БИЛИШ НАЗАРИЯСИ. Арастунинг билиш назарияси борлиқ таълимоти билан чамбарчас боғлиқ. Арасту Афлотуннинг идеалистик билиш назариясига қарши чиқиб, Демокрит сингари моддий оламни, табиатни билиш, сезгилар орқали амалга ошади, билишнинг предмет ва манбаи киши онгидан ташқаридаги мавжуд моддий олам деб ҳисобланади.
Арастунинг таъкидлашича моддий оламни билиш сезгидан бошланади. Сезги тирик организмга тааллуқли бўлиб, у ташқи объектив моддий оламнинг таъсир туфайли юзага келади. сезгилар кўриш, эшитиш, таъм орқали сезиш ва ҳид сезгиларига бўлинади. Бу сезги аъзолари орқали якка-якка жисм ва ҳодисаларнинг сифат ва хусусиятлари тўғри акс эттирилади. Арасту оламда билишда эмпирик, сенсуалистик фикрда бўлган. айни пайтда рационализмга ҳам катта аҳамият берган. Билиш жараёнида эмпирик ва рационал билимларнинг бирлиги объектив эканлигини таъкидлайди-ю, лекин изчил бўла олмаган. У тафаккурни сезгилардан, объектив реалликдан ажратиб қўйиб, тафаккурнинг манбаини мудроқ ақл, мутлоқ шакл ташкил этган деган хулосага келган.
Арастунинг билиш назарияси фан назариясидир. Файласуф илмий билимни санъатдан, тажрибадан ва мулоҳазадан фарқлайди. Билиш унингча икки хил бўлади: диалектик билиш ва аподейктик билишдан иборат. Диалектик билиш мулоҳазали билиш бўлади, аподейктик билиш эса ҳақиқий билишдир.
Аподейкитика ишоч деган маънони англатувчи тушунча бўлиб, уни фалсафа ва мантиққа Арасту қатъий илмий билимни аниқлаш мақсадида қўллаган. Унингча мулоҳазали билим қанчалик ҳақиқатга яқинлашмасин, барибир у ҳақиқий билим билан тенглаша олмайди. Бинобарин, тажриба фаннинг ҳақиқий асосини аниқловчи жиҳатдир.
Ақл бевосита олий асосни идрок қилади ва бевосита уларнинг ҳаққонийлигини аниқлайди. Ақл орқали мулоҳаза қилинадиган билимларнинг умумий томонлари инсон учун мутлақо туғма эмас, гарчанд улар имконий равишда ақлда бўлсаларда, лекин ақлда эга бўлмаган имктниятлардан бўлак нарса эмас.
Фаннинг мақсади Арасту фикрича жисмларни аниқлашдан иборат. Жисмларни тўлиқ аниқлаш фақат дедукция билан индукцияларнинг бирикиши орқали содир бўлади.
1. Ҳар бир якка жисмларнинг хусусиятларини тажриба орқали билиш мумкин.
2. Бу хусусиятга ишонч хосил қилиш учун мантиқнинг шаклларидан бири силлогизм орқали хулоса чиқариш мумкин. Силлогизмнинг асосий тамойили турлар, навлар ва якка буюмлар ўртасидаги боғламчи ифода этади.
Билим ўз предметига эга экан, у вақт таритибига биноан предмет, шу предмет ҳақидаги билимдан олдин келадиган фикрни маъқуллади. Предмет Арасту фикрича билимдан олдин келади. инсон бирон бир предмет ҳақида билимга эга бўлиши учун уни ҳис этиши лозим. Билимнинг предметга муносабати сезгиларнинг предметга бўлган муносабати кабидир. Фараз қилайлик, идрок қилаётган инсоннинг бир дақиқа кўриш қобилияти йўқ бўлади дейлик, бундан инсон идрок қилаётган предметнинг ўзида йўқ деган хулоса чиқариш ярмайди. Инсонга кўриш ва қайтганда, у кўраётган нарса энди кўринувчи нарсага тааллуқли бўлади. борди-ю билимни пайдо бўлган деб қарасак, яъни у ўз предметига тааллуқлиги кўрсатилади. Унда предмет ва у ҳақидаги билим ажралмас бир бутунликни ташкил этади. предметга юзаки қарашлик бу фақат билимнинг имкониятидаги предмети бўлади. агарда предмет имкониятда қолса, у ҳолда билим юзага келмайди. Олиш билиш предметини идрок этишга киришар экан, шу дақиқадан билимнинг предмети ва предметнинг билими ҳақиқатга айланади. Улар икки бир бутунликни ташкил этади. Бундан Арасту қуйидаги хулосага келади: билим ва бўлиш туридир, яъни борлиқнинг ўзига хос тури ҳисобланади.
Арасту фикрича, билим борлиқнинг махсус тури сифатида учта асосий хусусияти билан ажралиб туради.
Далил ва исбот — умумий ва зарурийдир.
Тушунтириш қобилияти.
Бўйсиниш босқичининг мавжудлиги билан бирликни қўшиш.
Арастунинг таъкидлашича, илм борлиқни исботлаш туридир. Исботнинг ўзи эса исботнинг босқичи бўлмаслиги бўлиши мумкин. Исбот ибтидолардан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин. Исбот — далил жисмга тааллуқли бўлган ҳақиқат, заруриятни келтириб чиқариш мумкин. Исбот-далил тасодифий борлиқдан ёки пайдо бўлувчи парчаланувчилардан бўлиши мумкин эмас. Фақат умумийлик ҳақида гап бориши мумкин. Борди-ю умумийлик реал мавжуд бўлмаса унда исботловчи жусм жуда бўлмаганда, тез-тез содир бўладиганлар. Масалан: ой тутилиши. Ой тутилиши ҳар доим бир ҳил кечади. Гарчанд у ҳар доим содир бўлмасада, у умумий турнинг тасодифий ҳолати бўлиши мумкин. Шундан кўриниб турибдики, Арасту фикрича, умумийлик зарурият билан қўшилиб кетади. Бу билан олий аҳамиятга эга бўлган шак-шуҳасиз доимий ҳодисалигича қолади.
Агар биз жисмнинг моҳиятини билсак, унда ҳар бир жисм ҳақида билим мавжуд бўлади. илмий таклиф ўзининг мазмуни жиҳатидан ва қўлланиш жиҳатидан умумийлиги билан белгиланади. Албатта, якка одам субстанциянинг якка-якка моҳиятини таҳлил қилади, лекин эса умумийликни таҳлил қилади. илмий билимнинг вазифаси биринчидан, келтирилган далилни ёки бирон-бир ҳолатини аниқлашдир, иккинчидан, сабабларни қидириш, учинчидан бу далилнинг моҳиятини тадқиқ этишдан иборат. Зарурий сабаб борлиқ режаси фақат жисмнинг моҳиятини билиш мумкин. Исбот бу сабабни билиш демакдир. Тўртинчидан, билим бк максимал шароитни тадқиқ қилиш демакдир. Илмнинг олий ибтидосига кўра, ҳар қандай илмий билиш фактга таянмаса, унда на фан, на санъати, на амалиёт бўлиши мумкин. Демак, билимда асосан фактга таянади.
Илмнинг учинчи хусусиятга — бир илмнинг иккинчи илм билан бирикиши билан боғлиқдир. Бу ҳолат фаннинг турли предметлари билан битта турга мансублиги билан белгиланадики, турли предметлар битта предметга тегишли бўлиши, айни пайтда, бу предметга бўлган алоқадорлик бошқаларга ҳам алоқадорлиги билан боғлиқ.
Афлотун назарияси бўйича барча билимлар иерархияни ташкил этиб, уларнинг тепасида олий ғоя — фаровонлик ғояси ётади. Бироқ, Арастуда барча фанлар учун ягона иерархия бўлиши, фанларнинг биринчи иккинчисига ёки ягона бир турга бирлаштириш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |