Шартнома эркинлигининг бузилиши


Фермерларнинг биргаликдаги фаолияти



Download 105 Kb.
bet7/9
Sana12.04.2022
Hajmi105 Kb.
#546329
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Фермерларнинг биргаликдаги фаолияти. “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасида фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида бирлашиши, маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш бўйича уюшмалар ҳамда бошқа бирлашмаларга кириши мумкинлиги, шунингдек, фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурийлиги белгиланган.

Бироқ, фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурийлиги ҳақидаги талаб, аввало, амалдаги қонунларгазид ҳисобланади.
Сабаби Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун 2-моддасида эса нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчасига таъриф берилган бўлиб, унга кўра, нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Кўриниб турибдики, қонунчиликда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш ихтиёрий бўлгани ҳолда, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунда бу ҳолат мажбурий этиб белгиланган.
Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, Украинанинг “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасида фермер хўжаликлари бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларини, кооператив банкларни, уюшмаларни ва бошқа бирлашмаларни тузишга, шунингдек хўжалик жамиятларининг асосчилари бўлишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Молдованинг 2000 йил 3 ноябрдаги 1353-сонли “Деҳқон (фермер) хўжаликлари тўғрисида”ги Қонуни 28-моддасида ҳам деҳқон (фермер) хўжаликлари ҳудудий ёки ишлаб чиқариш тамойилига кўра бирлашма ва уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган.
Масалан, Геманияда 300 мингга яқин фермер хўжаликларининг 90 % дан ортиғини бирлаштирган Германия Фермерлар уюшмасига (Deutsche Bauernverband) аъзо бўлиш ҳам ихтиёрий амалга оширилади.

Download 105 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish