Шартнома эркинлигининг бузилиши



Download 105 Kb.
bet1/9
Sana12.04.2022
Hajmi105 Kb.
#546329
  1   2   3   4   5   6   7   8   9

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хусусан соҳада бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, соҳа иштирокчилари ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси”да ҳам қишлоқ хўжалиги тармоғини модернизация қилиш ва бошқарувнинг замонавий тизимини яратиш, соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва хусусий инвестициялар оқимини кўпайтириш сингари бир қатор устувор вазифалар белгиланган.
Бироқ, фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мустақиллигини таъминлаш борасида қонунчиликда ҳуқуқий бўшлиқлар ва камчиликлар мавжуд бўлиб, уларни тартибга солиш зарурияти юзага келмоқда. Хусусан, фермерлар амалда ҳокимларнинг тазйиқларидан, шартномаларни ўзи истаган тараф билан туза олмаётганидан, мулклари ёки ерлари тортиб олинишидан жабр кўрмоқда.
Мазкур муаммолар қуйидагилардан иборат:

  1. Шартнома эркинлигининг бузилиши. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 662-II-сон Қонуни 17-моддасида фермер хўжалигининг тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотини назарда тутилган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлаши шартлиги белгиланган.

Ушбу Қонуннинг 32-моддасида контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинларини экканида ер участкасини олиб қўйиш зарурати бўлган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинса, ҳатто фермер хўжалиги тугатилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомда эсатуман (шаҳар)лар ҳокимликлари ўз ваколатлари доирасида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида давлат эҳтиёжлари учун шартномалар тузилиши ва бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштирадилар деб белгиланган.
Шунга ўхшаш норма Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги 53-сонли “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам белгиланган. Хусусан, ҳокимликлар фермер хўжаликлари рўйхатини белгилаши ҳамда уларга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари билан контрактация шартномаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатиши назарда тутилган.
Мисол сифатида бугунги кунда фермер ва тўқимачилик саноати корхоналари ўртасида тузиладиган пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилаётганлигини олиш мумкин. Бунда, фермер етиштирилган пахта хомашёсини тўқимачилик корхонасига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Бироқ, мазкур шартномалар шартнома эркинлиги принципларига зид равишда тузилиб келинмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 53-сонли қарори билан эса туман (шаҳар)лар ҳокимлари қарори билан фермер хўжаликларини муайян пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналарига бириктириш амалиёти шаклланган.
Ҳокимларнинг ушбу ваколати бевосита уларнинг фермер хўжаликларининг фаолиятига аралашишига сабаб бўлиб, фермер хўжаликларининг мустақил тарзда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари билан шартномавий муносабатларга киришишига тўсқинлик қилмоқда. Натижада, фермер хўжалиги шартноманинг иккинчи тарафини, шартноманинг шартларини эркин танлай олмай, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилмоқда. Ҳатто амалиётда шартномада қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг миқдор ва ассортименти кўрсатилмасдан, фермерларга мажбурий равишда шартномани имзолатиш ҳолатлари ҳам мавжуд.

Download 105 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish