Ш. Шоабдураҳмонов, М. Асқарова, А. ҲОжиев, И. Расулов, X. Дониёров


-она аффикси ёрдамида ясалувчи равишлар -ларча



Download 0,65 Mb.
bet73/202
Sana21.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#40041
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   202
Bog'liq
2 5194979698626528277

-она аффикси ёрдамида ясалувчи равишлар -ларча аффикси билан ясалувчи равишларга маъноси ва қўлланиши жиҳатдан жуда яқин туради. Улар асосан инсонга хос ҳаракат-ҳолатнинг белгисини билдиради. Қиёсланг: қаҳрамонларча жанг қилмоққаҳрамонона жанг қилмоқ, дўстларча, маслаҳат бермоқдўс- тона маслаҳат бермоқ ва б. Лекин, биринчидан, -ларча аффик- си ёрдамида ясалувчи равишларда -лар кўрсаткичининг таъ- сирида кўплик, умумлаштириш оттенкаси сезилиб туради. -она ёрдамида ясалувчи равишларда эса бундай оттенка йўқ. Қиёс- ланг: дўстларчадўстона, мардларчамардона, ваҳигийлар- чаваҳшиёна. Иккинчидан, -она аффикси ёрдамида ясалувчи равишлар жуда оз. -ларча аффикси. ёрдамида ясалувчи кўиги- на равишларнинг асосидан -она аффикси ёрдамида равиш ясал- майди. (сурбетларча, тўраларча, оталарча, телбаларча, идеа- листларча ва б.).
-лаб. Бу аффикс асосан отлардан ва миқдор, вақт маъноси- ни билдирувчи сўзлардан равиш ясайди. Вақт билдирувчи сўз- лардан ясалган равишлар ҳаракатнинг асосдан англашилган •вақтда, шу вақт давомида бажарилишини билдиради: азон + + лаб (келмоқ),■ ой+лаб (хабар олмаслик).



Миқдор, ўлчов англатувчи сўзлардан -лаб аффикси ёрда- мида ясалган равишлар ҳаракатнинг асос билдирган маънода, шундай йўл билан бажарилишини англатади: пақир + лаб,

грамм + лаб, битта + лаб, метр+лаб.
-ан. Бу аффикс араб тилидан кирган саноқли сўзларданги- на равиш ясайди: мажбур + ан, қиёс + ан, мазмун + ан, мантиқ + + ан, тахмин + ан, тасодиф + ан, тақлид + ан, виждон + ан каби: «Ахир, Эрали ҳозир текинга ўхшаб кўринган ўша пуллар эва- зига мендек имрбод қилга айланади-ки»,— деди Меликил хаёлаи. (Ё. Ш.)
-сиз ва бе-. Ҳозирги ўзбек тилида бу аффикслар сифатдан ташқари равиш ясашда ҳам иштирок этади: тўхтов + сизбе + тўхтов, рухсат + сизбе + рухсат, тиним + сиз ■— бе + тиним, ҳисоб + сизбе + ҳисоб, бе + вақт, бе + гумон, бе + ихтиёр, бе + малол, бе + маҳал, бе + омон: Пулемётлардан, миномёт ва ав- томатлардан тўхтовсиз ўқ ёғдириб турарди. (Ш. Саъдулла.) Дарчаниыг кичкина илгаги бўлиб, у ҳар икки томондан бема- лол очилар эди. (Ш. Саъдулла.)
-чанг. Бу аффикс кийим-бош билдирувчи айрим сўзларга қў- шилиб, шахснинг фақат асос билдирган кийимдалик ҳолда би- рор ҳаракатни бажаришини билдиради: кавуш + чанг (кўчага чиқмоқ), кўйлак + чанг (ҳовлида юрмоқ), яктак + чанг, маҳ- си + чанг каби.
Юқоридаги аффикслардан ташқари ҳозирги ўзбек тилида -лай (ин),-(и)н, -аки каби аффикслар ёрдамида ҳам ясалган равишлар учрайди: Наҳот бир сўз айтмай, бу совуқ гўрда ти- риклайин қолдириб кетар? (0. Ё.) Нега хотинига... баъзан ар- зимаган нарсага, баъзан бутунлай сабабсиз жаҳл қилди? (0.) У суҳбат чоғида ўзинингми, ўзганиягми шеърларидан ёдаки парчалар ўқиб мисоллар келтирар... баҳслашар эди. (Ҳ. Кр- дирий.)
Лекин бу аффикслар воситасида жуда чекланган миқдорда равишлар ясалади.
Булардан ташқари, макон келишиклари формаларидан би- рида равишга кўчган сўзлар ҳам анчагина учрайди: азалдан, тубдан, яыгидан, қўққисдан, тўсатдан, бошқатдан, бирдан, бир- га, бекорга, бошда, кунда, ниҳоятда, одатда.

Коммозиция
29-§. Композиция усули билан қўшма равишлар ҳосил бў- лади.
Қўшма равишлар асосан мустақил маъноли лексемаларни қўшиш орқали ясалади. Қўшма равишларнинг ясалишида ай- рим сўзлар актив роль ўйнайди. Булар; 1. ҳар, ҳеч
сўзларш

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish