Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet5/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

анаксимен
Ҳаёти. Анаксимен қадимги юнон файласуфи ва давлат арбобидир. У милетлик Эвристрат оиласида мил.ав. 585 йили туғилган ва мил. ав. 525 йили вафот этган.
АСАРЛАРИ. Анаксименга тегишли деб ҳисобланадиган, фақат учта кичик парча бизнинг давримизгача етиб келган, уларнинг биттаси, эҳтимол ҳақиқий бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари, бошқа муаллифлар, масалан икки аср кейинроқ яшаган Аристотелнинг изоҳлари мавжуд.
таълимоти. Анаксимен олам тўғрисидаги янгича таълимот яратди. Унинг фикрича, оламнинг бирламчи асоси Анаксимандр айтган «чексизлик» (апейрон) ҳам, Фалес айтган «сув» ҳам бўлиши мумкин эмас. У бирламчи модда тўғрисида фикр юритишдан олдин бизга маълум бўлган моддаларнинг келиб чиқиш жараёнини тушуниш муҳимдир, деб ҳисоблади. Анаксимен ана шундай жараённи келтириб чиқарувчи моддани ҳаво деб ҳисоблади. Ҳавога парчаланиш ва қуюқлашиш жараёнлари хосдир. Барча моддалар ана шундан келиб чиққандир. Ҳаво парчаланар экан, оловга айланади, қуюқлашиш даражасига боғлиқ равишда сувга, тупроққа ва ниҳоят, тошга айланади. Ҳаво ўз табиатига кўра буғ ёки қора булутга ўхшашдир. Ер катта миқдордаги ҳаво томонидан қуршаб олинган текис доирадир. Ҳамма нарса ҳаводан келиб чиққан, ҳамма нарса ҳаво орқали ҳал бўлади. Ҳаво – жон ва худоларнинг ибтидосидир. Илоҳийлик ранг-баранг ва кўзга кўринмас субстанциядир. Ҳаво чексиздир. Уни сезги аъзолари орқали билиб бўлмайди.
Агар ҳаво ҳаракатланмаса эди, оламдаги ўзгаришлар ҳам рўй бермас эди. Ҳаво совуқ, иссиқ, нам, қуруқ бўлгани учун ҳам унинг мавжудлиги идрок қилинади. Ҳаво ишқаланиш туфайли иссиқ бўлиб қолади, қуюқлашиш туфайли совийди ва ундан сув, тош ва бошқа нарсалар пайдо бўлади. Буни кундалик тажриба орқали ҳам кузатиш мумкин.
Файласуфнинг фикрича, ҳаво фақат коинотнинг бирламчи ибтидосига эмас, балки ҳаёт ва руҳ манбаи ҳамдир.
Анаксимен қиёслаш, ўхшатиш орқали фикрлашни яхши кўрарди. Шунинг учун ҳам у инсон ва барча жонзотлар танасига қувват берадиган ва яхлитлигини сақлайдиган ҳаёт нафасини осмон ёритқичлари ва коинотни қўллаб – қувватлаб турадиган ҳаво билан қиёслайди.
Анаксимен ҳам ўз ўтмишдошлари Фалес ва Анасимандр синграи олам моҳиятини билишда энг умумий ўзгарувчанлик принципига таянди. Ҳамма ерда амал қиладиган қуюқлашиш ва сийраклашиш жараёнида зарралар турли шаклларга киради.
Анаксименнинг космогоник таълимотига кўра, биринчи бўлиб Ер вужудга келган, у ҳаво устида гўё муаллақ туради. Кейин денгиз, булутлар ва бошқа нарсалар вужудга келган. Осмон ёритқичлари ердаги буғланиш натижасида ҳосил бўлган: улар юқорига кўтарилиб, қисмларга ажралганидан сўнг табиатга айланган.
Ҳаракатсиз юлдузлар осмонга худди мих сингари қоқилган. Шунингдек, Қуёш ва Ой оловли қоғоз парчалари сингари ҳавода сузиб юради. Анаксименнинг фикрича, чексиз ҳаво ҳаёт манбаидир, бутун олам ҳаво билан ўраб олинган ва ҳаво томонидан ушлаб турилади.
Анаксимен инсон билиши чексизлигини, у қанча кўп нарсани билса, шунча кўпроқ билишга интилиш тамойили мавжудлигини биринчи бўлиб кўрсатган файласуф эди. Анаксимен бирламчи табиий асосни бутун борлиқнинг сабабчиси, у ягона, чексиз, ўзгармас деб кўрсатган эди. Фақат индивидуал, охирги нарсаларгина ўзгаради. Бироқ ўзгармас бирламчи асосни абадий ҳаракат билан қандай қилиб мувофиқлаштириш мумкин, деган саволга Анаксимен жавоб бермаган.
Умуман олиганда Милет фалсафий мактаби қадимги Юнон фалсафасида алоҳида ўрин тутади. Милетлик файласуфлар олға сурган ғоялар фалсафа ўз тараққиётида юқори босқичга кўтарилган даврларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ҳатто V асрда ҳам бутун борлиқнинг бирламчи асоси тўғрисидаги тасаввурларни учратиш мумкин эди.
Фалес ғояларини изчил давом эттирган Гиппон оламнинг асосини сув, намлик ташкил этади, деб ҳисоблади. V асрнинг иккинчи яримда яшаган Диоген Аполлонский Анаксимен изидан бориб, ҳамма нарса ҳаводан бошланган, деган ғояни илгари сурди. У дуалист файласуфларга қарши курашди ва оламнинг бирламчи сабабини, моҳиятини ягона ибтидосини аниқлашга ҳаракат қилди.
Кейинчалик стоиклар ҳам оламнинг мутлақ ва ўзгармас ибтидоси тўғрисидаги ғояга мурожаат қилдилар. Фалсафа тарихининг анча кейинги даврларида пайдо бўлган барча юнон файласуфларининг турли таълимотлари Анаксименнинг мутлоқ номуайянлик тасаввурлари билан узвий боғлиқ равишда вужудга келди.
Лекин бу саволга жавоб бериш учун юнон фалсафий тафаккури жуда кўплаб мактабларни дунёга келтирди.
Шундай қилиб, Милет мактаби вакиллари оламнинг яхлит бирлиги ғоясини асослаш учун унинг пайдо бўлиш сабабларини табиат ҳодисаларидан изладилар. Мутлақ ва ўзгармас ибтидо (бирламчи сабаб) ғояси мистика ва афсоналарга эмас, балки ҳиссий тажрибаларга, мантиқий хулосаларга асосланган эди.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish