Щадимги европада илк фалсафий билимлар ривожи, ижтимоий таращщиёт, маданий жараёнлар



Download 1,12 Mb.
bet6/75
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#69334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
Антик фасафа

Гераклит
Ҳаёти. Милоддан аввалги VII аср охири VI аср бошларида Иония ўлкасида Милет шаҳри билан бир қаторда Эфес шаҳри ҳам грекларнинг иқтисодий ва маданий марказларидан бири эди. Бу шаҳарда қадимги Юнон фалсафасининг энг атоқли намоёндаларидан бири Гераклит Блосон ўғли дунёга келган ва ижод қилган (милоддан аввалги 544 - 480). Уни ижодий фаолиятининг гуллаб яшнаши 504 – 490 йилларга тўғри келади.
Гераклит аристократ оиласидан келиб чиққани учун унинг сиёсий қарашларида уруғчилик – аристократик ҳокимият ўрнига келган демократик ҳокимиятга душманларча муносабат учрайди. Келиб чиқиши онаси томонидан кодрлар династиясига бориб тақаладиган эфеслик Гераклит катта мавқе ва мансабга эга бўлиши мумкин эди. Аммо у бундай имкониятдан воз кечиб, бутун умрини фанга бахшида этди ва файласуф олим сифатида шон – шуҳрат қозонди. У умрининг охиригача ёлғиз ва қашшоқликда ҳаёт кечирган.
асарлари. Гераклитнинг «Табиат ҳақида» номли асаридан бизгача 145 парча етиб келган. Унда баён этилган фикрлар асосан, учта масала коинот, давлат, илоҳиёт қаратилган. Эфеслик донишманд ўз фикрларини жуда мураккаб ва киноя усулида баён қилгани туфайли замондошлари уни «ботиний» файласуф деб атаганлар. Бундан ташқари уни «йиғлоқи» файласуф деганлар. Чунки Гераклит, шаҳар кезганида атрофида ножўя яшаб, беҳуда умр кечираётган одамларни кўрар, уларга раҳми келиб йиғлар экан. Манбаларда таъкидланганидек, у фикр юритганда одамларга қаттиқ ботадиган, аччиқ, кинояли, истеҳзоли мулоҳаза, хулосаларга таянар экан.
таълимоти. Гераклит стихияли диалектиканинг атоқли намояндаси ва асосчиларидан биридир. У биринчи бўлиб, объектив диалектика тамойилларини кўрсатиб берди, оловни табиатнинг ягона бошланғич моддаси деб ҳисоблади. «Ҳамма учун умумий бўлган бу коинотни худолардан ҳеч ким ва одамлардан ҳам ҳеч ким яратмаган, балки у доимий меъёрий тарзда алангаланадиган, меъёрий тарзда ўчадиган абадий барҳаёт олов бўлиб, ҳозир ҳам, бундан кейин ҳам шундай бўлади»,- дейди Гераклит1. Кўриниб турибдики, файласуф олам бошланишини қандайдир нотабиий ходисалар билан эмас, балки мавжуд нарсанинг ҳолати, унинг ҳаракати билан боғлиқ ҳолда тушунтиради, олов ўз қонуни (логос) билан характерланади, оламни бошқаради ва барча нарсаларнинг бошланғич асоси бўлади. Олам ва унда мавжуд бўлган нарсалар устидан ҳукмни олов амалга оширади. Чунки яқинлашиб келаётган олов ҳукм чиқаради ва жазолайди.
Ҳамма нарсаларнинг ибтидоси бўлган олов оламда содир бўлаётган барча алоқалар, бўлинишлар ва янгиланишларнинг асосидир. Нарсалар оловдан вужудга келиб, йўқ бўлиб, келгусида яна оловга айланади. Гераклит олов элементининг ерга, сувга, ҳавога айланиши ва яна аслига қайтиши жараёнини таҳлил этар экан, оламнинг абадий ҳаракатда, ўзгаришда эканлигини таъкидлайди. Олов ақлга мувофиқ яхлит олам тизимининг сабабчиси: «Барчани чақмоқ бошқаради» (фрагмент 64). Чақмоқ деганда Гераклит абадий оловни назарда тутади.
Гераклит диалектик тафаккур асосида абадий оловнинг «танқислиги» ва «керагидан ортиқчалиги» ҳолати ҳақида гапиради. Олов танқислиги оламнинг тузилишини, керагидан ортиқлиги эса, олам ёнғинини вужудга келтиради.
Файласуфнинг фикрича, олам замонда чексиз бўлган жаҳон ёнғини даврларига бўлинади, унинг натижасида олам ҳалок бўлади ва янгидан туғилади. Бундай даврий айланишлар – 10800 йилни ташкил қилади. «Меъёрий аланга айланадиган ва меъёрий ўчадиган» коинот замонда чексиз бўлса ҳамки, маконда чегаралангандир. Хуллас, Гераклит олов элементини оламни пайдо бўлиши, ҳаракати ва ўзгаришининг асоси қилиб олиб, ўзининг фалсафаси ва стихияли диалектикаси учун мустаҳкам замин тайёрлайди.
Гераклит ўзининг стихияли диалектикасида асосан қуйидаги фикрларни илгари суради:
1) Ҳамма нарсалар узлуксиз ўзгариш ҳолатида бўлади;
2) Ўзгаришлар доимий, ўзгармас қонун – логос асосида рўй беради;
3) Бу қонун қарама-қаршиликларнинг ўзаро таъсирини ўз ичига олади.
Гераклитнинг содда, лекин айни пайтда диалектик қарашига кўра, ҳамма нарса мавжуддир, айни замонда мавжуд эмасдир, чунки ҳамма нарса оқиб таради, ҳамма нарса ўзгариб туради, ҳамма нарса доимий пайдо бўлиш ва йўқолиш жараёнидир. Оламда ўзгармас нарса йўқ. Ҳаракат бутун табиатнинг ҳодисаларига хос. Оламда алоқа ва ўзаро таъсир бениҳоя чирмашиб кетган. Бу жараёнда хеч нарса ҳаракатсиз ва ўзгаришсиз қолмайди. Ҳамма нарса ҳаракат қилади, ўзгаради, пайдо бўлади ва йўқолади, янги-янги шаклларда намоён бўлади. Ҳаракат – оламнинг энг умумий характеристикасидир.
Эфеслик файласуфнинг оламнинг яхлитлиги ҳақидаги фикрлари ҳам катта қизиқиш уйғотади. Оламнинг яхлитлиги қарама-қаршиликлар бирлигидан келиб чиқади. Вужудга келиш, ўзгариш, йўқ бўлиш ва янги пайдо бўлиш қарама-қаршиликнинг бирлиги натижасида содир бўлади. Айни пайтда, қарама-қаршиликлар абадий курашда бўлади.
Моддий асос — олов маълум бир қонунлар тизими асосида ҳаракат қилади. Бу «логос» тушунчасида ифодаланган. Гераклит фалсафасида логос кўп маъноли. У бир вақтнинг ўзида сўз ва нутқ, ҳикоя ва эртак, далил-исбот ва таълимот, саноқ ва кўпдан-кўп воқеа-ҳодисаларни ифодаловчи кўп маъноли тушунча сифатида қўлланилган. Аммо унга белгиланган логос тушунчаси «қонун» маъносини билдиради. Гераклит «олов-олтин» (пул) ва «логос-шаҳар-қонун» каби тушунчалар ўртасида ўхшашликни кўрган. Бу бежиз эмас, балки олов ва логос ягона борлиқнинг икки томони эканлигии таъкидлашдир. Олов борлиқни сифат ҳамда ўзгарувчи томонини, логос эса таркибий тузилиши ва барқарорлигини, олов-айрибошлаш, алмашишни, логос оламни мутаносиблигини ифодалайди. Гераклитда логос-борлиқни ақлга мувофиқ зарурияти, у борлиқ – олов тушунчаси билан қўшилиб кетган. Бир вақтни ўзида тубдан қайта ўзгартирилган тақдир қисматдир. Шу ерда Гераклит афсонавий (мифологик) тафаккурдан фойдаланган. Мифологик онг тақдирни иррационалистик руҳда, талқин қилиб, борлиқ қонун-қоидалардан холи, уни ақл воситасида билиб бўлмайди, деб тушунтирган. Аммо Гераклит ушбу мантиқий тангликдан чиқишга уринади. Унинг логоси ақлли, ақлга мувофиқ, табиатнинг «ақлли сўзи». Логос гарчи ҳар бир кимсага ҳам берилмаган бўлсада, инсон билан сўзлашади. Агар логосни идрок этсак, у ҳамма нарсани бир бутун эканлигии таъкидлайди. Ранг-баранг табиатни бирлиги бирданига кўринмайди, чунки, табиат яширинишини яхши кўради. Умуман, табиатни бирлиги мавжуд. Гераклитнинг 52.- фрагменти инсон ва тақдир масаласига бағишланган. Ундаги фикр космос, олам, ҳаёт ҳақидагина эмас, балки алоҳида оламнинг ҳаёти ва тақдири ҳақида боради. Лекин маъно жиҳатдан тақдирни «логос билан боғлиқлигини билдиради: ўйнаётган бола-инсоннинг қисмати, унинг ҳаёти-гўдак подшолиги». Бу лавҳани халқ тили билан изоҳлаганда, «Тақдир инсон билан ўйнашади» ёки «Бизнинг ҳаёт ўйиндан иборат» деган маъноларни беради.1
Гераклит коинот доимий ўзгаришда, вужудга келиш, таназзулга юз тутиш, яхшиланиш жараёнида деб тушунтирсада, лекин бу жараён муайян қонун, логос асосида рўй беради, деб таъкидлайди. Осмоннинг ҳар бир қисми кўринишидан, қудрати жиҳатидан, доиравий ҳаракати билан ақлга мувофиқ равишда тартибга солинган, авваллари бундай бўлмаган эди, деб ўйлаш бемаъниликдир, дейди Гераклит. Агар шундай бўлганида жозибадор космос бир тўп ахлатни таваккалига сочиб юборилган манзарага ўхшаб кетар эди, универсал логосни олам қонунини реалликдаги дунё кўринишига қарама-қарши қўяди ва уни бир тўп ахлатга ўхшатади. Шу ерда айтиш керакки, Гераклит Милет мактаби файласуфларидан фарқли ўлароқ, борлиқнинг икки томонини: нарсаларнинг бевосита ва аниқ мавжудлиги ҳамда унинг ички табиатини англаб ва ажратиб кўрсата олди. Улар ўртасидаги нисбий муносабат ўзаро уйғунлик (гармония), «яширин ва очиқдан-очиқ» мутаносиблик орқали рўй беради. Гераклит «яширин уйғунлик очиқ уйғунликдан кучли», деб, диалектик қарашларини давом эттиради. Унинг фикрича, уйғунлик ҳамма вақт қарама-қаршиликлар уйғунлигидан иборатдир. Шу ерда Гераклитнинг стихияли диалектикаси янада равшанроқ намоён бўлади.
Таъкидлаш керакки, эфеслик файласуф лавҳаларининг энг катта қисми қарама-қаршилик муаммосига бағишланган. Бу унинг таълимотида марказий ўринни эгаллайди. Унинг фикрича, борлиқнинг тузилиши ва ривожланиши қарма-қаршиликлар бирлиги ва «кураш»идан иборат. Бирлик ҳамма вақт тафовут ва қарама-қаршиликлар бирлигидир. Қарама-қаршиликлар борлиқнинг, нарса ва ҳодисаларнинг доимий ҳамроҳи, улар яхлит бирликни ташкил этади, аммо қарама-қарши томонлар ўртасида доимий кураш боради.
Қарама-қаршиликларнинг айнийлиги ёки ўхшашлиги ҳақидаги Гераклитнинг қарашлари асрлар оша файласуфларни қизиқтириб келади. Айнан шу масалага бағишланган лавҳа файласуф диалектикасини жонли ва жозибали ифодалайди. Зеро шундай лавҳаларда баён этилган фикрлар нисбатан тушунарли ва воқеликка яқин. Айрим мисолларга мурожаат этсак, бу борада етарли маълумотга эга бўламиз. Қуйидаги мисоллар бундан далолат беради: «яхшилик ва ёмонлик бирдир», «Юқорига йўл ва пастга йўл бир нарса». Врачлар аслида одамни жарроҳлик қилиш азоб берсаларда, бунинг устига тўлов ҳаққи талаб қиладилар, булар унга лойиқ эмас, чунки улар ҳам яхшилик, ҳам оғриқ ҳосил қилишади (58 лавҳа). Ёки «Эшаклар сомонни олтиндан афзал кўрган бўларди», «энг чиройли маймун ҳам инсон зотига қиёслаганда хунук ва ёқимсиздир» (82 лавҳа).1
Кўриниб турибдики, Гераклитнинг чуқур маъноли иборалари ўзининг равонлиги ва кўп қирралилиги билан кишини ҳайратга солади. У ҳар бир воқеадан қарма-қарши жиҳатларини излайди, ҳар қандай бир бутунликни уни ташкил этувчи қарма-қарши томонларига бўлиб ташлайди, шундан сўнг уларни синтез қилади, яъни умумлаштиради. Шундай услубий ёндашишни қуйидаги мисолдан ҳам кўриш мумкин. “Уруш ҳар қандай жараённинг мазмуни, уруш ҳамма нарсанинг ота-онаси у бировларни худо, бошқаларни қул, ёки эркин кишиларга айлантиради” дейди Гераклит (53 лавҳа). Юқорида айтиб ўтилганидек Гераклитнинг ушбу лавҳасини сиёсий руҳда талқин этиш керак эмас. Бу ерда донишманд қарама-қаршиликлар бирлиги ва улар ўртасидаги курашни кўрсатиш учун ушбу мисолдан фойдаланган. Бошқа бир мисолда Ушбу фикр янада аниқ ва равшан баён этилган. Уруш, - деб ёзади у, - барча учун умумий ва ҳақиқат-кураш, ҳамма нарса кураш орқали ва зарурият билан ўтиб боради (80 лавҳа).
Гераклит нарсаларнинг абадий ҳаракати ҳамда ўзгариши билан унинг мавжудлиги ўртасида ҳам қарама-қаршилик ҳолатини қайд қилади. Унинг фикрича, ҳаракатдаги ҳар бир нарса айни бир вақтнинг ўзида ҳам мавжуд, ҳам мавжуд эмас. Гераклитнинг бу таълимотига Арасту эътироз билдириб, бир нарса бир вақтнинг ўзида ҳам мавжуд бўлиши ва бўлмаслиги мумкин эмас» деб ёзади у.
Юқорида қайд қилгани миздек, Гераклитнинг диалектикаси стихияли бўлиб, камчиликлардан холи эмас. У ривожланиш жараёнида сакрашнинг ўрнини ва миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришига ўтиш жараёнини тушуниб етмади. Лекин, шу билан биргаликда унинг фалсафа тарихидаги буюк хизмати шу эдики, у қарама-қаршиликлар бирлигини ва улар ўртасидаги курашнинг умумийлигини донишмандларча башорат қилди. Унинг фикрича, кураш қудратни қўзғатувчи куч, ҳар қандай ўзгаришни «сабаби» ва «айбдори»дир. Шу фикрининг давоми сифатида ўзгаришларнинг универсаллиги ҳақидаги ғояни илгари сурди. 88-лавҳасида. «Бизда жонли ва жонсиз сезги, бедорлик ва уйқу, ёшлик ва қарилик бир хилда мавжуд» деган. Ҳаракат ва ўзгаришнинг универсаллиги тўғрисидаги қараш қадимги Юнонистонда эфеслик Гераклитнинг маслаги, дунёқараши сифатида қабул қилинган, ўзини эса «оқувчи» мутафаккир деб атаганлар.
Фалсафий адабиётларда қайд этилишича, Гераклит ўз лавҳаларида «қарама-қаршилик» тушунчаси ўрнига «фарқ қилувчи томонлар» иборасини ишлатган. Аммо бу тушунча замирида диалектиканинг мағзини ташкил қилувчи қарама-қаршиликлар масаласи ғоят ёрқин, амалий «жонли» тизим тарзида баён қилган.
Гераклит ўзгаришларни кўр-кўрона ҳимоя қилувчи эмас, диалектик усулда фикрловчи файласуф сифатида стихияли тарзда яратган содда фалсафаси ва диалектикаси қадимги юнон классик фалсафасининг ва онгли диалектикани тайёрлашда катта рол ўйнади.
Гераклит қарама-қаршиликлар курашини борлиқнинг асосий тавсифи деб билади. Унингча қарама-қаршиликлар оддий тарзда мавжуд бўлиб қолмасдан, уларнинг бири иккинчисига ўтади, шу ўтиш жараёнида ҳар икки томонга умумий бўлган ўхшашлик сақланиб қолади. Демак, қарама-қаршиликларнинг ўзаро биридан-бирига ўтиши давомида вужудга келадиган янги қарама-қаршилик ўзини етиштирган асосларни ҳам сақлаб қолади. Бу диалектик ўтиш даврида ўхшаш асослар сақланиб қолади ва янги ўтиш учун бир қатор муҳим шароитларда яратилган. Масалан, 126 лавҳада шундай дейилади: «совуқ-иссиққа, иссиқ-совуққа, намлик-қуруққа, қуруқ-намликка айланади.» 76 лавҳада Максим Тиренийнинг хабар беришича, шундай фикрлар илгари сурилган: «олов ернинг ўлими билан, ҳаво оламнинг ўлими билан, ер-сувнинг ўлими билан яшайди».1
Шу билан бирга, Гераклит қатор лавҳаларида шуни таъкидлайдики, барча ўзгаришли ўтишларда ёки ҳар бир воқеанинг ўзини қарама-қарши томонга ўтишида умумий ўхшашлик сақланиб қолади. 67 лавҳада бу ҳақда шундай дейди: «Худо кундуз ва тун, қиш ва ёз, уруш ва тинчлик, маъмурлик ва очликдан иборат (барчаси қарама-қаршилик)». Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади. Кундуз тунга ўтади, тун кундузга, қиш ёзга ўтади, уруш ўрнини тинчлик эгаллайди ва аксинча. Аммо бу ўтишларни барчасида «Худо» ўхшашлик асоси, у кун ва тун, қиш ва ёз, уруш ва тинчлик, тўқлик ва очликдир. 59 савҳасида ушбу фикрини қуйидаги мисол билан тушунтириб беради. Кийгиз босадиган мурват ёки парракнинг тўғри ёки қийшиқ йўли бир-бирига айнан ўхшаш. Тўғри ва қийшиқ йўл қарама-қаршилик, аммо ана шу қарама-қаршиликда ягона ўхшашлик асоси мавжуддир. 60 лавҳада ўз фикрини давом эттириб юқорига йўл ва қуйига йўл бари бир, - дейди. Бу ерда ҳам биридан бирига ўтиб туридиган қарама-қаршиликларни ўхшашлиги таъкидланади.
Гераклит қарама-қаршиликлар ички моҳият жиҳатидан ўхшашлиги тўғрисидаги фикрга ишонч ҳосил қилган. Унинг фикрича, ҳар қандай қарама-қаршилик нафақат ўзаро ўхшаш, айнан балки уларнинг томонлари ўз-ўзига қарама-қарши ҳамдир. Ҳамма нарса ўзининг чуқур моҳияти билан доимий жараёндир, ҳаракатдир. Унинг асосида қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши ётади. Кўриниб турибдики, Гераклит бу масалада ўз замондошларидан анча илгарилаб кетган. Гераклит диалектикаси стихияли бўлишига қарамай, абадий ҳаракат, ҳиссий билиб олинадиган хилма-хил борлиқ, доимий ўзгариш ҳақидаги таълимот шакли эди.
Қадимги мутафаккирлардан ҳеч бири, деб ёзган эди А.О. Маковельский – Гераклит каби олам бирлигини шу қадар кучли сезмаган, ҳис этмаган. Унинг қарама-қаршиликлар ўзаро мос келиш тўғрисидаги таълимотини шу нуқтаи назардан туриб тушунмоқ керак. Қарама-қаршиликлар нафақат бир-бирига мос, нафақат ажралмас бирликда ва ўзаро бир-бирини тақозо қилади, балки улар ўхшаш, айнандир. Қарама-қаршиликларнинг ўзаро мос келиши тўғрисидаги таълимоти, аввало асосий тушунчаларга дахлдор ҳамма нарса ўхшаш ва ўхшаш эмас, ҳамма нарса оқади… у қарама-қаршиликларни бирлигини чуқурроқ англамоқ мақсадида қарама-қаршиликларни алоҳида таъкидлайди.
Дарё тимсоли ёки мисоли Гераклитнинг ўзида, кейинги гераклитчилар қарашларига нисбатан бошқачароқ мазмунга эга бўлган. Дарё ҳар дақиқада ўзгариб туради, шу билан бирга сувлар ўхшаш ва бошқа-бошқа.
Гераклит 51-лавҳада қарама-қаршиликлар бирлигини тан олмайдиган ёки тушунмайдиганлар билан баҳслашиб, улар тафовутдагиларнинг ўзаро келишувини тушунмайди ёки қарама-қаршиликларда бирликнинг, ўхшашликнинг намоён бўлишини англамайдилар, дейди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Гераклитни элейлик файласуфларига солиштириб бўлмайди, у улардан юқори. Элейликлар диалектикадан фақат салбий хулосалар чиқарган, унга бир томонлама ёндошган, баъзида ҳатто диалектикани софистик руҳда талқин этган. Эфеслик файласуф бу камчиликлардан холи эди. У ҳар қандай ҳаракатни зиддият, қарама-қаршиликлардан иборат эканлигини тушуниб етган. Агар элейликлар ҳаракатни борлиқнинг ташқи мухолифати деб қараган бўлсалар, Гераклит сокинлик-ҳаракатсизлик, умуман, борлиққа ўхшамаслигини, сукунат борлиқнинг бир лаҳзаси, холос, деб тушунтирди.1
Гераклит серқирра, ҳақиқий диалектик файласуф бўлиб унинг ғоят мураккаб, афоризмга бой ҳикматли сўзларини ҳаммасини ҳам издошлари тўғри тушунма олишмаган. Файласуфнинг ҳаракат, борлиқ, қарама-қаршилик ва уларнинг бирлиги, ўхшашлик ва бошқа диалектик таълимотлар билан узвий боғлиқ ҳолда нарсаларнинг ҳамма хусусиятларини нисбийлиги тўғрисидаги қарашлар ҳам баён қилинган. Доимий ҳаракат, ўзгариш, ҳар бир ҳодисанинг қарама-қарши томонга ўтиши зарурий оқибат сифатида нисбийликка эга. Гераклит бу ҳодисани ҳам диалектик асосда тушунтиради. Абадий ўзгариб борадиган табиатда ҳеч бир сифат-нисбат қилинмадиган мутлоқ сифат бўла олмайди. Олам бир, ягона, оламда ҳамма нарса ўзаро боғлиқликда ҳар қандай воқеа ва хусусият ўзининг қарама-қарши томонига ўтади, шунинг учун, ҳар қандай сифат мутлоқ ажратиб олинган ҳолда эмас, балки нисбий сифат тарзида характерланиши керак. Хусусиятлар ва сифатларни нисбийлигини исботлаш учун Гераклит инсон, қисман ҳайвонлар ҳаётидан мисол келтиради: «отнинг ҳузур-ҳаловати бошқача, итники бошқача, одамнинг лаззати яна бошқача». Демак, ҳар бир сифат ва хусусият нисбий, лекин умумий моҳият жиҳатдан мутлоқ, аммо улар алоҳидаликда намоён бўлади. Яна бир жойда қуйидаги мисолни келтиради: «денгиз суви айрим тирик мавжудотлар учун тоза бўлса, айримлари учун ифлос бўлиши мумкин»1. Унинг фикрича кишиларнинг ишлари ва хатти-ҳаракатлари нарсаларнинг хоссаси нисбийдир. Хусусият ёки хоссани нисбийлиги тўғрисидаги фикр умумий тарзда 62 лавҳада баён этилади.
«Ўлмайдиган-ўлади, ўладиган-ўлмайди, бир-бирининг ҳаёти билан улар ўлади, бир-бирининг ўлими билан улар яшайди». Бошқачароқ қилиб шарҳлаганда, бировларнинг ҳаёти бошқа бировларнинг ўлими, бошқа бировларнинг эса ҳаётидир. Ҳаёт ва ўлим доимий алмашиб турувчи жараёндир, боқий ҳаёт ва ўлим нисбийликдир. Мутлоқликдан нисбийликка, ундан яна мутлоқликка ўтиш такрорланувчи жараёндир. Хулосаларни нисбийлигини тўғрисидаги фикрлар эстетик воқеликни ҳамда инсоннинг ақлли, донолигини, ахлоқий сифатларини баҳолашга ҳам татбиқ этилади. Бу нарса философия учун азалий нарса. Гераклит ҳам инсоннинг онги ва билиши тўғрисидаги масалани кўтарган. Шу муносабат билан у онг ва билишни инсон «жони» билан боғлайди. Унинг фикрича, кишиларнинг руҳияти ва онги уларнинг жисмига боғлиқ. Инсон онги оловнинг ўзгарувчан ҳолатидир ёки оловнинг бир кўринишидир. Жон табиий стихия билан боғлиқ. У сувнинг, парланиш жараёнида ҳавога айланиши натижаси. Кўриниб турибдики, инсон руҳий ҳодисаларни, онг ва жонни тушуниши материалистик мазмунга эга. Жон нарсаларнинг айланиб, ўзгариб туриш жараёнидир. Жонни сувга айланиши унинг ўлими, сувнинг ерга айланиши сувнинг ўлими, - дейди Гераклит, ерда сув пайдо бўлади, сувдан жон туғилади. Гераклит жонни материя ҳаракатининг бир шакли сифатида қарайди. Албатта, бу ерда мифология тафаккурнинг таъсири катта бўлган, аммо унинг билиш тўғрисидаги қарашлари материалистик асосга қурилган. Инсонни билиш жараёнини у олов ва логос (қонун) билан боғлиқ ҳолда тушунтирган, билиш ҳиссиёт ва ақл ёрдамида вужудга келади, улар ўзаро яқин боғлиқликда. Ҳиссиёт учун олов модда бўлса, ақл учун олов логос яъни ақлий сўздир.1 Оловнинг логос кўриниши ақлий ва илоҳийдир. Бу жиҳатдан жон ягона, бор, тирик. «Табиий нарсалар»нинг турли кўринишларидир, унга яқинлашиб, логосга қўшилган тақдирдагина уни билиб олиш мумкин. Гераклит ҳиссий билимни номукаммал деб билади, аммо унинг имкониятларини юқори баҳолайди. Мен, дейди, ўзининг 55 лавҳасида, кўриш, эшитиш ва ўрганиш мумкин бўлган нарсаларни афзал кўраман.2
Эфеслик мутафаккир билиш чексизлиги ва мураккаблигини эътироф этади. У инсоннинг билиш йўлини нақадар қийин ва таг-тубсиз эканлигини алоҳида ажратиб кўрсатган. Руҳий воқеаларни билиш ана шундай мураккаб. Қайси йўллар билан бормасанг, руҳ чегарасини топа олмайсан: унинг асоси (меъёри) шунчалик чуқур, дейди Гераклит 154 лавҳасида. Юқорида айтилганидек, «табиат яширинишни севади». Шу сабабдан, табиатни билиш одам учун осон эмас. Билиш эҳтиёжларига жавоблар нарсаларнинг юзаки қисмида жойлашмаган, нарсанинг ҳақиқий табиатини билмоқ учун кўп меҳнат қилиш керак. У ҳиссий билишни инкор этмаган ҳолда, уни чекланганлигии қайд этади. Файласуфнинг фикрича, жони дағал, олов элементи кам бўлган кишиларнинг ташқи хиссиёти ҳақиқий билим бермайди. У логос – ақл билан мустаҳкамланган тақдирдагина мукаммал билим бўла олади. Ташқи ҳиссиёт оламни ички руҳий хоссалари билан боғланиб, тугал билим беради. Жони нафис кишиларнинг ташқи ҳиссиёти ҳақиқий билим беради, деб ҳисоблайди. Лекин ҳиссиёт жисмларнинг ички табиати ҳақида тўлиқ узил-кесил билим бера олмайди деб ҳисоблайди. Гераклит ҳақиқий билимни йиғилган билимлар миқдори билан боғламайди. Аммо табиатнинг ҳақиқий моҳиятини билиш файласуфдан жуда катта билимни талаб қилади, деб эътироф этади. «Фалсафа арбоблари жуда кўп билиши керак» дейилади 153 лавҳада.3 Гераклитда билиш назариясига оид кўпдан кўп лавҳалар қолган. У ҳиссий билиш билан ақлий (рационал) билишни фарқлайди. Ҳиссий билиш зарурий нарса, айниқса, кўриш ва эшитиш. Аммо билишнинг олий мақсади – бу логосни билиш, шундагина оламнинг бирлигини билиш мумкин бўлади, доноликнинг олий даражасига етиб олишга эришади. Логос донолик ва оламни билиш қобилияти ҳаммага берилмаган. Аммо одамлар табиатидан ақлли, «фикрлаш ҳамма учун хос» (113), «Барча одамларга ўзини ўзи билиш ва фикрлаш берилган» (115) деб якунлайди билиш назариясини Гераклит.
Гераклит этика соҳасида ҳам фикр юритади. Одамлар табиатан тенг. Лекин улар амалда тенг эмас. Уларнинг тенгсизлиги –манфаатларининг тенгсизлигининг оқибати. Кўпчилик логос асосида яшамайди, балки ўз хоҳиши билан яшайди. Бундай одамларнинг ҳаёти – «болалар ўйини» каби. Улар ўз хоҳишларининг қули бундай Одамлар эшаклар каби сомонни олтиндан афзал кўради. Мутафаккир одамларни тўғри гапиришга ва табиий тарзда ҳаракат қилишга чақиради. Бу унинг гносеологик материализмидир.
Гераклит аристократларча фикр юритиб, ўз хоҳишлари билан яшайдиган одамлардан логос асосида ҳаёт кечирадиганлар ўн минг марта устун деб ҳисоблайди. Аммо бундай одамлар кам. Баъзи адабиётларда айтилгани каби, Гераклит аристократиянинг ашаддий тарафдори ёки аристократиянинг реакцион идеологиясини илгари сурган файласуф эмас. У даҳо сифатида ўз синфидан устун. У қонун асосида яшашга чақиради, халқ қонун учун курашиши керак, дейди. Аммо бу борада ҳам мифологик фикрлар мавжуд. Унинг фикрича, барча инсоний қонунлар ягона Худодан озиқланади».
Гераклит фалсафанинг барча соҳаларид стихияли материализмни ва энг содда диалектикани яратди. Уни инсониятнинг фалсафий тафаккурини ривожланишига қўшган ҳиссаси катта ва шунинг учун ҳам асрлар оша бу таълимот ўрганиб келинмоқда.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish