Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Умумишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet36/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Умумишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олиш
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига маҳсулот ишлаб чиқариш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган ҳаражатлар билан бир қаторда ишлаб чиқариш учун умумий бўлган, умумишлаб чиқариш ҳарактеридаги ҳаражатлар ҳам қўшилади.
Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари деганда асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларини бошқариш ҳамда уларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар тушунилади. Уларга «Ҳаражатлар таркиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ, ишлаб чиқариш ҳарактеридаги асосий фондлар ва номоддий активлар амортизацияси, ишлаб чиқариш ҳарактеридаги бошқа ҳаражатлар киради. Улар қуйидагилар:

  • Ишлаб чиқаришни хом ашё, материал, ёқилғи, электр қуввати, ускуналар, мосламалар билан таьминлаш бўйича ҳаражатлар;

  • Асосий ишлаб чиқариш фондларини иш ҳолатида ушлаб туриш билан боғлиқ ҳаражатлар(жорий ва капитал таьмирлаш);

  • Нормал техник шароитни таьминлаш бўйича ҳаражатлар;

  • Ишлаб чиқариш жараёнига тааллуқли бўлган бошқарма техник воситалари, сигнализация воситалари, ҳисоблаш механизмларини сақлаш, хизмат қилиш билан боғлиқ ҳаражатлар;

  • Ишлаб чиқариш жараёнига тааллуқли хизмат сафари ҳаражатлари;

  • Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар ва ишлаб чиқариш активларининг мажбурий суғуртаси бўйича ҳаражатлар;

  • Яроқсиз маҳсулотлар ҳисобига нобудгарчиликлар;

  • Таннархга қўшиладиган ва белгиланган тартибда ҳисобланадиган бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар бюджетдан ташқари махсус фондларга ажратмалар ва бошқалар.

Умумишлаб чиқариш ҳаражатларининг синтетик ҳисоби 2510-«Умум- ишлаб чиқариш ҳаражатлари» ҳисобварағида юритилади. Бу ҳисобварақдан корхонанинг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш сарфлари ҳақидаги муомалаларини умумлаштириш учун фойдаланилади.
2510-«Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари» ҳисобварағининг дебетида қуйидаги ҳисобварақларнинг кредити билан корреспонденцияланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади: «Материаллар», «Касса», «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи», «Ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб-китоблар», «Ижтимоий суғурта ва таьминот бўйича ҳисоб-китоблар» ва бошқалар.
2510-«Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари» ҳисобварағининг кретида қуйидаги ҳисобваракларнинг дебети бўйича корреспонденциялар амалга оширилади:
2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»
2610-«Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар».
Ҳисобот даврининг охирида 2510-«Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари» ҳисобварағи қуйидагича бухгалтерия ўтказмасини тузиш билан ёпилади:
Д-т-2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи
Д-т-2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварағи
Д-т-2610- «Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар » ҳисобварағи
К-т-2510-«Умум ишлаб чиқариш ҳаражатлари » ҳисобварағи.
Умумишлаб чиқариш сарфлари ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг алоҳида бўлинмалари ва ҳаражатларининг моддалари бўйича юритилади.
1-мисол. Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар умумишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сарфланади. Ушбу хўжалик муомаласига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси тузилади:
Д-т-2510-«Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари» ҳисобварағи
К-т-2110-«Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағи
2-мисол. Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари нақд пулда амалга оширилди:
Д-т-2510-«Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари» ҳисобварағи.
К-т-5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish