Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров



Download 0,65 Mb.
bet60/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

лармон, қирармон), феъл ясӧёЧй -(а)р (дқармйқ, кўкармоқ) аффикслари ана шундай аффикслар жумласидан.



  1. §. Ўзбек тилида, сўз ясовчи аффикслардан ташқари, ўз хусусияти билан аффиксларга жуда яқин турадйган -хона, -но- ма каби сўз-аффикслар ҳам бор. Булар аффиксоидлар деб ҳам юритилади: қабулхона, чойхона, дарсхона, ишхона, рухсатнома, талабнома, табрикнома.

  2. §. Қомпозиция усули билан қўшма сўзлар ясалишиии кўрдик. Қўшма сўз бирдан ортиқ мустақил маъноли морфема- даи ташкил тоиган бир сўздир. У шу хусусияти билан содда сўз ва сўз бирикмасидан фарқланади.

Қўшма сўзиниг содда сўздаи фарқи шуидаки, содда сўзда мустақил маъноли морфсма битта, қўшма сўзда эса бирдан ор- тиқ бўладп: тсримчи, кўкаламзорлаихтыр, эслатма, тортинчоқ — содда сўз; эрксевар, белбоғ, томорқа, бошпана, асалари — қўш- ма сўз.
Агар икки ёки ундан ортиқ мустақил маъноли морфемадан ташкил топган қўшма сўзнинг бирор компоненти (морфемаси) ҳозирги ўзбек тилида мустақил маъносини йўқотган бўлса, бу қўшма сўз ҳам қўшма сўзлик хусусиятини йўқотади — содда сўзга айланади. Бу ҳодисани кечқурун сўзида кўриш мумкин. Аслида қўшма сўз бўлган кечқурун ҳозирги тил нуқтан назаридан морфемаларга бўлинмайди (содда сўз ҳисобла- нади).
Бошқа тиллардан содда сўзлар қатори қўшма сўзлар ҳам (зараркунанда, одамшаванда, дардисар, астойдил, сантиметр, аэропорт каби) ўзлаштирилади. Лекин бундай сўзлар ҳозирги ўзбек тили нуқтаи назаридан ҳам бирдаи ортиқ мустақил мор- фемалн деб қаралса, қўшма сўз, акс ҳолда содда сўз ҳисобла- нади. Шу жиҳатдан қараганда, юқорида келтирилган сўзлар содда сўзлардир.
Қўшма сўзнинг сўз бирикмасидан фарқн шундаки, қўшма сўзнинг компонентлари морфема, сўз бирикмасининг компонент- лари эса сўз бўлади. Шу сабабли қўшма сўзнинг компонентла- ри яхлитлигича бир лексик маъно ифодалайди ва компонент- лари ўртасида синтактик алоқа бўлмайди: туяқуш, ойболта, қў- зиқорин, хушфеъл, олиб келмоқ каби. Сўз бирикмасини ҳосил қилувчи комионентлар (сўзлар) лексик мустақиллигини сақлай- ди ва улар ўртасида синтактик алоқа ҳам бўлади: қора порт- фелли (йигит), атлас кўйлакли (қиз), ўн беш қаватли (бино) каби.
Қўшма сўз таркибида ҳозирги тилда мустақил маъно ифо- далайдиган бирдан ортиқ морфеманинг бўлиши шарт. Муста- қнл маъноли сўз билан ёрдамчи сўзнинг бирикишидан қўшма сўз ҳосил бўлмайди. Шунга кўра етакчи ва кўмакчи феълдан ташкил топувчи ўқиб бермоқ, ёза бошламоқ, ухлаб қолмоқ ка- би бирикувлар қўшма сўз (қўшма феъл) бўла олмайди. Чупки буларда биринчи феъл ўз маъносини сақлаган ҳолда, кейингиси



унга қўшимча маъно беради. Демак, бунда бирдан ортиқ феъл- нинг ўзаро бнрикишидаи янги феъл (янги сўз) ҳосил бўлмайди. (Бу ҳақда «Феълнинг аналитик формалари» баҳсида мукам- малроқ тўхталамиз.)

СУЗ ЯСАЛИШ СТРУКТУРАСИ

  1. §. Юқоридагилардан маълум бўлдики, сўз ясалиши таҳ- лилида ясама сўзнинг ясовчи компонентлари белгиланади, яъии сўз қисмларга ажратилади. Шунингдек, сўз морфологик струк- тураси жиҳатдан ҳам таҳлил этиладн. Бундан ташқари, сўз морфема нуқтаи назаридан ҳам таҳлил этилади. Лекин сўзнинг сўз ясалиш структураси морфема структурасидан ҳам, морфо- - логик структурасидан ҳам фарқланади.

; Сўзнинг сўз ясалиш структураси шу сўзнииг ясовчи компо- нентларидан иборат бўлади. Сўз ясалиш таҳлилида ясама сўз- нинг қакдай ясовчи комионентлардан ташкил топгани ва шу компонентлар асосида ясама сўз маъносининг ифодаланиш усули ўрганнлади. Масалан, терим: тер
— ясовчи асос. -им — ясовчи аффикс; теримчи: терим — ясовчи асос, -чи — ясовчи аф- фикс.
Демак, сўз ясалишн таҳлилида, биринчидаи, фақат сўз ясов- -чн воситалар ўргамилади. Буида (морфологнк таҳлил текши- радиган) форма ясовчн воситалар эътибордаи чстда қолади. Иккинчидан, бу таҳлилда ясама сўз таркибида нечта ўзак ва кечта ясовчи аффикс борлиги ўрганилмайди (сўз шу нуқтаи назардан таҳлил этилмайди), балки ясама сўзки юзага келтир- ган компоиентлар белгиланади. Масалан, теримчи сўзи морфе- ма составига кўра уч қисмга бўлииса (тер + им + чи), шу сўз- иииг ясовчи компоиентлари нуқтаи назаридаи у (теримчи сўзи) иккига бўлинади (терим + чи). Чунки теримчи сўзи тер ўза- гидаи ясалаётгани йўқ, балки терим ва -чи ясовчи компоиент- ларн ёрдамида ясалган. Пахтакорлик сўзининг ҳам морфема структураси билан сўз ясалиш структураси ўзаро фарқланадн, Морфема структураси: пахта + кор + лик, сўз ясалиш структу- раси: пахтакор + лик.
Ясама сўзиинг асоси (сўз ясалиш асоси) қўшма сўз ёки сўз бирикмасига теиг бўлиши ҳам мумкин: белбоғли (белбоғ+ли) темир йўлчи (темир йўл + чи), беш йиллик (беш йил+лик)' каби.
Кўринадики, сўзиниг морфема таҳлилида унинг таркибидаги ҳар бир морфема (сўзиииг маъно билдирувчи эиг кичик бўлаги) текширилади ва аииқланади. Бундай морфемалар сўзда бир нечта бўлиши мумкин: тер + им + чи+лар+имиз + ники + да. Сўз ясалиш таҳлилида ясама сўзнинг ясовчи компонентлари белгиланади. Бундай компонеит ҳар бир ясама сўзда иккитадан



ошмайди (гарчи сўз таркибида бнрдан ортиқ ўзак ва сўз ясайдиган бирдаи ортиқ аффикс бўлса-да). Масалан, бичиқ: бич
— ясовчи асос, -ик — ясовчи аффикс; бичиқчи: бичиқ — ясовчи асос, -чи — ясовчн аффикс; унум: ун — ясовчи асос, -ум — ясовчи аффикс; унумдор: унум — ясовчи асос, -д-ор -т- ясовчи аффикс; унумдорлик: унумдор — ясовчи асос, -лик —-
ясовчи аффикс ва б.
СУЗ ТУРКУМЛАРИДА СУЗ ЯСАЛИШИ

  1. §. Сўз ясалиши ҳоднсасн мустақил сўз туркумларига хос бўлиб, лекин сўз ясашиинг бнрор усулн бнлан якги сўз ҳосил қилиш сўз туркумларшшнг барчаси учун бирдек эмас. Масалан, ҳозпрги ўзбек тилида энг маҳсулдор усул -—аффиксадия ва композиция усули билан сўз ясаш от, сифат, феъл ва равиш туркумлари учун характерлидир. Сон туркумида эса аффикса- ция усули билан ҳам, композиция усули бнлан ҳам миқдор билдирувчи яиги сўз (янги сон) ясалмайди. Сонларга қўшилув- чи -(и)нчи (учинчи, бешинчи, иккинчи), -та (иккита, учта, беш- та) каби аффикслар янги миқдор билдирувчи сон ҳосил қил- майди, балкн сои (миқдор) тушунчасини ўзгартмаган ҳолда, унга тартиб, дона каби маънолар қўшади, холос.


Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish