курс + дош кабн. Оҳангдош, ёстиқдош, қондош, сирдош, ра- вишдош сўзлари ҳам -дош аффиксининг шу маъноси асосида ясалган.
-вачча. Бу аффикс асосдан англашилган шахсларгз қарпш- ли фарзанд маъносидаги от ясайди: бой + вачча, гадой+вачча,
тўра + вачча, тоға + еачча, хола + вачча, амма + вачча, амаки+'
4- вачча.
ҳам-. Бу аффиксоид ҳам асосдан англашилган иш, нарсага бирга алоқадор маъносидаги шахс оти ясайди: ҳамшаҳар, ҳам- суҳбат, ҳамкурс, ҳамкасб.
Хуллас, шахс оти ясовчилар ичида энг активи -чи аффикси бўлиб, бу аффикс ўзбек тилининг ўз сўзларидан ҳам, бошқа тиллардан кирган сўзлардан ҳам от ясай олади. Айниқса сўнгги иайтларда шахс отлари ясашда шу аффиксдан кенг фойдала- ' нилмоқда. Қолган шахс оти ясовчи аффикслар саиоқли сўзлар- дангина шахс оти ясашда иштирок этади. Айримлари эса (маса- лан, -гар, -дўз, -каш каби аффикслар) аввалдан маълум бўлган саиоҳли сўзлар доирасидагина қўлланиб, янги иайдо бўлаётган шахс отларинииг ясалишида ишлатилмайди.
-лик. Бу аффикс феълдан бошқа деярли барча туркумга оид сўзлардан от ясай олса-да, асосий ясалиш от ва сифат туркуми доирасида бўлади.
Қайси туркумга оид сўздан ясалганлигига кўра -лик аффик- си ёрдамида ясалган отларнинг маънолари ҳам турлича бў- лади:
Сифат ва равишлар (белги билдирувчи сўзлар)га қўши- либ, белги оти ясайди: сариқ + лик, аниқ+лик, бемаъни+лик,
ёш + лик, тез+лик, мард+лик, хафа+лшс каби.
Маълумки, сифатлар иредметнинг турлн хил: ранг, харак- тер-хусусият, маза ва ш. к. жиҳатдан бўлган белгиларини бил- диради. Шунга кўра -лик аффикси ёрдамида шахснинг кайфият жиҳатдан ҳолатини билдирувчи сифатлардан ясалган белги от- лари асосдан англашилган кайфият, ҳолат маъноларини англа- тади: хурсанд+лик — хурсанд кайфиятли ҳолат, хафа + лик — хафа кайфиятли ҳолат. Шахсни характер, хусусият, қилиҳ жи- ҳатдан бўлган белгисини билдирувчи сифатлардан ясалган бел- ги отлари асосдаи англашилган характер, хусусият (қилиқ)ни ифодалайди: олифта + лик — олифта хусусият (олифта қилиқ), эзма + лик — эзма хусусият.
От туркумига оид сўзлардан -лик аффикси ёрдамида ясалгаи отлар асос англатган нарса-предметларнинг хусусияти таъсирида турли маъноларни билдиради:
шахс отларидан ясалганда: а) қариндошлик маъносини англатувчи сўзлардан ясалган отлар шу маъиони умумлашти- риб, ҳолат тарзида билдиради: ота + лик, ака + лик, тоға + лик каби; б) ҳаёт (умр)нииг маълум даври маъносини англатувчи отлардан1 ясалган сўзлар шу маънони ҳолат тарзида ифодалай- ди: бола + лик, йигит + лик, қиз + лик, келин + лик, куёв + лик каби; в) касб, амал-унвон ёки бошқа иш-фаолият эгасини бил- дирувчи отлардан -лик аффикси ёрдамида ясалган сўзлар шу касб, амал-унвон, иш-фаолият номини билдиради: декан + лик, мудир+лик, дирижёр + лик, ўқитувчи+лик, шофёр+лик, бос- мачи+лик каби;
г) шахснинг бирор характер, хусусиятини англатувчи сўз- лардан ясалган отлар асосда англашилган характер, хусусият- ни умумлаштириб кўрсатади: гинахон+лик, ваъдабоз + лик
каби;
маълум жой, территорияни билдирувчи сўзлардан ясал- ган отлар шу жойга (территорияга) мансуб бўлган, шу жойда яшовчи шахс маъносини билдиради: район + лик, ишҳар+лик, қишлоқ + лик;
предметнинг асосдан англашилган нарсага мўлжаллан- ган нарса эканики билдиради: уруғ+лик, кийим+лик, дарс + + лик;
асосдан англашилгап вақт (пайт) билан алоқадор нарса- ни билдиради: саҳар + лик, туш+лик (саҳар ва тушда бўлади- ган овқатланиш), пайшанба + лик (эски мактабда пайшанба куни болалар домлага олнб келадиган нарса): Болалар олиб келиши лозим бўлган пайшанбаликнинг мазаси йўқ эди. (Ш. Саъдулла.);
асосдан англашилган нарса эгаллаган объект, террито- рияни англатади: муз + лик, ботқоқ + лик, қум+лик;
ер сатҳининг асосдан англашилган маънодаги қисмини билдиради: жар + лик, дўнг + лик, қия+лик каби. Бундай сўз- лар -лик аффиксисиз ҳам қўлланиши мумкин: жар, дўнг каби. Лекин -лик аффикси қўлланганда, кўрсатилган маъно аниқ (конкрет) ифодаланади. Баъзи сўзлар эса бу маънода -лик аффиксисиз қўлланмайди. Қиёсланг: тепа — умуман маконнинг юқори томони (юқориси), тепалик — ер сатҳининг юқорига кў- тарилган қисми1.
-чилик. Бу аффикс отлар, белги билдирувчи сўзлар, -в аф- фиксли ҳаракат номи ва -(а)р аффиксли айрим сифатдошлар- дан қуйидаги умумий маъноли отлар ясайди: 1. Асосдан англа- шилган нарса етиштириладиган соҳани билдиради: пахта + чи- лик, уруғ+чилик, чорва + чилик, шоли + чилик, ғалла+чилик, полиз + чилик, узум+чилик, мева + чилик каби. Бундай сўзлар- да -чи ва -лик аффикслари мустақил аффиксдай туюлади. Ма- салан, уруғчилик сўзи уруғчи сўзидаи ясалгандай кўринади. Ҳақиқатда зса бундай эмас. Касб эгасини билдирувчи сўзга -лик аффиксининг қўшилишидан касб оти ясалади. -чилик ёр- дамида эса соҳа оти ясалади. Қиёсланг: ўқитувчи+лик — касб; пахта + чилик — қишлоқ хўжалигининг пахта етиштириш соҳа- си. Шунинг учун ҳам касб эгасини билдирувчи пахтакор, саб-
Do'stlaringiz bilan baham: |