган товарларга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларининг корхонадан харидорларга ўтиш даври ва товарларнинг тасодифий нобудгарчилик таваккалчилиги кўрсатиб ўтилган бўлса, у ҳолда бу давр бошланишига қадар товарлар 9120-»Сотилган товарлар таннархи» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Уларнинг хақиқатда сотишда товарларнинг ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларинг кредити ва 9120-«Сотилган товарлар таннархи» ҳисобварағининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Товарларнинг кирим ва чиқим юк хатлари, счёт фактуралар, касса ордерлари асосида тўлдириладиган моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботига асосан юритилади.
Товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича аналитик ҳисоб моддий жавобгар шахслар бўйича, товарларнинг номлари, гуруҳлари бўйича юритилади.
1-мисол. Мол етказиб берувчилардан сотиб олиш баҳосида товарлар, идишлар, ижара буюмларининг келиб тушиши акс эттирилди. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т-2910-2990-«Товарлар» ҳисобварақлари
К-т-6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган тўловлар» ҳисобварағи.
2-мисол. Омбордаги товарлар харидорларга юклаб жўнатилди:
Д-т 9120-«Сотилган товарлар таннархи» ҳисобварағи
К-т 2910-«Омбордаги товарлар» ҳисобварағи
Do'stlaringiz bilan baham: |