Шодиев акбар ашурович бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг ҳаражатларини ҳисобга олиш



Download 1,3 Mb.
bet38/92
Sana28.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#514407
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   92
Bog'liq
Шодиев

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг ҳаражатларини ҳисобга олиш.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ҳисобварағида маҳсулот ишлаб чиқариш, корхонанинг асосий фаолияти доирасидаги ишларни бажариш ва хизматлар билан боғлиқ бўлмаган ҳаражатлар ҳисобга олинади. Уларга соглиқни сақлаш объектларини, болалар боғчаларини, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини, спорт ва маданият объектлари каби корхона балансида турувчи объектларни асраш ва улардан фойдаланиш ҳаражатлари киради.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг ҳаражатлари ва уларни доимий ҳисоби қуйидаги ҳисобварақда умумлаштирилади:
2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар»
Ушбу ҳисобварақдан ўз балансида турувчи болалар боғчаси, уй-жой коммунал хўжалиги объектлари, спорт ва маданият объектлари, соғлиқни сақлаш объектлари мавжуд бўлган корхоналар фойдаланади.
2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағининг дебетида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар учун ҳақиқатда амалга оширилган ҳаражатлар акс эттирилади. Бундай ҳаражатларга фойдаланилган асосий воситаларнинг амортизация ҳаражатлари (асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисобварақларининг кредити бўйича), ижтимоий соҳада банд бўлган ходимларга иш ҳақи ҳаражатлари (меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоб- варағининг кредити бўйича), фойдаланилган номоддий активларнинг амортизацияси ҳаражатлари (номоддий активларнинг эскириши ҳисобварақларининг кредити бўйича), турли корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар қиймати мисол бўлади.
2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағининг кредитида қилинган ҳаражатларнинг камайиши, қопланиши ва тегишли ҳаражатларга тақсимланиши акс эттирилади.
2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» ҳисобварағининг ҳисобот даври охиридаги қолдиғи шу хўжаликлар учун сарфланган ҳаражатларнинг қопланмаган қисмини билдиради.


Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш.
Тайёр маҳсулотлар деганда барча ишлов операцияларидан ўтиб, тайёр ҳолга келтирилган, белгиланган давлат стандарти ёки техник талабларга жавоб берадиган, корхона техник назорати ходимлари томонидан қабул қилинган маҳсулот тушунилади. Унинг таркибига буюртмачи корхоналар учун бажарилган иш, хизматлар ҳамда ушбу корхонага қарашли ишлаб чиқаришдан ташқари хўжаликлар учун бажарилган иш ва хизматлар ҳам киритилади.
Корхонада мавжуд бўлган тайёр маҳсулотлар ва уларнинг харакати қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олиб борилади:
2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»
2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар»
2830-«Комиссияга берилган тайер маҳсулотлар»
Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни кирим қилиш 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебетида, 2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ҳисобварақлари билан корреспонденцияда акс эттирилади.
Харидорларга юклаб жўнатилган ёки берилган тайёр маҳсулотлар (бу маҳсулот учун харидор томонидан ҳисоблаш ҳужжатлари тақдим этилган) 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар», ҳисобварағининг кредитидан, 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» ҳисобварағининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
2810- «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағи бўйича аналитик ҳисоб тайёр маҳсулотларнинг сақланишига маъсул бўлган моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади.
2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида кўргазмага, ярмаркага, реклама ва кўрсатиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Бунда 2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебетига ва 2810- «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредитига ёзувлар қилинади. Агар кўргазмадаги, ярмаркадаги тайёр маҳсулотлар сотилса, у ҳолда 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағи бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Тайёр маҳсулотларнинг ҳисоби кирим ва чиқим юк хатлари счётфактуралар тўлғазиладиган моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботлари асосида юритилади.
2830-«Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағида бошқа корхоналарга сотиш учун берилган тайёр маҳсулотлар ҳисобга олинади. Бундай ҳолатда 2830-«Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг дебети 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Четга бажарилган ишлар ва хизматларнинг қиймати тайёр маҳсулотларнинг ҳисобга олувчи ҳисобварақларда акс эттирилмайди. Улар бўйича сарфланган хақиқий ҳаражатлар ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳисобварақларидан бевосита 9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи» ҳисобварағига ҳисобдан чиқарилади. Буюртмачиларга жойида бериладиган ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилмаган маҳсулот тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибига қолади ва тайёр маҳсулотлар ҳисобварақларида ҳисобга олинмайди.
Ишлаб чиқаришдан омборларга қабул қилинган тайёр маҳсулотлар қуйидагича акс эттирилади, ҳамда ҳақиқий таннархи аниқ бўлгандан сўнг ўртадаги фарқ суммасига қўшимча бухгалтерия ўтказмаси тузилади:

Д-т 2810-«Омбордаги тайёр махсулотлар»


К-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш»
1-Мисол. Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар омборга қабул қилинди.
Ушбу хўжалик муомаласига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси тузилади:

Д-т- 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»


К-т- 2820-«Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар»
2-Мисол: Инвентаризация натижасида тайёр маҳсулотлар камомади аниқланди (айбдор шахс маълум эмас):
Д-т-5910-«Камомад ва моддий бойликларга етказилган зарарлардан йўқотишлар» ҳисобварағи.
К-т-2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» ҳисобварағи



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish