Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet63/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

тарих+шунос, ўлка+шунос, музика + шунос.
-кор. Бу аффикс: 1. Асосдан англашилган нарса-иредметни етиштириш билан шуғулланувчи шахс оти ясайди: пахта + кор, лавлаги + кор, шоли + кор, ғалла + кор.
2. Мавҳум отларга қўшилганда улардан англаш,илган ищ- ҳаракат билан шуғулланувчи шахс оти ясайди: мадад + кор, хиёнат+кор, гуноҳ+кор тажовуз + кор, ташаббус + кор, ижод+, ,+кор, хизмат + кор каби.
-каш. Бу аффнкс ҳам отларга қўшилиб, шахс оти ясайди:

  1. Асосдан англашилган иш, машғулот билап шуғулланувчи шахс оти ясайди. Бунда: 1) асбоб-қурол билдирувчи сўзларга қўшилганда, шу асбоб-қурол билан бажариладиган ишни қи- лувчи шахсни англатади: замбил + каш, арава + каш, чилдир- ма + каш каби. Туякаш сўзи ҳам худди шу принцип асосида ясалган; 2) бошқа типдаги сўзларга қўшилганда, умуман шу сўздан англашнлган иш, ҳаракат билан шуғулланувчи шахсни билдирувчи от ясайди: кира + каш, лой + кащ, пахса + каш, меҳ- нат + каш, чизма + каш, сурат+каш.

2. Асосдан англащилган иш-ҳаракатни бажариш одати куч- ли бўлган шахсни билдирувчи от ясайди: оканжал + каш, ҳа- зил + каш каби.
-хон. Ҳозирги ўзбек тилнда газета, журнал, китоб каби сўз- ларга қўшилиб, шу сўздан англашилган нарса-предметни дои- мий ўқувчп шахс оти ясайди: журнал + хон, китоб+хон, газет+ хон каби. Дуо + хон, гина + хон сўзлари ҳам аслида -хон аф- фйксйнинг ана шу вазифаси асосида ясалган. .
-дўз. Асосдан англашилган нарса-предметни тайёрловчини англатадигаи шахс. оти ясайди: этик + дўз, маҳси + дўз, мўй- на + дўз, дўппи + дўз.
-гар. Асос билднрган иарса-ҳодиса билан боғлиқ касбни қи- лувчи шахсни билдирадиган от ясайди: зар + гар, совун + гар, савдо + гар.


' -соз. Асосдан англашилган предметни яратувчи, тузатувчи- нн англатадиган от ясайди: соат + соз, станок+соз, асбоб +


+ соз.
-паз. Овқат-таом билдирувчи сўзларга қўшилиб, ундан анг- лашилган таом турини тайёрловчи (пиширувчи) шахсни билди- радй: кабӧб+паз, ош + паз, сомса + паз, манти+паз каби.
-боз. 1. Асосдан англашилган иш-ҳаракат билан кўп шу- ғулланувчи, шунга берилган шахсни англатувчи от ясайди: мажлис + боз, ариза+боз, маишат+боз, сафсата+боз, ваъда+ + боз, группа+Ьоз каби. Аския + боз, масхара+боз, майна + боз сўзлари ҳам -боз аффиксининг худди шу маъноси асосида ясал- ган.
2. Қонкрет иарса-предметларии билдирувчи сўзларга қў- шилганда, шу сўзлар билдирган нарсалар билан (иш, касб, ўйин билан) доимий шуғулланувчини билдирадиган от ясайдш қўғирчоқ + боз, каптар + боз, бедана + боз.
-хўр. У ўзи қўшилган сўз англатган егулик, ичимлик турла-* рини доим истеъмол қилувчи ёки дам-бадам истеъмол қилишни ихши кўрувчи шахс оти ясайди: норин + хўр, 'арақ+хўр, май+\ +хўр, чой+хўр, қатиқ+хўр каби. Нафақахўр, порахўр, ғамхўр, қонхўр, текинхўр, зиёфатхўр сўзлари ҳам -хўр аффиксининг, худди шу маъноси асосида ясалган: Азиз меҳмонлар! Каклик* хўрларкакликдан, ӧеданахўрларбеданадан, қирғовулхўр< ларқирғовулдан тановул қилинглар. (Ш. Саъдулла.)
-параст. Асосдан англашилган ҳодисага эътиқод қилувчи,. шунга берилган шахс оти ясайди: бут+параст, шахсият+па раст, маишат+параст каби.
-гўй. Асосдан апглашилган иш-ҳаракат, ҳодисани доим ба* жариб (қилиб, айтиб) турадигаи шахс маъносидаги от ясайди: маслаҳат + гўй, дуо + гўй, хушомад + гўй, насиҳат + гўй, лаб-> бай + гўй каби.
-дор. Асосдан англашилган нарса-предметга эга бўлган шахо маъносидаги от ясайди: боғ+дор, қул + дор, дўкон + дор, бай«. роқ + дор, мулк + дор каби.
-бон. Асосдан англашилган нарса-иредметга қаровчн, уни сақловчи шахс оти ясайди: боғ+бон, сарой + бон, дарвоза + ,+ бон.
-фуруш. Асос англатган нарса-предметни сотиш билан шу- ғулланувчи шахс оти ясайди: чит+фуруш, мева + фуруш, пах- та + фуруш, чой + фуруиг каби.
-дош. Асосдан. англашилган нарсага бир хил (тенг) алӧқадор, иштирокчи бўлган шахс маъносидаги от ясайди: қайғу + дош, мусобақа + дош, суҳбат + дош, замон+дош,

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish