Шартнома эркинлигининг бузилиши


Мулк ҳуқуқи кафолатларига зид қоидаларнинг мавжудлиги



Download 105 Kb.
bet3/9
Sana12.04.2022
Hajmi105 Kb.
#546329
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Мулк ҳуқуқи кафолатларига зид қоидаларнинг мавжудлиги. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 662-II-сон Қонуни 19-моддасида фермер хўжалигининг мулк ҳуқуқи давлат ҳимоясида эканлиги белгиланган бўлиб, унга кўра, бинолар, иншоотлар, қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, чорва моллар, паррандаларга, етиштирган маҳсулотига, қишлоқ хўжалик техникаси, инвентарь, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектларига, шунингдек фермер хўжалигининг балансидаги бошқа мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи фермер хўжалигига қарашлидир.

Фермер хўжалиги бошлиғининг пул ва моддий маблағлари, товарларни реализация қилишдан (ишлар бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан) олинган даромадлар (фойда), қимматли қоғозлардан келган даромадлар, қонунларда тақиқланмаган бошқа манбалар фермер хўжалигининг мол-мулкини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, олиш, сотиш, ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга.
Фермер хўжалиги тугатилаётганда фаолиятни амалга ошириш даврида ўз маблағлари ҳисобига яратилган мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эркин тасарруф этиши мумкин.
Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 декабрдаги 1012-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари фермерларнинг мулк ҳуқуқини бузмоқда. Ушбу Низомга кўра, фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларини яроқсиз деб топиш, уларнинг ўрнида интенсив боғ ва токзор барпо этиш ёки ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Низомга кўра, фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан олти ой муддатда:
яроқсиз деб топилган боғ ёки токзорни бузиш ҳамда далани дарахт қолдиқларидан (илдизларидан) тозалаш;
яроқсиз деб топилган боғ ёки токзор ўрнида интенсив боғ ёки токзор барпо қилиш ишларини амалга оширади.
Кўриниб турибдики, фермернинг мулкида бўлган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш ҳолати туман (шаҳар) ҳокимликлари ихтиёрига боғлиқ қилиб қўйилган бўлиб, бу ўз навбатида фермерларнинг мулк ҳуқуқига дахл қилмоқда.
Хорижий давлатлар, жумладан, ХХРнинг “Қишлоқ хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига асосан, ҳеч қандай ташкилотлар ёки шахслар бундай ташкилотларнинг мол-мулкига ёки бошқарувда қарор қабул қилиш ҳуқуқига аралашиши мумкин эмас.
Фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ва эксплуатация ташкилотлари қонунларда ёки қоидаларда мавжуд бўлмаган ҳар қандай тўловларни тўлашдан бош тортишга ҳақлидирлар.
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish