ламоқ, (кищт-киштламоқ) каби. Ундов сўз англатадиган ҳис- ҳаяжон, буйруқ-хитоб кабилар такрор ҳолда эмас, бир марта бажарилиши ифодаланса, -ла аффикси эмас, балки демоқ феъли қўлланади: чуҳ деди, вой деди каби.
-ла аффикси воситасида бирор иш-ҳаракатнинг такрорий бажарилиши маъносн ҳам ифодаланади. Бу ҳодиса кўпроқ оғзаки нутҳда учрайди: кетаманламоқ, онамламоқ (онамлаб
йиғламоқ) каби.
Тақлид сўзлардан -ла аффикси ёрдамида ясалгаи феъл- ларда тақлид сўз англатган товуш ёки бмрор ҳолатиииг юз бе- риши маъноси ифодаланади: шитирламоқ (шитир этмоқ), гум- бурламоқ (гумбур этмоқ), лапангламоқ (лапанг-лананг этмоқ). Бундай феълларда ҳам, одатда, тақлид сўздан англашилган товуш, образ ва ш.к. такрор ҳолда бажарилади. Шунинг учун ҳам бу маънони конкрет ифодалаш мақсадида тақлид сўз кў- пинча такрор ҳолда қўлланади: Онаси етаклаб кетган боладек чумчуқлар чурқ-чурқлаб тарк этди толни. (Шукрулло.)
-лан ва -лаш. Ташқи кўринишдан -лан ва -лаш аффикслари икки аффиксдаи (-ла+нва ла + ш) иборатдек кўринади. Бунииг сабаби шундаки, биринчидан, ҳозирги ўзбек тилида феъл ясов- чи -ла аффикси ва даража ясовчи -н, -ш аффикслари актив қўлланади, нккинчидан, -лан, -лаш аффикслари билан ясалув- чи феълларда ўзлик ёки биргалик даража формасига хос хусу- сият сезилиб туради (завқланмоқ, баҳслашмоқ каби). Лекин бу ҳодисани баҳолашда қуйидаги ҳолат ҳисобга олинишн керак: феъл морфемаларга ажратилганда, -н ва -ш аффикслари аж- ралиб, -ла аффиксли қисмнинг ўзи мустақил қўлланадиган бўлса ва -н, -ш аффикслари даража маъносини ифодаласа, бундай феълларда -лан ва -лаш мустақил аффикс бўлмайди. Масалан, майдаланмоқ феъли таркибида -н даража кўрсат- кичидир. Демак, бунда -ла ва -н аффикслари мустақил аффикс.
Ҳозирги ўзбек тилида афсусланмоқ, ажабланмоқ, завқлан- моқ, лаззатланмоқ, баҳслашмоқ, жано/саллаишоқ, равшанлаш- моқ каби кўпгина феъллар таркибида -ла ва -н, -ш аффиксла- рини ажратиб бўлмайди, яъни афсусламоқ, ажабламоқ, жан- жалламоқ, баҳсламоқ каби мустақил қўлланувчи феъллар йўқ. Демак, бундай феълларда -лан ва -лаш мустақил феъл ясов- чи аффикслар ҳисобланади.
-лан аффиксининг аслида -ла ва -и аффиксларининг бири- кувидан юзага келгаиини сезиш қийин эмас.
-н аффикси ҳозирги ўзбек тилида ўзлик ва мажҳул даража формасини ясаш учун хизмат қилади (кўрин — узшк даража, олинди — мажҳул даража). -лан аффнксииинг юзага келишида қатнашган -н аффикси эса ўзлик даража аффиксидир.
-лан аффикси от, сифат ва равишлардан феъл ясайди: жон- ланмоқ, аччиқланмоқ каби. Сонларда фақат икки сўзидан феъл ясалади: иккиланмоқ.
-лан аффикси воситасида белги, ҳолат билдирувчи сўзлар-
дан ясалган феълларда субъектда шундай белги, ҳолатнинг юзага келиши ифодаланади: сергакланмоқ, асабийланмоқ, ха- вотирланмоқ. Отлардан -лан аффикси ёрдамида ясалгаи феъл- лар турлича маъно ифодалайди, шунинг учуи уларни маълум бир маъно аиглатувчи гуруҳга бирлаштириб бўлмайди: озқат- ланмоқ, фойдаланмоқ, қаноатланмоқ, тўлқинланмоқ каби.
-лаш аффикси ҳам -ла ва -ш аффиксларининг бирикувидан ҳосил бўлиб, от, сифат ва равишлардан феъл ясайди. Сонлар- дан фақат бир сўзидан феъл ясайди: бирлаилмоқ. -лаш аффик- синииг юзага келишида қатнашган -ш аффикси ўзлик ва бир- галик даража маъноларини ифодалайди. Бу хусусият -лаш аффиксида ҳам сезилади: қийинлашмоқ, дўстлашмоқ, суҳбат- лашмоқ каби.
-лаш аффикси билан ясалган феълларда ўзлик даражага хос хусусият сезилса-да, улар маъно жиҳатдан -лан аффикси билан ясалувчи феълларга ўхшайди: йириклашмоқ, осонлаш- моқ, тезлашмоқ, яқинлашмоқ, оғирлашмоқ каби. Шунинг таъ- сирида баъзи феълларда -лаш ва -лан аффиксларининг бирини иккинчиси билан алмаштириш мумкин бўлади: равшанлаш- моқ — равшанланмоқ каби: Ҳолбуки, ҳозир келганлар эллик- тага ҳам етмайди, шунинг учун ҳам Жўра ортиқ асабийлан- ган... (Ҳ. Ш.) Уста энди «ғишт!» деганда асабийлашмас, девор тез кўтарилар эди. (Ш. Саъдулла.) Лекин -лан ва -лаш аффикс- лари воситасида феъл ясалиши маълум сўзлар доирасида че- гараланган: айнан бир хусусиятли феълларнинг баъзилари -лаш аффикси, айримлари эса -лан аффикси воситасида ясалади. Шуниси характерлики, -лаш аффикси билан ясалгаи сўзлар- дан -лан аффикси ёрдамида фсъл ясалмайди ва, аксинча, -лаи аффикси ёрдамида ясалиши мумкин бўлган сўзлардан -лаш аффикси билан феъл ясалмайди. Қиёсланг: -лан: ташвишлан- моқ, ҳавасланмоқ, оқсоқланмоқ, касалланмоқ, овқатланмоқ, шаклланмоқ, завқланмоқ, фойдаланмоқ, тўлқинланмоқ; -лаш: биргалашмоқ, аҳдлашмоқ, қийинлашмоқ, суҳбатлашмоқ, яқин- лашмоқ, ойдинлашмоқ, қўполлашмоқ, дағаллашмоқ.
-лан аффикси билан ясалувчи феълларда ўзлик даражага, -лаш аффикси ёрдамида ясалувчи феълларда эса ўзлик ва бир- галик даражага хос хусусиятнинг сақланишидан қатъи назар, бу аффикслар воситасида ясалувчи феъллар бош даража фор- маси ҳисобланади. Чунки ривожланмоқ, оғирлашмоқ каби феълларда даража формасини ясовчи формант йўқ. Феълнииг ҳеч қандай даража кўрсаткичига эга бўлмаган формаси эса бош даража дейияади. Қиёсланг: шодланмоқ —шод бўлмоқ, суҳбатлашмоқ — суҳбат қилмоқ. Булардан шод бўлмоқ, суҳбат қилмоқ қўпгчй феълларида ҳеч қандай даража кўрсаткичи йўқ ва улар бош даража формасидаги феълдир. Даража формаси ва маъноси жиҳатидан шодланмоқ ва сиҳбатлаьимоқ феълла- ри шод бўлмоқ, суҳбат қилмоқ феълдаридан фарқланмайдй ва улар ҳаш феълнинг бош даража формасидадир.
-илла.. Бу аффикс баъзи тақлид сўзлардангина феъл ясайди. Бу феъллар тақлид сўз билдирган товущ ёки образнинг юз бе- ришини ифодалайди: чирқ + илламоқ, чирс+илламоқ, лик+ил- ламоқ, гув + илламоқ, шув + илламоқ, мўлт + илламоц, бен + ил- ламоц.
-ира. Бу аффикс ҳам айрим тақлид сўзлардангина феъллар ясайди, улар маъносига кўра -илла аффикси ёрдамида ясалув- чи феълларга яқин туради: ярқ + ирамоқ, сирқ + ирамоқ, мўлт+\ ирамоқ, ялг + ирамоқ.
-а. Бу аффикс билан ясалган феъллар камчилнкни ташкил этади. -а аффикси от, сифат ва тақлид сўзлардан феъл ясайди: ош + амоқ, қон + амоқ, ўйн + амоқ (ўйин + а), бўш + амоқ, қи- йн + амоқ (қийин + а), шилдир+^амоқ, жилдир + амоқ.
-(а)й. Бу аффикс қуйидаги сифат ва равишлардан феъл ясайди: пасаймоқ (паст + ай), қора + ймоқ, тор + аймоқ, кўп + + аймоқ, оз + аймоқ каби. Отлардаи феъл ясалиши фақат куч сўзида учрайди: куч + аймоқ. -(а)й аффикси ёрдамида ясалган феъллар асосдан англашилган белги-ҳолатга, миқдорга ўтиш маъносини билдиради: қора■—қораймоқ, кўп — кўпаймоқ, кек- са — кексаймоқ, кенг — кенгаймоқ, пуч — пучаймоқ. Ҳозирда морфемаларга ажралмайдиган энкаймоқ, узаймоқ, мункаймоқ, диккаймоқ каби феъллар ҳам аслида -(а)й аффикси ёрдамида ясалган.
-(а)р. Бу аффикс айрим сифатлардангина феъл ясайди: оқ + армоқ, кўк + армоқ, қисқа+рмоқ, эски + рмоқ каби. Бу тип- даги феъллар маъно жиҳатдан -(а)й аффикси ёрдамида ясалув- чи феълларга яқин туради, яъни буларда ҳам асосдан анг- лашилган белги, ҳолатнинг юз бериши ифодаланади.
-сира. Бу аффикс баъзи отлар ва сен, сиз олмошларидан феъл ясайди. Отлардан ясалган феълларда асосдан англашил- ган нарса-предметга эҳтиёж, шуни исташ, асосдаи англашил- ган ҳолатии ҳис этиш ифодаланади: қон + сирамоқ, сув + сира- моқ, туз + сирамоқ, гумон + сирамоқ, хавф + сирамоқ, ёт+сира- моқ, ҳадик + сирамоқ.
Сен ва сиз олмошларидан ясалган феълларда эса «сен» ёки «сиз» деб гапириш ифодаланади: сенсираб гапирмоқ, сизси- рамоқ.
-(и)к// -(и)қ. Саноқли сўзлардангина феъл ясайди: бир + ик- моқ, йўл + иқмоқ, кеч + икмоқ, зўр + иқмоқ каби.
-и. Уч-тўртта сўзлардангина феъл ясайди: тинч + имоқ, бой + + имоқ, чанг + имоқ.
-т. Бу аффикс ҳам уч-тўртта сўздан феъл ясайди: тўла+\ \+тмоқ, берк + итмоқ.
Ҳозирги ўзбек тилида шундай феъллар борки, уларни мор- фемаларга ажратиш мумкин. Лекин булар таркибидаги аффикс фақат битта феъл ёки иккита феълдагина учрайди: кам + сит- моқ, айб + ситмоқ, бош + қармоқ, ғивир + симоқ, йўқ + олмоқ, гаранг + симоқ, куч + анмоқ, ёт + синмоқ, қизиқ + синмоқ.
Ҳозирги ўзбек тилида аслида ясама феъл бўлган, лекин ҳо-> зирги тил нуқтаи назаридан морфемаларга ажратиб бўлмай- диган феъллар ҳам бор. Уларни ясама феъллар қаторига ки- ритиб бўлмайди: бақирмоқ, қичқирмоқ, цақшамоқ, қуршамоқ, қайнамоқ, тўғнамоқ, буруқсамоқ, тузалмоқ, изғимоқ, вайсамоқ.
Ҳозирги ўзбек тилида ҳаракатнинг такрорийлигини, кучли ёки кучсиз даражасини кўрсатувчи аффикслар ҳам мавжуд. Булар -кила (-қила, -гила, -ғила), -имсира, -инқира аффикс- ларидир: турткиламоқ, кулимсирамоқ, оқаринқирамоқ каби. Бу аффикслар ўзи қўшилган феълнинг маъносини бутунлай ўзгартирмайди, янги маъноли феъл ҳосил қилмайди. Шунинг учун улар феъл ясовчилар эмас, форма ясовчи аффикслар ҳи- собланади.
Композиция
§. Бу усул билан қўшма феъллар ясалади.
Қўшма феъллар компонентларининг қайси туркумга оид- лигнга кўра икки асосий турга бўлинади: от + феъл т и п и- даги (феъл бўлмаган сўз билан феълнинг бирикишидан ҳо- сил бўлган) қўшма феълл ар ва феъл + феъл типи- д а г и (икки феълнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлган) қўшма феъллар: ҳурмат қилмоқ, сотиб олмоқ каби: Тур- ғун уни бегонадай царши олди. (Ҳ. Н.) Чеварингизни уйидан чақириб олишга кучимиз етмайди, ўзингиз рухсат оберасиз-да опоқингиздан. (Ҳ. Н.) >
§. От + феъл типидаги қўшма феълларнинг кўпгина қис- мини қилмоқ, айламоқ, этмоқ ёки бўлмоқ феълларининг бири- кишидан ҳосил бўлган баён қилмоқ, кашф этмоқ, касал бўл- моқ типидаги бирикувлар ташкил этади.
Феъл бўлмаган сўзнинг қилмоқ, этмоқ, айламоқ ёки бўлмоқ феъли билан бирикишидан ҳар вақт қўшма феъл ҳосил бўла- вермайди. Бундай бирикувларда қилмоқ, этмоқ, айламоқ ва бўлмоқ феъллари боғлама вазифасида қўлланиши мумкин. Улар бундай вазифада қўлланганда қўшма феъл ҳосил қил- майди. Қиёсланг: ўқитувчи эди — ўқитувчи бўлади. Бунда ўқи- тувчи бўлади бирикуви қўшма феъл эмас, чунки ўқитувчи ва бўл сўзларининг бирикишидан янги сўз (қўшма сўз) ҳосил бўлаётгани йўқ. Тасдиқ қилди, тасдиқ бўлди бирикувлари эса қўшма феъл ҳисоблаиади. Буни қил ва бўл феълларини -ла ва -лан аффикслари билан алмаштириш мумкинлиги аниқ кўр- сатади: тасдиқ қилди — тасдиқлади, тасдиқ бўлди — тасдиқ- ланди.
Демак, қилмоқ, айламоқ, этмоқ ва бўлмоқ феълларининг феъл ясовчи ва боғлама вазифаларида қўлланишини фарқлаш лозим.
§. Узбек тилида икки феълнинғ ўзаро бирикишидан ҳо- сил бўлувчи қўшма феъллар у қадар кўп эмас. Улар ҳам ўз
таркибидаги компонентлари маъносидан фарқли бўлган янги маъно ифодалайди: олиб келмоқ, сотиб олмоқ каби: Ҳамма қў- лини юзига олиб бориб, омин цилди. (Ш. Саъдулла.) Урушдан қочган аскарлардд-н қурол-яроғ сотиб олиб, босқинчилик қи- лишгача бориб етиптилар. (И. Содиқов.) Чумчуқ ўзиии оещо- чйб, пирр этиб олға учди-да, ним қоронғи йўлакка кириб кет- ди. (Ш. Саъдулла.)
РЛВИШ ЯСАЛИШИ
. 28- §. -ча. Бу аффикс феълдан бошха деярли барча туркум- га оид сўзлардан равнш ясай олади: яхшилик+ча, хотш + ча, бун + ча каби.
Лекин бу аффикс воситасида равиш ясалиши маълум бир сиг, темани ташкил этмайди. Масалан, -ча аффикси воситаснда (ях- шиликча, вақтинча каби) отлардан равиш ясаш отларнийг маъ- лум бир семантик тури доирасида системали кўринишга эга эмас.
Худдн шунингдек, -ча аффикси сифатлардан ҳам равнш ясайди (айёрча каби). Лекин бу ҳолда ҳам сифатларнинг б«-- рор туридан маъно жиҳатдан системалилик характерига этг бўлган равишлар ясай олмайди. Худди ана шу сабабларга кў- ра -ча аффикси ёрдамида ясалган равишлар семантик жиҳат- дан умумий турга бирлашмай, бир неча турга мансуб бўладк! яширинча (тарз равиши), бутунича (миқдор-даража равиши), вақтинча (иайт равиши) ва ҳ.
-ларча. Бу аффикс кўилик кўрсаткичи -лар ва -ча аффик- сининг бирикувидан ҳосил бўлган. Шунинг учун -ларча аффик- си ёрдамида ясалгаи равиш аиглатган маъиода -лар формаси- кинг ҳам таъсири бўлади.
-лар аффикси отларга хос кўрсаткич бўлганлигидан -ларча аффикси ҳам фақат от туркумига оид сўзлардан, аниқроғи, шахс отларидан равиш ясайди: бола + ларча, тўра + ларча,
йдеалист+ларча каби.
-ларча аффикси белги билдирувчи сўзлардан ҳам равиш ясайди. Бундай сўзлар, биринчидан, фақат шахсга хос белги, хусусиятни ифодалайди. Иккинчидан, улар белги ифодаловчи (яъни сифат) тарзида эмас, балки шу белги, хусусият эгасини билдирувчи асос сифатида — предметлик (от) маъносида қат- нашади: мард + ларча, нодон + ларча, сурбет+ларча, дўст+лар- ча, биродар+ларча, ёвуз+ларча, ваҳший+ларча, ўртоқ+лар- ча каби: Бектемирнинг кўзлари телбаларча олайиб кетди. (0.) Бу типдаги равишлар ҳаракат-ҳолатнинг аеосдан англашилган маънога хос хусусият билан бажарилишини билдиради: дўст+, ларча, ваҳший+ларча, ёвуз+ларча, сурбет+ларча, мард+лар- ча, аблаҳ+ларча, қардош+ларча, ноинсоф + ларча, телба+лар-
ча каби: Уктам ўз тенгдошлари билан охирги имтщонни топ- шириб чищач, директор буларни оталарча қаришлаб, қўл бериб табриклаганига бир ҳафта бўлди. (Ҳ. Н.) Сиз дунёда нимани севасиз, капитан?— деб сўради генерал жиддий, лекин цадр- донларча. (0.)
Do'stlaringiz bilan baham: |