Шартнома эркинлигининг бузилиши



Download 105 Kb.
bet2/9
Sana12.04.2022
Hajmi105 Kb.
#546329
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Маълумот ўрнида: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми Ўзбекистонинг 12 та туманида фаолият юритаётган кластерларни ўрганиш мақсадида фермерлар билан суҳбатлар ўтказган ҳамда кластерларни ташкил қилиш орқали пахтачилик секторини хусусийлаштириш ўзбек фермерларига қандай таъсир кўрсатаётганлиги тўғрисида маълумотлар олган.
Аниқланишича, 2020 йил 20 февралида Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 77 нафар фермер хўжаликларининг ҳукуматга йўллаган хатида “бўш шартнома”ни имзолашга мажбур бўлганликларини, унда кластерга етказиб беришлари керак бўлган пахта миқдори кейинчалик қўшиб қўйилганлигини таъкидлаганлар.
Бундан ташқари, фермерлар томонидан кластер томонидан берилган ўғитлар бозор нархидан икки баравар юқори бўлганлиги, кластер ўз вақтида минерал ўғитларни етказиб бериш мажбуриятини бузганлиги ва бу маҳсулот етиштириш учун ҳукумат томонидан ажратилган кредитларни тўлашни кечиктиргани айтилган.
Уларнинг фикрича, ўғитлар, дизел ёқилғиси ва техника нархлари шартномалар имзолашдан олдин келишилмайди ва кластер томонидан оширилган нархларда белгиланади. Фермерлар кўпинча уларнинг нархини пахта мавсуми охирида, кластерлар томонидан ҳосилни йиғиш бўйича якуний ҳисоб-китоблар якунлангандан сўнг билиб олишади.
Маълумот ўрнида: Cotton Campaign халқаро коалициясининг
2020 йил пахта ҳосилида мажбурий меҳнатга доир ҳисоботида фермерлар ҳақ-ҳуқуқларига ҳам тўхталиб ўтилган бўлиб, уларда кластер билан шартнома имзолаш борасида танлов мавжуд эмаслиги танқид қилинган. Жумладан, «Ҳар бир туманда камида битта кластер фаолият юритади. Шу боис, фермерларда шартнома имзолаш борасида танлов йўқ, уларда ўзлари етиштирган пахта нархини белгилаш бўйича назорат ёки музокара ўтказиш кучи мавжуд эмас. Камида бир ҳолатда, мустақил кооперативларини ташкил этмоқчи бўлган фермерлар ушбу тумандаги кластер билан шартнома имзолашдан бошқа чораси йўқлигига доир маҳаллий ҳокимият идораларидан кўрсатма олишган. Пахта етиштиришни инкор қилган фермерлар ерлари олиб қўйилади.

Бундан ташқари, ҳукумат майда ва ўрта фермерлар ерларини қишлоқ хўжалиги юритиш учун кластерларга олиб бериш сиёсатини юритмоқда. Бу эса, қишлоқ жойларда яшаш учун ўта оғир оқибатларга эгадир. Бу жараёнларда айрим фермерлар қишлоқ хўжалиги ишчилари сифатида кластерларда ишламоқда. Бунда улар ва уларнинг ходимлари қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш, чорва боқиш ва пахтанинг қуриган ғўзапояларини йиғиб олиш имкониятидан маҳрум бўлмоқда», — дейилади ҳужжатда. 
Умуман олганда, контрактация шартномасининг мазмуни бугунги бозор иқтисодиёти талабларига зид бўлиб, шартнома тузиш эркинлиги принципини таъминламайди. Ушбу шартнома тури фақат собиқ социалистик давлатлар қонунчилигида назарда тутилган бўлиб, ривожланган давлатлар қонунчилигида мазкур шартнома тури учрамайди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалиги ташкилоти (Food and Agriculture Organization of the United Nations) томонидан 2017 йилда “Фермер хўжалиги шартномаларининг ҳуқуқий жиҳатлари” (Legal aspects of contract farming agreements) номли қўлланмаси чоп этилган бўлиб, ушбу қўлланмада фермер хўжалиги шартномаси деганда, харидор ва фермер ўртасида фермер хўжалиги маҳсулоти ёки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш шартларини белгилайдиган шартнома тушунилиши назарда тутилган. Бошқача айтганда, фермер хўжалиги шартномаси бу олди-сотди шартномасидир.
Юқорида санаб ўтилганларни инобатга олиб, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалигининг бошқа ишлаб чиқарувчилари ва тўқимачилик саноати корхоналари ўртасида бозор муносабатларини янада ривожлантиришга, фермер хўжаликларининг иқтисодий манфаатдорлигини, шартномавий муносабатларда тарафлар эркинлигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилади.
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish